Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2503/11126 Дата решения 27.10.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья XOLIKOV MUZAFFAR ABDIGAPPAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение GULISTON LUSTER Ответчик / Подсудимый YOS LIK
Source ID a7210084-a79a-4572-aef0-2c9d0d6f7687 Claim ID PDF Hash 65770665384d4bb8... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 68-моддаси нинг 68 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 273-моддаси ИПКнинг 273 law
ИПКнинг 278-моддаси ИПКнинг 278 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2503/11126-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – М.Холиқов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья – Б.Исаков СИРДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 27 октябр Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судья А.Сувонқулов раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Н.Сангиров ва Б.Исаковдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси А.Хамдамовнинг суд мажлиси котиблигида, Гулистон туман фермерлар кенгаши вакили С.Милтиқбоева (2025 йил 14 июлдаги ишончнома асосида), “YOS LIK” дехқон фермер хўжалиги раҳбари Ш.Абибуллаев, даъвогар вакили Ғ.Намуратов (2025 йил 25 февралдаги ишончнома асосида) иштирокида, Гулистон туман фермерлар кенгашининг апелляция шикоятига асосан Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 18 августдаги ҳал қилув қарорининг қонунийлигини иш ҳужжатлари билан биргаликда ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси даъвогар “GULISTON LUSTER” МЧЖ манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “YOS LIK” деҳқон фермер хўжалигидан 8 504 915,36 сўм асосий қарз ва 4 252 457,68 сўм пеня ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2025 йил 18 августдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 8 504 915,36 сўм асосий қарз ва 1 500 000 сўм пеня ундирилган. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Гулистон тумани фермерлари кенгаши томонидан жавобгар манфаатида апелляция шикояти билан мурожаат қилиниб, шикоятда иш жавобгарнинг иштирокисиз кўрилганлиги, аслида даъвогар қарздор эканлиги кўрсатилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш, даъвогардан фермер хўжалиги фойдасига 27 317 977 сўм ҳақдорлик, 13 658 988 сўм пеня ҳамда давлат божи ва почта харажатларини ундириб бериш сўралган. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакиллари апелляция шикоятини қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили апелляция шикоятига эътироз билдириб, шикоятни рад этишни ва ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз 1 қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, апелляция шикоятини муҳокама қилиб ҳамда ишда мавжуд ҳужжатларга баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, апелляция шикоятини қаноатлантиришдан рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим деб топади: Ишдаги мавжуд ҳужжатларга кўра, тарафлар ўртасида 2023 йил 29 декабрда 24-39776/G20047-24-сонли бошоқли дон харид қилиш бўйича фьючерс шартномаси тузилган. Даъвогар томонидан шартнома шартларига биноан жавобгарга 2024 йилда жами 164 227 768,69 сўмлик уруғлик буғдой, ёқилғи мойлаш материаллари, минерал ўғитлар ва бошқа зарурий маҳсулотлар етказиб берилган. Бироқ, жавобгар томонидан 155 722 853,36 сўмлик бошоқли дон махсулоти етказиб берилган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 8 504 915,36 сўм қарздорлиги вужудга келган. Даъвогар томонидан жавобгарга мавжуд қарздорликни тўлаб бериш ҳақида талабнома берилган, бироқ жавобгар томонидан ушбу қарздорлик тўлаб берилмаганлиги боис мазкур низо юзага келишига сабаб бўлган. Ушбу ҳолатлар ишдаги мавжуд шартнома, электрон ҳисоб-фактуралар ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади. Биринчи инстанция суди томонидан ишни кўришда қарз миқдори юзасидан ишга алоқадор барча далиллар асосида ўрганилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнларда “ФК” деб юритилади) ФК 234-моддаси иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФК 236-моддасига биноан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Жавобгарнинг 37 001 453,33 сўмлик қайтарилган фосфорли ўғитлар пули ҳисобланганда даъвогар 27 317 977 сўм қарздор бўлиб қолишлиги ҳақидаги важлари бирон бир далиллар билан исботланмаган. Ҳолбуки, электрон ҳисоб-фактураларга асосан даъвогар тақдим этган солиштирма далолатномасида ҳам 37 001 453,33 сўм ошиқча олинган минерал ўғитлар чегириб ташланган. Шунингдек, жавобгар вакиллари томонидан апелляция инстанцияси суд мажлисида ҳам ўз важларини асословчи далилларни тақдим этолмади. Фақатгина икки томонлама тасдиқланган солиштирма далолатномани тақдим этиб, унга кўра қарз миқдори мавжуд эмаслигини билдирди. Ушбу ҳолат эса қарз миқдори мавжуд эмаслигини билдирмайди. Сабаби бир тараф ушбу ҳужжатни тан олмаса, мазкур ҳолатга асос бўлган бирламчи ҳужжатлар текширилиши ва ўрганилиши лозим. Ваҳоланки, ишдаги ҳужжатларга кўра, даъвогар томонидан юборилган 2 маҳсулотлар бўйича электрон ҳисоб-фактуралар жавобгар томонидан эътирозсиз тасдиқланиб қабул қилинган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнларда “ИПК” деб юритилади)нинг 68-моддасига асосан, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб беришлиги белгиланган. Қайд этилганларга асосан судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди даъвонинг асосий қарз ундириш ҳақидаги талабини қисман қаноатлантириш ҳақида асосли хулосага келган деб ҳисоблайди. Шунингдек, биринчи инстанция суди томонидан асосли равишда даъвонинг пеня ундириш қисми бўйича пеня миқдори камайтирилган. Зеро, ФКнинг 326-моддасига биноан, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Гулистон туман фермерлар кенгашининг даъвогардан жавобгар фойдасига 27 317 977 сўм ҳақдорликни хамда 13 658 988 сўм пеня ва давлат божи ва почта харажатларини ундириб бериш ҳақидаги талаби асоссиздир. Сабаби, ИПКнинг 273-моддаси 2-қисмига кўра, агар апелляция шикоятида (протестида) шикоят қилинаётган (протест келтирилаётган) ҳал қилув қарорини қабул қилган биринчи инстанция судида кўриб чиқиш предмети бўлмаган янги талаблар билдирилган бўлса, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятининг (протестининг) бу талабларга тааллуқли қисми бўйича иш юритишни тугатади. ИПКнинг 278-моддасига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Юқоридагиларга кўра судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди томонидан моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормалари бузилмаганлигини эътиборга олиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди ҳамда апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Шунингдек, Гулистон туман фермерлар кенгашининг даъвогардан жавобгар фойдасига 27 317 977 сўм ҳақдорликни хамда 13 658 988 сўм пеня ва давлат божи ва почта харажатларини ундириб бериш ҳақидаги талаби бўйича иш юритиш тугатилади. Бундан ташқари судлов ҳайъати, ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатларини тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, Фермерлар кенгаши давлат божи тўловидан озод этилганлиги боис давлат божини ундирувсиз қолдиришни, олдиндан тўланган почта харажатини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим деб ҳисоблайди. 3 Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 278-280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилади: Гулистон туман фермерлар кенгашининг “YOS LIK” дехқон фермер хўжалиги манфаатида киритган апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 18 августдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Гулистон туман фермерлар кенгашининг даъвогардан жавобгар фойдасига 27 317 977 сўм ҳақдорлик, 13 658 988 сўм пеня, тўланган давлат божи ва почта харажатларини ундириб бериш ҳақидаги талаби бўйича иш юритиш тугатилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Қарордан норози томонлар Сирдарё вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят беришлари мумкин. Раислик қилувчи А.Сувонқулов ҳайъат аъзолари Н.Сангиров Б.Исаков 4