← Назад
Решение #2861514 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодийпроцессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 915 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 957 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2006-2501/4753-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ромитан тумани
2025 йил 27 октябр
Ромитан туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Зоиров раислигида,
Н.Рашидов котиблигида, даъвогар – Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат
палатаси Тошкент шаҳар бошқармасининг «A x insur n » акциядорлик
жамияти манфаатида жавобгар – якка тартибдаги тадбиркор Нуриев Ода
Темировичдан суброгация тартибда 9627898,61 сўм ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси юзасидан қўзғатилган ишни (даъвогар ва жавобгар вакиллари
иштирок этмади) Ромитан туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
даъвогар - Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент
шаҳар бошқармаси «A x insur n » акциядорлик жамияти манфаатида судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар – якка тартибдаги тадбиркор
Нуриев Ода Темировичдан суброгация тартибида 9627898,61 сўм суғурта
товонини ундиришни сўраган.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган даъвогар суд мажлисига вакил иштирокини таъминламади.
Даъвогар - Палата ва вакил З.Хатамов (ишончномага асосан) ишни ўзининг
иштирокисиз кўришни сўраган. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодийпроцессуал кодекси 170-моддасига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриш
мумкин деб ҳисоблайди.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисига вакил иштирокини таъминламади. Суд,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий-процессуал
кодекси
128,
170-моддаларини қўллаб, ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб
ҳисоблайди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони тўлиқ
қаноатлантиришни, давлат божи ва почта харажатини жавобгар зиммасига
юклашни лозим деб топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, «A x insur n » акциядорлик
жамияти (шартнома матнида “Суғурталовчи”) АТБ “Капитал банк” Вобкент
БХО (шартнома матнида “Суғурта қилдирувчи”) ва якка тартибдаги
тадбиркор Нуриев Ода Темирович (шартнома матнида “Қарз олувчи”)
ўртасида 2024 йил 28
августда 0700/1469-1/2435247-сонли кредит
маҳсулотларининг комплекс суғурта қилиш шартномаси тузилган.
Суғурта шартномаси шартига кўра, Суғурталовчи суғурта ҳодисаси
содир бўлганда, наф олувчига суғурта суммаси дориасида суғурта товонини
тўлаб бериш мажбуриятларини олишган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 915-моддаси биринчи
қисмида кўра, мулкий суғурта шартномасига мувофиқ бир тараф
(суғурталовчи) шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига
шартномада назарда тутилган воқеа (суғурта ҳодисаси) содир бўлганда бошқа
тарафга (суғурта қилдирувчига) ёки шартнома қайси шахснинг фойдасига
тузилган бўлса, ўша шахсга (наф олувчига) бу ҳодиса оқибатида
суғурталанган мулкка етказилган зарарни ёхуд суғурталанувчининг бошқа
мулкий манфаатлари билан боғлиқ зарарни шартномада белгиланган сумма
(суғурта пули) доирасида тўлаш (суғурта товони тўлаш) мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 957-моддасида суғурта
қилдирувчининг зарар қопланишига бўлган ҳуқуқларининг суғурталовчига
ўтиши (суброгация) тартиби белгиланган бўлиб, унга кўра, агар мулкий
суғурта шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта
қилдирувчи (наф олувчи)нинг суғурта натижасида қопланган зарар учун
жавобгар шахсдан талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида суғурта
товонини тўлаган суғурталовчига ўтади.
Даъвогар – “A x insur n ” акциядорлик жамияти томонидан суғурта
шартномасига мувофиқ жавобгар – якка тартибдаги тадбиркор Нуриев Ода
Темировичнинг 9627898,61 сўмлик кредит тўловлари АТБ “Капитал банк”
банкига тўлаб берилганлиги иш ҳужжатларига илова қилинган тўлов
топшириқномаси билан тўлиқ ўз тасдиғини топади. Демак, даъвогарнинг
тўлаб берилган 9627898,61 сўм суғурта товонини якка тартибдаги тадбиркор
Нуриев Ода Темировичдан ундириш тўғрисидаги талаби асосли ва уни
қаноатлантириш лозим.
Баён этилганлардан келиб чиқиб, суд даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни, давлат божи ва почта харажатини жавобгардан
ундиришни лозим деб топади.
Суд, юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси
Фуқаролик кодекси 236, 915-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
2. Жавобгар - якка тартибдаги тадбиркор Нуриев Ода Темировичдан
даъвогар - «A x insur n » акциядорлик жамияти фойдасига суброгация
тартибида 9627898,61 сўм суғурта товони, олдиндан тўланган 41200 сўм почта
харажати ундирилсин.
3. Жавобгар - якка тартибдаги тадбиркор Нуриев Ода Темировичдан
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига 412000 сўм давлат божи
ундирилсин.
4. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддат ичида
Бухоро вилоят судига апелляция тартибида, қонуний кучга киргач, олти ойлик
муддат ичида кассация тартибида шикоят қилиши мумкин.
Судья
Н.Зоиров