← Назад
Решение #2861552 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 234 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 327 | — | code_article | |
| процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2006-2501/4785-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 27 октябр
Ромитан тумани
Ромитан туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Зоиров раислигида,
Н.Рашидов котиблигида, даъвогар- Бухоро вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал
хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат инспекциясининг жавобгар– «BUK ARA
GOLDEN GRU INVEST» масъулияти чекланган жамиятидан 52905224,88 сўм
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили – С.Шодиев
(ишончнома асосида) иштирокида (жавобгар вакили иштирок этмади) Ромитан
туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
даъвогар Бухоро вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида
ҳудудий назорат инспекцияси жавобгар– «BUK ARA GOLDEN GRU INVEST»
масъулияти чекланган жамиятидан 50559274,88 сўм асосий қарз, 2345950 сўм
банк фоизи, жами 52905224,88 сўм ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасини қўллабқувватлаб, даъво аризасидаги важларни такрорлаб, хусусан, жавобгар –
“BUK ARA GOLDEN GRU INVEST” масъулияти чекланган жамияти
томонидан Бухоро тумани Боғдашт МФЙ ҳудудида 9 қаватли бўлган 3 та турайжой биноси қурилишини амалга ошириш учун Давлат хизматлари маркази орқали
2025 йил 23 майда Бухоро вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги
соҳасида ҳудудий назорат инспекциясига Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш
учун объектни рўйхатдан ўтказиш ҳақида хабарнома келиб тушганлигини ва
ушбу объект рўйхатга олинганлиги, мазкур объект бўйича қурилиш-монтаж
ишлари қийматидан 0.2 фоиз миқдорида Бухоро вилоят қурилиш ва уй-жой
коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат инспекциясига тўланиши лозим
бўлган ажратма миқдори 110559274,88 сўмни ташкил қилганлигини ва жавобгар
60000000 сўм тўловни амалга оширганлигини, қарздорлик 50559274,88 сўмни
ташкил қилганлигини, кейинчалик, яъни 2025 йил 02 июнда жавобгар қайта ариза
топширганлигини ва натижада ажратма миқдори 92868150,18 сўмни ташкил
қилганлигини, шундан 60000000 сўм тўлов амалга оширилганлиги сабабли,
ажратмадан қарздорлик 32868150,18 сўмни ташкил қилганлигини, жавобгар
ушбу қарздорлиикни 2025 йил 13 октябрдда тўлиқ тўлаб берганлигини, жавобгар
32868150,18 ажратма қийматини 4 ой кечиктириб тўлаганлиги учун 1525082 сўм
миқдорида банк фоизи қайта ҳисобланганлигини, банк фоизини тўлиқ ундириб
беришни сўради.
Ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган
жавобгар суд мажлисида иштирок этмади. Суд Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 170-моддаларини қўллаб, ишни
жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, тараф вакилининг фикрини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб,
қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни, давлат
божини қаноатлантирилган талабга мутаносиб равишда ва почта харажатини
жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Суд муҳокамаси ва иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар «BUK ARA GOLDEN GRU INVEST» масъулияти чекланган жамияти 2025 йил
23 майда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридагги
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат инспекциясига Бухоро
тумани Боғдашт МФЙ ҳудудида 9 қаватли 3 та турар-жой биносини қуриш
ишлари бошланганлиги ҳақида 193974250-рақамли ариза билан мурожаат қилиб,
қурилиш-монтаж ишлари қиймати 55279637438 сўм эканлигини маълум қилган.
Кейинчалик, 2025 йил 02 июнда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги
вазирлиги ҳузуридагги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат
инспекциясига Бухоро тумани Боғдашт МФЙ ҳудудида 9 қаватли 3 та турар-жой
биносини қуриш ишлари бошланганлиги ҳақида 195634130-рақамли ариза билан
мурожаат қилиб, қурилиш-монтаж ишлари қиймати 46434075092 сўм эканлигини
маълум қилган
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 234-моддаси иккинчи
қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 05 февралдаги
“Қурилиш-монтаж ишлари сифатини тубдан яхшилаш ва қурилишни назорат
қилиш тизимини такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги ПҚ-4586-сонли
Қарорининг 8-бандида 2020 йил 1 апрелдан бошлаб давлат қурилиш назорати
амалга оширилиши шарт бўлган барча объектлар бўйича ҳудудий инспекцияларга
ажратмалар қурилиш-монтаж ишлари қийматининг 0,2 фоизига тенг ягона
миқдорда (қўшимча қиймат солиғисиз) белгиланган.
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодекси
236-моддасида
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
кераклиги белгиланган.
Демак, жавобгар томонидан тўланиши лозим бўлган ажратма
46434075092 сўм*0.2%=92868150,18 сўмни ташкил қилади. Жавобгар 2025 йил
22 июлга қадар жами 60000000 сўм тўловни амалга оширгандан сўнг, қарздорлик
32868150,18 сўмни ташкил қилади. Мазкур ҳолатда даъвогарнинг
50559274,88 сўм асосий қарздорликни ундириш талабидан 32868150,18 сўм қисми
асосли. Даъвогар томонидан тақдим этилган маълумотномага кўра, жавобгар
томонидан қарздорлик 2025 йил 13 октябрда тўлиқ тўлаб берилган. Демак, асосий
қарздоорлик жавобгар томонидан ихтиёрий тўлаб берилганлиги сабабли, уни
қаноатлантириш рад этиш лозим.
Даъвогар тўловлар тўланиши кечиктирилган 4 ойга (2025 йил 23 майдан
2025 йил 23 сентябрга қадар) Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг
14 фоиз ставкасида 1525082 сўм фоиз ҳисоблаган ва уни ундиришни сўраган.
Даъвогар фоизни тўғри ҳисоблаган.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 327-моддаси
биринчи қисмига кўра, бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний
ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача
тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш
натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз
тўланиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси 118-моддаси
биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилиши, ушбу модданинг бешинчи қисмида даъвогарнинг
талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий
равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига
юклатилиши белгиланган.
Баён этилганлардан келиб чиқиб, суд даъво талабини қисман
қаноатлантиришни, давлат божини қаноатлантирилган талабга мутаносиб
равишда ва почта харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 236, 326, 327-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179, 180-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
2. Жавобгар - «BUK ARA GOLDEN GRU INVEST» масъулияти чекланган
жамиятидан даъвогар - Бухоро вилоят ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал
хўжалиги соҳасида назорат инспекцияси фойдасига 1525082 сўм фоиз, олдиндан
тўланган 41200 сўм почта харажати ва 687864,64 сўм давлат божи ундирилсин.
3. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, шу ҳақда ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори бўйича бир ойлик муддат ичида Ромитан
туманлараро иқтисодий суди орқали Бухоро вилоят судига апелляция тартибида,
қонуний кучга киргач, олти ойлик муддат ичида кассация тартибида шикоят
қилиниши мумкин.
Судья
Н.Зоиров