Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2303-2502/1081 Дата решения 27.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Нукусский межрайонный экономический суд Судья DAVLETOV DILMURAT IBRAXIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 60763ba1-855e-4b91-863c-8880e135db6a Claim ID PDF Hash 7030b902644e6452... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 2034-моддаси нинг 2034 law
ИПКнинг 2034-моддаси ИПКнинг 2034 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 449-моддаси ФКнинг 449 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 260-моддаси ФКнинг 260 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2303-2502/1081-сонли иш Қўнғирот тумани судья Д.И.Давлетов Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 27 октябрь Қўнғирот туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.И.Давлетов даъвогар ХХ нинг жавобгар ХХ ҳисобидан 831.800 сўм асосий қарз ва 166.360 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини ва унга илова қилинган ҳужжатларини суд биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: ХХ судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ХХ фермер хўжалиги ҳисобидан 831.800 сўм асосий қарз ва 166.360 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 2034-моддасига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Даъво аризаси юзасидан ёзма фикр жавобгар ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан имзоланган ёзма фикрга ишончнома илова қилинади. Бироқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар вакили томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмади. ИПКнинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Ушбу холатда суд тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш имкониятини беришини инобатга олиб, ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд, ишдаги мавжуд ҳамда тақдим этилган ҳужжатларни таҳлил қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони тўлиқ қаноатлантиришни ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига асосан, мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: молмулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 449-моддасининг биринчи қисмига асосан сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисобкитоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисоб-китоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисобкитоблар тўлов топшириқномалари билан амалга оширилади. Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, ХХ ва ХХ фермер хўжалиги ўртасида 2024 йил 21 декабрда 2231-сонли шартномаси (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) имзоланган. Шартнома шартлари бўйича даъвогар томонидан жавобгарга 831.800 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилган, етказиб берилган маҳсулотлар учун жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаган, натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 831.800 сўм асосий қарз вужудга келган. Мазкур ҳолат даъво аризасига илова қилинган икки томонлама имзоланган ҳисобварақфактура ҳамда солиштирма далолатнома билан ўз тасдиғини (исботини) топади. Мазкур қарздорликни тўлаш тўғрисида жавобгарга шартнома бўйича юборилган эътирознома (талабнома) оқибатсиз қолдирилган. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 449-моддасига асосан агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 831.800 сўм асосий қарз бўйича тўловларни амалга оширмаганлиги ўз тасдиғини (исботини) топганлиги сабабли, суд даъвогарнинг 831.800 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъво аризасида жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги боис, унинг ҳисобидан 166.360 сўм миқдорида пеня ундириш талаби қўйилган. ФКнинг 260-моддасига кўра, қонунчилик ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Мазкур ҳолатда суд даъво талабининг пеня ундириш қисмини асосли деб ҳисоблайди. Суд, даъвонинг пеня ундириш талабини муҳокама этар экан, жавобгар томонидан мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги, сўралган пеня миқдори мажбуриятнинг бузиш оқибатларига мутаносиблиги ва бажарилмаган мажбуриятнинг 50 фоизидан ошмаган миқдорда талаб қилинганлигини назарда тутиб, суд мазкур талабни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунида белгиланган давлат божи ставкаларига мувофиқ иқтисодий судларга мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши белгиланган. Суд юқоридаги Қонун нормалари талабларидан келиб чиққан ҳолда даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 2034, 2035-моддаларига асосан, суд қарор қилади: Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар ХХ ҳисобидан ХХ "S im b " фермер хўжалиги ҳисобидан Республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин 10 (ўн) кун ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья judgecode Д.И. Давлетов