Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2503/14162 Дата решения 27.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья XOLIKOV MUZAFFAR ABDIGAPPAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 53949b17-e344-41db-acd2-25a8da0dbd61 Claim ID PDF Hash f87cc78e03a86579... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 22-моддаси нинг 22 law
СКнинг 55-моддаси СКнинг 55 law
СКнинг 85-моддаси СКнинг 85 law
СКнинг 119-моддаси СК 119 law
СКнинг 123-моддаси СКнинг 123 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
ушбу кодекснинг 75-моддаси ушбу кодекс 75 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2503/14162-сонли иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ А Л Қ И ЛУ В ҚА Р ОР И Гулистон шаҳри 2025 йил 27 октбярь Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья М.Холиков раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизов суд мажлиси котиблигида, Сирдарё вилоят солиқ бошқармасининг жавобгар -“Сирдарё вилоят солиқ бошқармас” хусусий корхонасидан 708 717 603,57 сўмлик солиқ қарзини мол-мулки ҳисобидан ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, тарафлардан: даъвогар вакили Ш.Эргашев (ишончнома асосида), жавобгар вакили И.Назаров (раҳбар) иштирокида, Гулистон туманлараро иқтисодий суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Сирдарё вилоят солиқ бошқармас (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) “Сирдарё вилоят солиқ бошқармас” хусусий корхонаси (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади)дан 708 717 603,57 сўмлик солиқ қарзини мол-мулки ҳисобидан ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга даъво аризаси киритилганидан сўнг жавобгар томонидан солиқ қарзи бўйича тўловлар амалга оширилганлиги, қарздорлик сўндирилганлигини баён қилиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво аризага эътироз билдириб, солиқ қарзи бўйича тўловлар амалга оширилганлиги, қарздорлик сўндирилганлигини баён қилиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (матнда СК деб юритилади)нинг 22-моддаси биринчи қисмига кўра, солиқ тўловчилар белгиланган солиқлар ва йиғимларни ўз вақтида ҳамда тўлиқ ҳажмда ҳисоблаб чиқариши ва тўлаши шарт. СКнинг 55-моддаси биринчи қисмига кўра, ушбу Кодекс мақсадида ҳисоблаб чиқарилган (ҳисобланган) ва белгиланган муддатларда тўланмаган солиқларнинг, шу жумладан, улар бўйича бўнак ва жорий тўловларнинг суммалари, шунингдек ушбу Кодексда белгиланган муддатда тўланмаган молиявий санкциялар ва пенялар солиқ қарзи деб эътироф этилади. Шунингдек, СКнинг 85-моддаси биринчи қисмига асосан, солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан солиқ тўловчилар зиммасига юклатилган солиқларни ва йиғимларни тўғри ҳисоблаб чиқариш ҳамда ўз вақтида тўлаш мажбурияти уларнинг солиқ мажбуриятидир. СКнинг 119-моддасига кўра, солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома юридик шахс, шунингдек тадбиркорлик фаолиятига доир қисми бўйича якка тартибдаги тадбиркор томонидан олинган кундан эътиборан ўттиз календарь кун ичида солиқ қарзи тўланмаган тақдирда ва агар ушбу Кодекснинг 120-122-моддаларида назарда тутилган чоралар қўлланиши натижасида солиқ қарзи узилмай қолаверса, солиқ органлари ундирувни ушбу Кодекснинг 123-124-моддаларида белгиланган тартибда солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратади. СКнинг 123-моддаси олтинчи қисмига асосан, солиқ қарзи бўйича мажбуриятга эга шахснинг мол-мулки ҳисобидан солиқ қарздорлигини ундириш суд тартибида амалга оширилади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, “Сирдарё вилоят солиқ бошқармас” хусусий корхонасининг 2025 йил 30 сентябрь ҳолатига, яъни судга ариза киритилган пайтда солиқ қарзи 708 717 603,57 сўмни ташкил этган. Даъвогар қарздорнинг 769 083 927,98 сўм солиқ қарзини узиш юзасидан 2025 йил 30 июлда 45999518-сонли талабномани жавобгарга юборган. Мазкур талабномага жавобгар эътироз билдирган. ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра,ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ушбу модданинг учинчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. Бироқ, даъвогар томонидан тақдим этилган 2025 йил 27 октябрь ҳолатидаги солиштирма-далолатномага кўра, судга даъво ариза киритилгандан сўнг жавобгар томонидан 746 301 218,3 сўм тўлов амалга оширилганлиги, солиқ қарздорлиги қопланганлиги аниқланди. ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Бундан ташқари, ушбу кодекснинг 75-моддасига асосан иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатлар, шартномалар, маълумотномалар, амалий ёзишмалар, шу жумладан факсимил, электрон ёки бошқа алоқа воситасида ёхуд ҳужжатнинг ишончлилигини аниқлаш имконини берувчи бошқа усулда олинган ўзга ҳужжатлар ва материаллар ёзма далиллардир. Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво аризасини асосли деб ҳисоблашни, судга даъво ариза киритилгандан сўнг 708 717 603,57 сўмлик солиқ қарздорлиги жавобгар томонидан сўндирилганлигини инобатга олиб, даъво аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Мазкур ишлар ҳисобланган 14 174 352,07 сўм давлат божини жавобгардан давлат бюджетига ундиришни ҳамда электрон почтадан фойдаланилганлиги сабабли, почта харажатини ундирмасликни лозим топади. Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 22, 55, 119, 123моддалари ва ИПКнинг 68, 127-129, 170, 176-179-моддаларига асосан, ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво аризани қаноатлантириш рад этилсин. “Сирдарё вилоят солиқ бошқармас” хусусий корхонаси ҳисобидан республика бюджетига 14 174 352,07 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья М.А. Холиков