← Назад
Решение #2861591 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 124 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1902-2501/******-****** иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
****** тумани
2025 йил 27 октябрь
****** туманлараро иқтисодий судининг судьяси ******нинг раислигида,
судья ёрдамчиси И.Абдурахмоновнинг котиблигида, даъвогар “******” оилавий
корхонасининг тугатиш бошқарувчиси ****** (паспорт асосида)нинг
иштирокисиз, жавобгар "******" фермер хўжалиги вакили иштирокисиз,
даъвогар “******” оилавий корхонаси тугатиш бошқарувчиси ******нинг
жавобгар "******" фермер хўжалиги ҳисобидан ****** сўм қарздорликни
ундириш тўғрисидаги даъво аризасига асосан қўзғатилган иқтисодий ишни
****** туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар “******” оилавий корхонаси тугатиш бошқарувчиси ******
(кейинги ўринларда “Даъвогар” ёки “Тугатиш бошқарувчиси” деб юритилади)
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "******" фермер хўжалиги
(кейинги ўринларда “Жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан ****** сўм
қарздорликни ундиришни сўраган.
Суд мажлиси ўтказиладиган вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда
хабардор қилинган жавобгар вакили суд мажлисига узрли сабабларсиз
келмаганлиги сабабли суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси
(кейинги
ўринларда
ИПК
деб
юритилади)нинг
127,128,170-моддаларига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
топади.
Суд тугатиш бошқарувчиси ****** суд мажлисида иштирок этмасдан,
фикрнома тақдим қилиб, унда даъво талабини тўлиқ қўллаб-қувватлаб, “******”
оилавий корхонасини тугатиш ишларини олиб борилиши жараёнида, Солиқ
органи томонидан тақдим этилган ҳисоб-фактуралар айланмаси ҳамда
қарздорнинг хизмат кўрсатувчи банки томонидан тақдим этилган айланма
маблағлар маълумотномалари ўрганиб чиқилганида, даъвогар “******” оилавий
корхонаси томонидан жавобгар "******" фермер хўжалигига ****** йил ******
******даги 2-****** шартномага ҳамда ****** йил ****** мартдаги **-******га
асосан ****** сўмлик минерал ўғитлар етказиб берилганлиги, аммо жавобгар
томонидан етказиб берилган маҳсулотлар ҳақи тўланмаганлигини билдириб,
даъво аризани тўлиқ қаноатлантиришни, аммо лекин бирор бир минерал ўғит
сотиб олиш, уни ташиб келтириш, вақтинча сақлаш, сотиш ва жўнатиш бўйича
шартномалар мавжужд эмаслиги, даъвода қайд этилган ҳисоб-фактурадан
ташқари юқорида қайд этилган бирор бир ҳисоб-фактуралар, юк хатлари,
ишончномалар топа олмагани, электрон равишда имзоланмагани, минерал
ўғитларни сотиб олиниб, олиб келингани ва сақлангани бўйича банкдан тўлов
операциялари амалга оширилмаганини баён қилиб даъвони қаноатлантиришни,
суд мажлисини ўз вакили иштирокисиз кўришни, даъво аризасида корхона
мулкчилик шакли оилавий корхона эмас балки МЧЖ деб хато ёзилгани уни
оилавий корхона деб ўқишни сўраган ва ушбу ҳақда ёзма фикрнома тақдим
қилди.
Жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмасдан, судга ариза-фикрнома
тақдим қилиб, унда даъвогар юридик шахс билан ҳеч қандай минерал ўғит ёки
бошқа моддий қимматликлар олмагани, шартнома тузмагани, ҳисоб-фактура
тузмагани, электрон имзосини фермерлар туман кенгашида ташкил этилган
бухгалтерия ҳисоби бўлимидаги ҳисобчиларга бериб қўйгани ва ҳисобфактураларга улар имзо қўйиши, нима сабабдан ишдаги мавжуд ҳисоб-фактура
имзоланганидан хабари йўқлигини баён қилган.
Суд, тугатиш бошқарувчисининг ва жавобгар вакили тушунтиришини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра
даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси биринчи қисмига
кўра, Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси биринчи қисмига
кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар
билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси иккинчи қисмига
кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг
қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят
қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси учинчи қисмига кўра,
ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб
чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Одил судловни амалга
оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридантўғри
қўллашнинг
айрим
масалалари
тўғрисида”ги
2023
йил
23 июндаги 16-****** қарорининг 1-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси (бундан буён матнда Конституция деб юритилади)
15-моддасининг иккинчи қисмига кўра, Конституция мамлакатнинг бутун
ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий
маконнинг асосини ташкил этади. Шунга кўра, судлар кўриб чиқилаётган
ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий
ҳужжатнинг мазмунини баҳолаши ва Конституция нормаларини тўғридан-тўғри
амал қилувчи олий юридик кучга эга норматив-ҳуқуқий асос сифатида қўллаши
лозим деб тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 8,234-моддаларига кўра, мажбурият шартномадан, зиён
етказишдан ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
— иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Иш материалларидан кўринишича, ****** туманлараро иқтисодий
судининг 16.01.2025 йилдаги 4-1902-2402/9527-****** ҳал қилув қарори билан
қарздор “******” оилавий корхонаси соддалаштирилган тартибда банкрот деб
топилиб, қарздорни тугатишга доир иш юритиш бошланган. Тугатиш
бошқарувчиси этиб, ****** тайинланган.
Суд тугатиш бошқарувчиси ****** томонидан қарздор “******” оилавий
корхонасини тугатиш ишларини олиб борилиши жараёнида, Солиқ органи
томонидан
тақдим
этилган
ҳисоб-фактуралар айланма маблағлар маълумотномалари ўрганиб чиқилганда,
даъвогар “******” оилавий корхонаси томонидан жавобгар "******" фермер
хўжалигига ****** йил ****** ******даги 2-****** шартномага ҳамда ******
йил ****** мартдаги 78-****** электрон ҳисоб-фактурага асосан жами ******
сўмлик минерал ўғит маҳсулотлари етказиб берилганлиги, аммо жавобгар
томонидан эса етказиб берилган маҳсулотлар ҳақи тўланмаганлиги важи билан
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “******” фермер хўжалиги
ҳисобидан даъвогар “******” оилавий корхонаси фойдасига ****** сўм
қарздорликни ундиришни сўраган.
Иш ҳажжатлари ҳамда суд жараёнида аниқланган ҳолатларга кўра, “******”
оилавий корхонаси томонидан жавобгар "******" фермер хўжалигига ******
йил ****** ******даги 2-****** шартномага ҳамда ****** йил ****** мартдаги
78-****** электрон ҳисоб-фактурага асосан жами ****** сўмлик минерал ўғит
маҳсулотлари етказиб берилгани, жавобгар томонидан тегишли тартибда ҳисобфактура билан тасдиқланган бўлсада, бироқ даъвогар томонидан суд муҳокамаси
жараёнида ёки даъво аризасида жавобгарга минерал ўғит маҳсулотлари
ҳақиқатда етказиб берилганлигини тасдиқловчи юк хатлари ҳамда жавобгар
томонидан маҳсулотлар қабул қилиб олинганлигини тасдиқловчи ишончнома
ҳамда ҳақиқатда ушбу минерал ўғитлар сотиб олингани, олиб келингани,
сақланани юклаб юборилгани, ишончли вакилга
юк хати асосида
топширилганини тасдиқловчи далиллар ва даъвони асословчи бошқа далиллар
тақдим этилмади.
Шунингдек, жавобгар даъво асоси сифатида қайд этилган ҳисоб-фактурани
рад этиб, ушбу ҳисоб-фактурани рад этувчи 0 қиймат ҳисоб фактара қайта
юборилиб, ҳисоб-фактура бекор қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қўшилган қиймат
солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 14.08.2020 йилдаги 489****** Қарорнинг 611-бандига кўра товар-моддий бойликлар юклаб жўнатиш
билан бир вақтда реализация қилинган ҳолларда, электрон ҳисобварақфактура электрон товар-транспорт юк хати билан бирлаштирилган ҳолда
расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактура электрон тасдиқлагандан сўнг электрон
ҳужжат айланиш тизими томонидан автоматик тарзда QR-коди бириктирилиб,
иштирокчиларга юборилади ва расмийлаштирилган электрон ҳисобварақфактура иштирокчиларнинг шахсий кабинетида акс этади. Юкни етказиб берувчи
масъул шахс юкни олганда ва етказиб берганда, юк олувчи эса юк ташиш жараёни
якунланганда ўз электрон рақамли имзолари билан тасдиқлайди ёки юкни олиш
жараёнида аниқ сабаби кўрсатилган ҳолда электрон товар-транспорт юк хатини
рад этиши мумкин. Юкни ташувчи юкни олганда ва етказиб берганда, сотиб
олувчи эса юк ташиш жараёни якунланганда товар-транспорт юк хатини
электрон тасдиқлайди ёки юкни олиш жараёнида аниқ сабаби кўрсатилган ҳолда
рад этиши мумкин.
Ушбу 489-****** Қарорнинг
62-бандида электрон ҳисобварақфактурага қўшимча ҳужжатларни илова қилиш мумкин. Электрон ҳисобварақфактуранинг электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши илова қилинган
ҳужжатларнинг ҳам электрон рақамли имзо билан тасдиқланганлигини
ифодалайди.
Ушбу 489-****** Қарорнинг 63-бандида етказиб берувчи томонидан
тақдим этилган электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь кун, рақамли
маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар бўйича эса бир календарь кун
ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши ёки
сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шарт. Сотиб олувчи томонидан
белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки рад этилмаган электрон ҳисобварақфактура тасдиқланган ҳисобланади. Бунда ҳақиқатда амалга оширилмаган
хўжалик
операциялари
бўйича
расмийлаштирилган
ҳисобварақфактуралар товарлар жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини
тасдиқловчи ҳужжат сифатида тан олинмайди.
Юқоридагига кўра даъвогар товар етказиб бериш билан бирга юк хатларини
ҳам тузган бўлиш керак эди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ****** туман
бўлими томонидан 05.08.2025 йилда қарздор “******” оилавий корхонасининг
расмий ва норасмий раҳбари Б.Менглиев ва бошқаларга нисбатан ҳақиқатда
мавжуд бўлмаган маҳсулотларни хўжалик юритувчи субъектларга етказиб
берилгани бўйича сохта электрон ҳисобварақ-фактуралар расмийлаштирганлиги
ва бошқа ҳолатлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 1811моддаси ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзатилган ва ҳозирги кунда
****** туман прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бу эса ҳақиқатда товарлар етказиб берилмаганига далил ҳисобланади ва
даъвогар томонидан бунинг акси эканлигини тасдиқловчи бирор бир далил
тақдим этилмади.
ФКнинг 124-моддасига кўра, юридик оқибатлар туғдириш нияти бўлмаган
ҳолда, номигагина тузилган битим (қалбаки битим) ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир.
Агар битим бошқа битимни ниқоблаш мақсадида тузилган бўлса
(кўзбўямачилик битими), тарафлар ҳақиқатда назарда тутган битимга доир
қоидалар қўлланилади.
Ваҳоланки, даъвогар ҳақиқатда низо предмети бўлган битим тузилганини
тасдиқловчи битим нусхасини судга тақдим эта олмади.
Юқоридагиларга асосан суд, шартномалар ҳамда электрон ҳисобварақфактураларга асосан минерал ўғит маҳсулотлари жавобгарга юборилган бўлсада,
бироқ даъвогар томонидан суд муҳокамаси жараёнида ёки даъво аризасида
жавобгарга минерал ўғит маҳсулотлари етказиб берилганлигини тасдиқловчи юк
хатлари ҳамда жавобгар томонидан маҳсулотлар қабул қилиб олинганлигини
тасдиқловчи ишончнома ҳамда даъвони асословчи бошқа далилар тақдим
этилмаганлигини, тарафлар ўртасида тузилган шартномалар ҳамда электрон
ҳисобварақ-фактураларни
ниқоблаш
мақсадида
кўзбўямачилик
учун
тузилганлигини инобатга олиб, мазкур далилни номақбул далил деб ҳисоблаб,
инобатга олмасликни лозим топади.
Тугатиш бошқарувчиси даъво аризасида ва суд мажлисида ҳақиқатдан ҳам
даъвогар томонидан жавобгарга маҳсулотлар етказиб берилганлиги ва
қарздорликни тасдиқловчи бошқа асосли далиларни тақдим этолмади.
Шу
боис,
тугатиш
бошқарувчисининг
жавобгар
ҳисобидан
****** сўм қарздорликни ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб бўлмайди.
Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб суд, "******" оилавий корхонасининг
тугатиш бошқарувчиси ******нинг даъво аризада келтирилган жавобгар
"******" фермер хўжалигидан ****** сўм қарздорликни ундириш талабини
асоссиз деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ваҳоланки, ИПКнинг 68-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ ишда
иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар
ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига
қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим.
Суд, юқоридагиларни инобатга олиб, даъво талабини қаноатлантиришни
рад этишни, ИПКнинг 118-моддасига асосан иш бўйича суд ҳаражатларини
муҳокама қилиб, даъвогарнинг даъво аризаси рад қилинганлиги сабабли,
даъвогар “******” оилавий корхонаси ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси
бюджетига ****** сўм давлат божи ундиришни ҳамда даъвогар томонидан
олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини зиммасида қолдиришни лозим
топди.
Бинобарин,
суд
Ўзбекистон
Республикаси
Конституциясининг
15,55-моддаларини, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
8,124,234,236,263,437-моддаларини, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
Процессуал Кодексининг 68,118,127,128,170,176-179,180,186-моддаларини
қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар томонидан олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати
зиммасида қолдирилсин.
Даъвогар “******” оилавий корхонаси ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси
бюджетига ****** сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан ****** вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш
(протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан
олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
******