← Назад
Решение #2861570 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| процессуал кодекси | 110 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2006-2501/4746-сонли иқтисодий иш
АЖРИМ
(иш юритишни тугатиш тўғрисида)
Ромитан тумани
2025 йил 27 октябр
Ромитан туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Зоиров раислигида,
судья ёрдамчиси Н.Рашидов котиблигида, даъвогар вакили – Л.Назарова
(ишончнома
асосида)
иштирокида,
(жавобгар
–
“РОМИТАНМАХСУССУВПУДРАТ” масъулияти чекланган жамияти вакил
иштирокини таъминламади), даъвогар - «ЎРТА ОСИЁ СУВ ҚУРИЛИШ»
масъулияти
чекланган
жамиятининг
жавобгар
–
“РОМИТАНМАХСУССУВПУДРАТ” масъулияти чекланган жамиятидан
жами 486024355 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни Ромитан туманлараро иқтисодий суди
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
даъвогар – «ЎРТА ОСИЁ СУВ ҚУРИЛИШ» масъулияти чекланган
жамияти манфаатида иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгар – “РОМИТАНМАХСУССУВПУДРАТ” масъулияти чекланган
жамиятидан 446634159 сўм асосий қарз, 39390196 сўм жарима, жами
486024355 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қўллаб-қувватлаб, даъво аризасидаги важларни такрорлаб, хусусан, тарафлар
ўртасида 2020 йил 19 октябрда тузилган 9-сонли ва 2020 йил 25 октябрда
тузилган 11-сонли шартномага асосан жавобгарга 57385000 сўмлик техника
хизмати кўрсатилганлигини, жавобгар 40000000 сўм тўловни амалга
оширганлигини, шунингдек, 2021 йил 12 августдаги 8-сонли, 2021 йил 16
августдаги 9-сонли шартномаларга асосан жавобгарга 425737431 сўмлик
ишлар бажариб топширганлигини, жавобгар суднинг 2022 йил 21 декабрдаги
ҳал қилув қарори билан банкрот деб топилганлигини, тугатиш жаранида
жавобгар томонидан 36537279 сўмлик тўловлар тўлабб берилганлигини,
кейинчалик банкротлик доирасида келишув битими тузилиб, жавобгар
фаолиятини тиклаганлигини, келишув битимига кўра, жавобгар қарздорликни
бир йил мобайнида тўлаб бериши лозимлигини, бироқ тўловларни
тўламаганлигини, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгар – "РОМИТАНМАХСУССУВПУДРАТ" масъулияти
чекланган жамияти вакил иштирокини таъминламади, ишни ўзининг
иштирокисиз кўриб чиқиш бўйича мурожаат қилмади. Суд, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 128, 170-моддаларига асосан,
ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд тараф вакилини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб,
қуйидагиларга асосан иш юритишни тугатишни, олдиндан тўланган давлат
божи ва почта харажатини даъвогар зиммасига қолдиришни лозим деб топади.
Суд муҳокамаси ва иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар –
«ЎРТА ОСИЁ СУВ ҚУРИЛИШ» масъулияти чекланган жамияти (шартнома
матнида “Ёрдамчи пудратчи”) ва жавобгар – “Ромитанмахсуссувпудрат”
масъулияти чекланган жамияти (шартнома матнида “Бош пудратчи”) ўртасида
2020 йил 19 октябрда 9-сонли пудрат шартномаси, 2020 йил 25 октябрда 11сонли пудрат шартномаси, 2021 йил 12 августда 8-сонли пудрат шартномаси
ва 2021 йил 16 августда 9-сонлли пудрат шартномалари тузилган.
Шартномалар шартига кўра, Ёрдамчи пудратчи Бош пудратчига
қурилиш-пудрат ишларини бажариб топшириш, Бош пудратчи ишларни қабул
қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси 110-моддаси
2-бандида фуқаролик ишлари бўйича суднинг, иқтисодий суднинг ёки чет
давлат ваколатли судининг айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет
тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан қонуний кучга кирган
ҳал қилув қарори мавжуд бўлса, суд иш юритишни тугатиши белгиланган.
Аниқланишича, даъвогар - «ЎРТА ОСИЁ СУВ ҚУРИЛИШ» масъулияти
чекланган жамиятининг юқоридаги пудрат шартномалари бўйича жавобгар –
“РОМИТАНМАХСУССУВПУДРАТ” масъулияти чекланган жамиятидан
482681238 сўм асосий қарз, 96536248 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича Ромитан туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 14 июлда
4-2006-2201/1181-сонли иқтисодий иш бўйича қабул қилган ҳал қилув қарори
билан
даъво
талаби
қисман
ққаноатлантирилиб,
жавобгар
“РОМИТАНМАХСУССУВПУДРАТ” масъулияти чекланган жамиятидан
даъвогар фойдасига 482681238 сўм асосий қарз ундирилган. Мазкур ҳал қилув
қарори юқори суд инстанцияларда кўрилмаган ва қонуний кучда.
Демак, иш юритишни тугатиш лозим.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 110, 195196-моддаларини қўллаб суд,
Ажрим қилди:
1. Иш юритиш тугатилсин.
2. Олдиндан тўланган 4860243,55 сўм давлат божи ва 41200 сўм почта
харажати даъвогар зиммасига қолдирилсин.
3. Ортиқча тўланган 49518,45 сўм давлат божи даъвогар - «ЎРТА ОСИЁ
СУВ ҚУРИЛИШ» масъулияти чекланган жамиятига қайтарилсин ва бу ҳақда
маълумотнома берилсин.
Ажрим устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судига апелляция
тартибида шикоят бериш мумкин.
Судья
Н.Зоиров