← Назад
Решение #2861664 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 15 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2501/5257-сон иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ховос туман
2025 йил 27 октябрь
Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида, судья
ёрдамчиси Э.Эгамқуловнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Тошкент шахар ҳудудий бошқармасининг «A
insur n » акциядорлик жамияти
манфаатида жавобгар якка тартибдаги тадбиркор Жураев Жамшид
Махамаджоновичдан 36 637 247,65 сўмни суброгация тартибида ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни ўз биносида ўтказилган
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шахар ҳудудий бошқармаси
«A
insur n » акциядорлик жамияти (кейинги матнларда “даъвогар” деб
юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар якка
тартибдаги тадбиркор Жураев Жамшид Махамаджонович(кейинги матнларда
“жавобгар” деб юритилади)дан 36 637 247,65 сўмни суброгация тартибида
ундиришни сўраган.
Даъвогар судга илтимоснома тақдим қилиб, ишни унинг иштирокисиз
кўришни сўраган.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисида иштирок этмади ва иштирок этмаслик сабаби
судга маълум қилинмади, ушбу ҳолатда суд ишни Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 128, 170-моддаларига асосан уларнинг
иштирокисиз мавжуд ҳужжатлар асосида кўришни лозим топади.
Суд, иш ҳужжатлари билан танишиб, қуйидаги асослар билан даъво
талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Даъво ариза важларига кўра, «Капиталбанк» АТБ ва жавобгар ўртасида
2024 йил 31 июлда №213/1436/КВD-сонли кредит шартномаси имзоланиб,
шартномада жавобгарга 107 070 000 сўм миқдорида кредит беришга келишилган.
Шунингдек кредит мажбурияти таъминоти сифатида даъвогар, жавобгар ва
банк ўртасида 2024 йил 31 июлда кредитни комплекс суғурта қилиш бўйича
№0276/1469-1/1/2429494-сонли шартнома имзоланган.
Жавобгар кредит шартномасига асосан кредитни қайтариш мажбуриятини
лозим даражада бажармаганлиги сабабли, даъвогар банкка суғурта ҳодисаси деб
топиб, 2025 йил 30 майдаги тўлов ҳужжати билан кредит тўлови учун
36 637 247,65 сўм маблағни тўлаб берган.
Суд, даъво ариза важларини асосли ва иш ҳужжатлари билан ўз тасдиғини
топган деб ҳисоблайди.
Чунки Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддасида
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади, 55-моддасига асосан ҳар ким ўз
ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя
қилишга ҳақли.
Хусусан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 957моддасига асосан, агар мулкий суғурта шартномасида бошқача тартиб назарда
тутилмаган бўлса, суғурта қилдирувчи (наф олувчи)нинг суғурта натижасида
қопланган зарар учун жавобгар шахсдан талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма
доирасида суғурта товонини тўлаган суғурталовчига ўтади.
Бироқ шартноманинг била туриб зарар етказган шахсга нисбатан талаб
қилиш ҳуқуқи суғурталовчига ўтишини истисно қиладиган шартлари ўз-ўзидан
ҳақиқий бўлмайди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида кредит мажбурияти
таъминоти сифатида суғурта шартномаси имзоланиб, шартномада суғурта
ҳодисаси содир бўлган ва даъвогар томонидан суғурта шартномаси мажбурияти
бўйича банка жавобгарнинг 36 637 247,65 сўм кредит маблағи тўлаб берилган.
Даъвогар суғурта шартномаси мажбурияти бўйича 2025 йилдаги тўлов
ҳужжати билан банка жавобгарнинг 36 637 247,65 сўм кредит маблағини тўлаб
берган ва жавобгардан шу миқдорда суғурта натижасида қопланган зарарни
жавобгар шахсдан талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келган.
Шу сабабли суд, даъвонинг жавобгардан 36 637 247,65 сўм ундириш
талабини асосли ва иш ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топган деб ҳисоблаб,
даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Қайд этилганларга кўра суд, даъво талабининг қаноатлантирилган қисмига
мутаносиб равишда, ИПК 118-моддасига мувофиқ суд ҳаражатларини жавобгар
зиммасига юклашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Ўзбекистон
Савдо-саноат
палатаси
Тошкент
шахар
ҳудудий
бошқармасининг «A
insur n » акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар
якка
тартибдаги
тадбиркор
Жураев
Жамшид
Махамаджоновичдан
36 637 247,65 сўм қарзни суброгация тартибида ундириш тўғрисидаги даъво
талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар якка тартибдаги тадбиркор Жураев Жамшид Махамаджоновичдан
даъвогар «A
insur n » акциядорлик жамияти фойдасига 36 637 247,65 сўм
маблағ ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар якка тартибдаги тадбиркор Жураев Жамшид Махамаджоновичдан
Ресупублика Бюджетига 652 744,95 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф, бир ой муддат ичида шу суд орқали
Сирдарё вилоят судига апелляция, олти ой муддатда кассация шикояти бериши
(протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Ў.Йўлдошев