← Назад
Решение #2861556 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 587 | — | law | |
| ФКнинг | 597 | — | law | |
| онуни | 22 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2503/13565-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 27 октябрь
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья М.Холиковнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Ю.Абизовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили
А.Айхунбаев (раҳбар) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё
вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “SIRD RY
R K
V RL RI” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “URGU
S K
777” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 18 596 266 сўм
лизинг қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси
(Палата) даъвогар “SIRD RY
R K
V RL RI” масъулияти
чекланган жамияти (даъвогар) манфаатида Гулистон туманлараро иқтисодий
судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво аризасида жавобгар “URGU
S K
777” масъулияти чекланган жамияти (жавобгар) ҳисобидан
18 596 266 сўм лизинг қарздорлигини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қўллабқувватлаб, жавобгар тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан ўз
мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан келаётганлиги, судга даъво
ариза тақдим этилгандан сўнг жавобгар томонидан тўлов бўлмаганлигини баён
қилиб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Палата ва жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тарзда хабардор қилинган бўлсада, у (лар)нинг вакил (лар)и суд мажлисига
келмади ҳамда даъво юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини тақдим этмади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК)
128-моддаси иккинчи қисми 4-хатбошисига биноан ажримнинг кўчирма нусхаси
суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини
тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан
эътиборан уч кун ўтган бўлса иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси
суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар
суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли суд ишни палата ва жавобгар вакил (лар)и иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд, ишда даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги
мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб
чиқиб, қуйидагиларга асосан палатанинг даъво аризасини қаноатлантиришни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 8-моддаси
биринчи қисмига асосан фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда
тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи
қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг
умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни
келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади.
ФКнинг 234-моддаси иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар тарафлар ўртасида 2025 йил 30 июлда
тузилган 19-сонли лизинг шартномасидан (лизинг шартномаси) келиб чиққан.
ФКнинг 587-моддасига биноан лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи
(ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи
тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг
олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади,
лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш
мажбуриятини олади.
Лизинг шартномасига мувофиқ жами 2 581 379 820 сўмлик 48 номдаги
тикув машиналари, дастоҳлар ва бошқа жиҳозлар 2025 йил 30 июлдаги қабул
қилиш-топшириш далолатномасига асосан даъвогар томонидан жавобгарга
топширилган.
Лизинг тўловлари лизинг шартномасининг 3-иловасида кўрсатилган тўлов
графиги асосида лизинг шартномасининг 1-иловасида кўрсатилган шартларга
мувофиқ қабул қилиш-топшириш далолатномаси имзолангандан кейинги
ойнинг биринчи санасидан бошлаб тўлаб бориши белгиланган.
ФКнинг 597-моддаси биринчи қисмига мувофиқ агар лизинг
шартномасида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, лизинг олувчи лизинг
тўловларини ўз вақтида тўлаши, мол-мулкдан уни етказиб бериш шартларига
мувофиқ фойдаланиши, уни соз ҳолда сақлаши, ўз ҳисобидан жорий таъмирлаш
ишларини бажариши, сақлаш бўйича бошқа харажатларни амалга ошириши
шарт.
Ўзбекистон Республикасининг “Лизинг тўғрисида”ги Қонуни 22-моддаси
биринчи қисмига биноан лизинг тўловлари лизинг берувчига лизинг объекти
қийматининг лизинг олувчи томонидан қопланишидан, шунингдек лизинг
берувчининг фоизли даромадидан иборат бўлади.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
- иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
Бироқ, жавобгар томонидан шартномавий мажбурият бажарилмасдан
келинган.
Суд муҳокамаси жараёнида ва иш ҳужжатлари бўйича 2025 йил 1 сентябрь
ҳолатига кўра, жавобгарнинг даъвогар олдида 10 000 000 сўм асосий қарз ва
8 596 266 сўмлик асосий қарзга ҳисобланган фоиз, жами 18 596 266 сўм муддати
ўтган қарздорлиги юзага келганлиги, жавобгар томонидан ушбу қарздорлик
палата томонидан судга даъво ариза берилгунига қадар ҳамда суд муҳокамаси
давомида қопланмаганлиги аниқланди.
Ушбу фактлар иш ҳужжатларидаги шартнома, шартнома иловалари,
солиштирма-далолатнома, лизинг тўловларининг ҳисоб-китоби, огоҳлантириш
хати, даъвогар вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ва бошқа
ишга алоқадор ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади.
Шунга кўра суд, палатанинг жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
18 596 266 сўм лизинг қарздорлиги ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли
ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова
сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра, Иқтисодий
судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво
баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган
миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаблари асосли киритилганлиги,
даъвогар судга даъво аризаси киритилишида давлат божи тўламаганлиги, жами
даъво баҳосининг 2 фоизи БҲМнинг 1 бараваридан камлигини инобатга олиб,
суд иш бўйича ундирилиши лозим бўлган суд харажатларини тўлиқ жавобгар
зиммасига юклашни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм
миқдорида давлат божи ва даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажатини
ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 68, 74-75, 118, 128, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб,
суд
қарор қилади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий
бошқармасининг даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар “URGU
S K
777” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан даъвогар “SIRD RY
R K
V RL RI” масъулияти
чекланган жамияти фойдасига 18 596 266 сўм лизинг қарздорлиги ва олдиндан
тўланган 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар “URGU
S K
777” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши
(прокурор протест келтириши) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши
мумкин.
Судья
М.Холиков