Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2202-2503/5614 Дата решения 27.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ургенчский межрайонный экономический суд Судья MADROXIMOV O‘RINBOY YULDOSHBOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ҳудудий электр тармоқлари Ответчик / Подсудимый Moxira Roxila
Source ID ed44fdde-af1f-4be6-9139-a70782e7688c Claim ID PDF Hash 9ddfc1960774343b... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 14
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 128-моддаси нинг 128 law
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
збекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
исмлари ва 55-моддаси исмлари ва 55 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
Copy Free ФКнинг 474-моддаси Copy Free ФК 474 law
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
онунининг 39-моддаси онуни 39 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
дори эса суд томонидан ФКнинг 326-моддаси дори эса суд томонидан ФК 326 law
га асосан камайтирилганлиги учун ИПКнинг 118-моддаси га асосан камайтирилганлиги учун ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2202-2503/5614-сонли иқтисодий иш Судья: Ў.Мадрохимов ЎЗБЕКИСТОН НОМИДАН Protected byРЕСПУБЛИКАСИ PDF Anti-Copy Free ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (Upgrade to Pro Version to Remove the Watermark) Шовот тумани 2025 йил 27 октябрь Шовот туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Мадрохимов раислигида, судья ёрдамчиси М.Қурбантурдиевнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти жавобгар “Moxira Roxila” фермер хўжалиги ҳисобидан 18 663 472 сўм асосий қарз, 9 152 345 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили М.Каримов (2025 йил 6 январдаги 14-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Шовот туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Moxira Roxila” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 18 663 472 сўм асосий қарз билан бирга 9 152 345 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини тўлиқ қувватлаб, даъвони қаноатлантиришни сўраган бўлса, суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакилининг иштирокини таъминламади. Иш ҳужжатида жавобгар суднинг ажримини гибрид почта хизмати орқали қабул қилиб олганлигини тасдиқловчи маълумот мавжуд. Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПК 170-моддасининг учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган, шундан келиб чиқиб, суд низони мазмунан кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмлари ва 55-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Конституция мамлакатнинг бутун ҳудудида олий 2 юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Ҳар кимга ҳуқуқAnti-Copy ва эркинликларини Protected byўзPDF Free суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар (Upgrade to Pro Version to Remove the Watermark) мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартнома асосида, зарар етказиш ва қонунда белгиланган бошқа асосларга кўра вужудга келади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 11 январда электр таъминоти шартномаси тузилган бўлиб, унга мувофиқ корхона (даъвогар) истеъмолчи (жавобгар)га электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш, ўз навбатида истеъмолчи истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Томонлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.6-бандига кўра, Истеъмолчига энергияни етказиб бериш келгуси ҳисоб-китоб даври бошланишидан олдин энергиянинг шартномавий миқдори қиймати учун олдиндан 100 фоизлик ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади. Бунда, ҳисоб-китобни 50 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга ошириш хоҳишини билдирган истеъмолчилар ҳисоб-китоб амалга ошириладиган даврни кўрсатиб ҳисоб-китоб даври бошланишидан камида 5 кун олдин билдирги тартибида мурожаат қилганлари тақдирда 50 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида етказиб берилишига йўл қўйилади. Олдиндан ҳақ тўланмаган ҳамда 50 фоиз олдиндан ҳақ тўлаётган истеъмолчилар томонидан ойнинг охиригача якуний ҳисоб-китоб амалга оширилмаган холларда мазкур истеъмолчига нисбатан электр тармоқларидан тўлиқ узишгача бўлган чоралар кўрилиши белгиланган. Шунингдек, шартноманинг 3.13 - бандида истеъмолчи ва корхона ҳар ойда, ҳисоб-китоб даври тамом бўлгандан кейин беш кун мобайинида ўзаро ҳисоб-китобларнинг таққослаш далолатномасини тузишлари шартлиги белгиланган. Даъвогар шартномага мувофиқ жавобгарга электр энергиясини етказиб берган, аммо жавобгар шартномавий муносабатда зиммасига олган мажбуриятини шартноманинг учинчи бўлимида назарда тутилган тартиб ва муддатларда бажаришни таъминламаган ҳамда 2025 йил 1 октябрь ҳолатига жами 27 815 817 сўм (18 663 472 сўм асосий қарз билан бирга 9 152 345 сўм пеня) қарздорликка йўл қўйган, қарздорликни ихтиёрий тўлаш ҳақидаги талабнома ижросиз қолдирилган. ФКнинг 468-моддасига мувофиқ энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини 3 ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнингProtected созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. by PDF Anti-Copy Free ФКнинг 474-моддасига кўра агар қонунчиликда ёки энергия билан (Upgrade to Pro Version to Remove the Watermark) таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги, 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши лозимлиги белгиланган. “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 39-моддасида электр энергияси истеъмолчиларининг бир қатор мажбуриятлари белгиланган бўлиб, унга кўра истеъмолчи қилинган электр энергияси учун ҳақни (шу жумладан олдиндан тўловни) намунавий шартномада белгиланган муддатларда тўлаши шарт. Шартноманинг 4.2-бандида жавобгар энергия ҳақини ўз вақтида тўлаб боришга мажбурлиги белгиланган. Мазкур ҳолатда, жавобгар 18 663 472 сўм қарздорликка йўл қўйганлиги ишдаги мавжуд шартнома, солиштирма далолатнома, маълумотнома ҳамда бошқа шу каби ҳужжатлар билан тўлиқ ўз тасдиғини топган. Шунга кўра, даъвонинг асосий қарз ундириш талаби тўлиқ қаноатлантирилиши лозим. ФКнинг 263-моддасида неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойкани тўлашни талаб қилишга ҳақли эканлиги белгиланган. Шундан келиб чиқиб, даъвогар асосий қарздан ташқари, жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари ўз вақтида бажарилмаганлиги учун ундан шартноманинг 3.12-бандига асосан 9 152 345 сўм пеня ундиришни сўраган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.12-бандининг учинчи хатбошисига кўра, ҳисоб-китоб ойидан кейинги календарь ой тугагач қарздорлик тўлов муддати ўтган деб ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоиз миқдорида, электр энергияси махсус тартибда етказиб бериладиган корхоналар учун эса 0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилиши, бироқ пенянинг умумий миқдори, муддати ўтган тўловнинг 50 фоизидан ошмаслиги белгиланган. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт. Бу тўғрисида эса 4 Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик лозим даражада бажармаганлик учун Protected byёкиPDF Anti-Copy Free мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини (Upgrade to Pro Version to Remove the Watermark) қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 2-бандида тушунтириш берилган. Жавобгар томонидан мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги учун суд даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини ҳам асосли деб ҳисоблайди. Бироқ ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Пеня миқдорининг мажбуриятни бузиш оқибатларига мутаносиблиги масаласини ўрганиб, суд пеня миқдорини 3 400 000 сўмга камайтиришни лозим топади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган давлат божи ставкаларига кўра мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдоридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Демак, даъво талаблари асосли деб топилганлиги, неустойка миқдори эса суд томонидан ФКнинг 326-моддасига асосан камайтирилганлиги учун ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари жавобгар зиммасига юкланади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. “Moxira Roxila” фермер хўжалиги ҳисобидан “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига 18 663 472 сўм асосий қарз, 3 400 000 сўм пеня ҳамда 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. “Moxira Roxila” фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига 556 317 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция тартибида, апелляция тартибида кўрилмаган тақдирда эса ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида эса кассация тартибида шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин. Раислик қилувчи судья Ў.Мадрохимов