← Назад
Решение #2861584 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 130 | — | law | |
| ИПК | 13 | — | law | |
| онун | 19 | — | law | |
| онуннинг | 30 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| бундай битим ФК | 116 | — | law | |
| ФКнинг | 116 | — | law | |
| Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс | 114 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 157 | — | law | |
| ИПКнинг | 107 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2518/95962-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 27 октябрь
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья М.Холиков раислигида,
судья ёрдамчиси Ю.Абизовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили
М.Пирназаров (раҳбар) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг даъвогар “М.Пирназаров”
масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар Сирдарё вилоят ИИБ
ЙҲХБ ҳисобидан 11 256 566 сўм асосий қарз, 5 628 283 сўм пеня
ундириштўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий
бошқармаси (Палата) даъвогар “М.Пирназаров” масъулияти чекланган
жамияти(даъвогар) манфаатида судга жавобгар М.Пирназаров га (жавобгар)
нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан
11 256 566 сўм асосий қарз, 5 628 283 сўм пеняни ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 3 октябрдаги ажрими билан Сирдарё вилояти
Ғазначилик хизмати бошқармаси ва Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва молия
бош бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризани қўллаб
қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, даъво аризани қаноатлантиришни
сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган Палата, жавобгар, Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати
бошқармаси ва Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси
вакиллари суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда — ИПК) 170-моддасининг учинчи қисмига асосан иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли суд ишни Палата, жавобгар, Сирдарё вилояти Ғазначилик
хизмати бошқармаси ва Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бош
бошқармаси вакил (лар)и иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра палатанинг даъво
аризасини қаноатлантиришни рад қилишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи
қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан
амалга оширилади.
ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (ФК) 8-моддасининг
биринчи қисмига мувофиқ фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда
назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик
шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин
фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик
ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга
келади.
ФК 234-моддасининг иккинчи қисмига биноан мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024
йил 16 апрелда 4-сонли қиймати 11 256 566 сўмлик техник хизмат-назорат
ўлчови ўтказиш шартномаси тузилган.
“Давлат харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
(бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 2-моддаси биринчи қисмининг
3-хатбошисига
асосан
ушбу
Қонуннинг
амал
қилиши
давлат
буюртмачиларининг хўжалик фаолиятини юритиш чоғида амалга
ошириладиган давлат харидларига нисбатан татбиқ этилади.
Қонун 19-моддасининг биринчи қисмига биноан ушбу Қонун
мақсадлари учун бюджет буюртмачилари деганда давлат органлари ва
муассасалари, бюджет ташкилотлари, харид қилиш тартиб-таомилларини
амалга ошириш учун йўналтириладиган бюджет маблағларини олувчилар,
давлат мақсадли жамғармалари, бюджет ташкилотларида ташкил этилган
бошқа жамғармалар тушунилади.
Қонуннинг 30-моддасига кўра, харид қилиш тартиб-таомилларини
амалга ошириш турлари электрон дўкон, кичик қийматли хариднинг
соддалаштирилган тартиб-таомили, бошланғич нархни пасайтириш учун
ўтказиладиган аукцион, энг яхши таклифларни танлаш, тендер, тўғридантўғри шартномалар бўйича амалга ошириладиган давлат харидлари,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан рухсат
этилган харидларнинг бошқа рақобатли турларидан иборат.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмида асосан ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши кераклиги, учинчи қисмида эса ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки
суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим
Бироқ, иш ҳужжатларидан кўринишича тарафлар ўртасидаги
шартномани Қонун талабларига мувофиқ электрон дўкон, кичик қийматли
хариднинг
соддалаштирилган
тартиб-таомили,
бошланғич
нархни
пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион, энг яхши таклифларни танлаш,
тендер, тўғридан-тўғри шартномалар бўйича амалга ошириладиган давлат
харидлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва
қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари
билан рухсат этилган харидлар натижалари асосида тузилган деб ҳисоблаб
бўлмайди.
Суд муҳокамаси тарафлардан шартномалар Қонун талабларига мувофиқ
тузилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинмади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб
чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида” 2023 йил 23 декабрдаги 306-сонли Пленум қарорининг
4-банди биринчи хатбошисида, агар қонун ҳужжатларида қурилиш пудрати
шартномаси фақат электрон дўкон, танлов, тендер, ягона етказиб берувчи
билан амалга ошириладиган давлат харидлари натижалари асосида тузилиши
назарда тутилган бўлиб, шартнома савдолар ўтказилмасдан тузилган бўлса,
бундай битим ФКнинг 116-моддасига асосан ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслиги,
учинчи ва тўртинча хатбошисида агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида
назарда тутилмаган бўлса, танлов (тендер) савдолари натижалари бўйича
тузилган шартнома шартларини тарафларнинг келишуви билан ўзгартиришга
йўл қўйилмаслиги, танлов (тендер) савдолари натижалари юзасидан тузилган
шартномага тарафларнинг келишувига асосан киритилган ўзгартиришлар ўзўзидан ҳақиқий эмаслиги ҳақида тушунтиришлар берилган.Бироқ, Ўзбекистон
Республикаси Бош вазирининг 2023 йил 27 ноябрдаги 27/9-184-сонли
топшириқ хати ҳамда Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълим
вазирлиги ҳузуридаги Мактабгача таълим агентлигининг 2023 йил
18 декабрдаги 04-02/6-3177-сонли кўрсатма хати ижроси жавобгар томонидан
ўрнатилган тартибда бажарилмаган ва қўшимча келишувлар тузиш ҳамда
уларни тегишли ғазначилик органларига тақдим этишни таъминлаш чоралари
кўрилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида” 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли қарорининг 6бандига кўра, ФК 113-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, битим ФКда
белгилаб қўйилган асосларга кўра, суд ҳақиқий эмас деб топганлиги сабабли
ёки бундай деб топилишидан қатъи назар, у ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаганлиги
сабабли ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
ФКнинг 116-моддаси мувофиқ қонунчиликнинг талабларига мувофиқ
келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ
асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий
эмасдир. Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддасининг иккинчи
қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланилади.
ИПКнинг 74-моддасига кўра,с уд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама,
тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо
беради.Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим.Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
Юқоридагиларга кўра, тарафлар ўртасида 2024 йил 10 апрелда тузилган
4-сонли шартномаўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб ҳисобланганлиги сабабли
палатанинг асосий қарз ундириш ҳақидаги даъво талабини қаноатлантиришни
рад этишни лозим топади.
Шунингдек, даъвода 5 628 283 сўм пеня ундириш сўралган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар судга пенядан воз кечиш
ҳақида ариза билан мурожаат этган.
ИПКнинг 157-моддасига биноан даъвогар ишни биринчи инстанция
судида кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича
чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки
предметини ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришга
ёки камайтиришга ҳақли.
Даъвогар ишни ҳар қандай инстанция судида кўришда тегишли суд
инстанциясида ишни кўриш якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул
қилингунига қадар даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақли.
ИПКнинг 107-моддаси 8-бандига асосан даъвогарнинг манфаатларини
кўзлаб прокурор, давлат органи ва бошқа шахс томонидан тақдим этилган
даъводан даъвогар воз кечган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан
қолдиради.
Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
2019 йил 24 майдаги “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий
процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги
13-сон қарорида тушунтириш берилган.
Шу боис суд, даъвогарнинг унинг манфаатида киритилган даъвонинг
пеня ундириш қисмидан воз кечиши қонун ҳужжатларига хилоф эмаслиги
ҳамда бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган
манфаатларига таъсир қилмаслигидан келиб чиқиб, даъвогарнинг даъвонинг
пеня ундириш қисмидан воз кечишини қабул қилиб, палатанинг пеня ундириш
ҳақидаги даъво талабини кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова
сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра,
иқтисодий
судларга
бериладиганмулкий
хусусиятга
эга
даъво
аризаларидандаъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг
1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши,кичик
тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган тадбиркорлик фаолияти
доирасида судларга мурожаат қилиш чоғида ушбу банднинг “а” — “г” ва “е”
кичик бандларида кўрсатилган белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида
давлат божи тўлашлиги белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд, даъвогар судга даъво аризаси киритилишида
давлат божи тўламаганлиги, жами даъво баҳосининг 2 фоизи БҲМнинг
1 бараваридан камлигини инобатга олиб, суд иш бўйича ундирилиши лозим
бўлган суд харажатларини тўлиқ даъвогар зиммасига юклашни, даъвогар
ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм миқдорида давлат божи
ундиришни ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини даъвогар
зиммасида лозим топади.
Юқоридагиларга асосан Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 66, 68, 75, 118, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъвогар
“
М.Пирназаров
”
масъулияти
чекланган
жамиятинингдаъвонинг 5 628 283 сўм пеня ундириш қисмидан воз кечиш
тўғрисидаги аризаси иш юритувга қабул қилинсин.
Даъвонинг 11 256 566 сўм асосий қарз ундириш ҳақидаги қисмини
қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвонинг 5 628 283 сўм пеня ундириш ҳақидаги қисми кўрмасдан
қолдирилсин.
Даъвогар “ М.Пирназаров ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатлари даъвогар
“ М.Пирназаров ” масъулияти чекланган жамияти зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик
муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва
апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш
(протест келтириш) мумкин.
Судья
М.А. Холиков