← Назад
Решение #2861773 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 734 | — | law | |
| ФКнинг | 268 | — | law | |
| ФКнинг | 327 | — | law | |
| ФКнинг | 281 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПК | 72 | — | law | |
| ИПК | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1901-2503/8334-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Термиз шаҳри
2025 йил 27 октябрь
Термиз туманлараро иқтисодий суди, судья ХХХХХХХХ раислигида, судья
ёрдамчиси
хххххххх
котиблигида,
даъвогар
вакили
хххххххх
(07.01.2025 йилдаги 07/02-45-сонли ишончнома асосида) иштирокида,
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг
даъвогар “ХХХХХХХХ” АТБ манфаатида жавобгар - “ХХХХХХХХ”
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан кредит ва фоиз қарздорлигини
ундириш ҳақида киритган даъво аризаси бўйича тўпланган иқтисодий ишни ўз
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Сурхондарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъвогар “ХХХХХХХХ” АТБ (кейинги ўринларда – даъвогар)
манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
“ХХХХХХХХ” МЧЖ (кейинги ўринларда – жавобгар) ҳисобидан кредит
шартномаси бўйича 972 482 100 сўм асосий кредит қарзи, 57 175 000 сўм кредит
фоизини ундиришни, ундирувни гаров мулкига қаратишни ҳамда гаров мулки
ҳисобланган ХХХХХХХХХХХда жойлашган “ишлаб чиқариш ва ёрдамчи
бинолари”нинг бошланғич баҳосини белгилашни сўраган.
Палата ишни унинг вакили иштирокисиз кўришни сўраган.
Жавобгар суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда
хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида ўз вакили иштирокини
таъминламади, судга бунинг сабабини маълум қилмади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасига асосан ишни уларнинг
иштирокисиз кўришни лозим деб топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб,
жавобгар кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини лозим даражада
бажармаганлигини, 20.10.2025 йил ҳолатига хххххх сўм асосий кредит қарзи,
хххххххх сўм кредит фоизидан қарздорлиги мавжудлигини, фуқаролик ишлари
бўйича Денов туманлараро судининг 07.05.2025 йилдаги ҳал қилув қарорига
биноан жавобгарнинг ажратилган кредит бўйича ххххххх сўм кредит фоизини
жавобгар
ҳамда
фуқаро
хххххххдан
солидар
тартибда
ундириш
белгиланганлигини, ушбу қарздорлик умуман тўлаб берилмаганлигини, суд
қарори ижроси бўйича мажбурий ижро Бюроси органлари томонидан олиб
борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасиз қолганлигини, шу боис
иқтисодий судга мурожаат қилишга мажбур бўлганлигини билдириб, даъво
аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишда тўпланган
ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб,
қуйидагиларга кўра, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 06.09.2024 йилда
тузилган 93-сонли кредит шартномасига биноан, даъвогар жавобгарга
Сурхондарё вилоятида ёшларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш, ёш
тадбиркорларнинг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ҳудудда қулай
ишбилармонлик муҳитини яратиш, ёшлар бандлигини таъминлаш учун ишлаб
чиқариш биноси сотиб олиш мақсадида 120 ой муддатга, шундан 36 ой имтиёзли
давр билан йиллик 17,5 фоиз устама тўлаш шарти билан ххххххххх сўм кредит
маблағи ажратиш мажбуриятини, жавобгар эса олинган кредит маблағидан
мақсадли фойдаланган ҳолда асосий қарз ва унинг фоизларини тўлов жадвалига
мувофиқ белгиланган муддатда қайтариш мажбуриятини олган.
Кредит таъминоти учун жавобгарга тегишли ХХХХХХХХда жойлашган
“ишлаб чиқариш ва ёрдамчи бинолари” 06.09.2024 йилдаги келишув
далолатномасига мувофиқ хххххххх сўмга баҳоланган ҳолда 06.09.2024 йилда
нотариал тасдиқланган ипотека шартномасига биноан гаровга қўйилган ҳамда
белгиланган тартибда гаров мулкига таъқиқ қўйилган.
Шунингдек,
қўшимча
таъминот
сифатида
жамият
таъсисчиси
И.Каримовнинг хххххххххх сўм доирасидаги кафиллиги ҳамда суғурта
шартномасига биноан ххххххххх сўм миқдоридаги кредит қайтмаслик хатаридан
суғурта шартномаси ҳамда унга биноан суғурта полиси тақдим этилган.
Суд муҳокамаси давомида даъвогар вакили жавобгарнинг 20.10.2025 йил
ҳолатига хххххххххххх сўм асосий кредит қарзи, ххххххххххх сўм кредит
фоизидан қарздорлиги сўндирилмаганлигини билдириб, ушбу ҳақда судга
маълумотнома тақдим этган.
Банк кредит шартномасида назарда тутилган ўз мажбуриятларини тўлиқ
бажарган бўлсада, жавобгар кредит шартномасида кўрсатилган кредитни
қайтариш жадвалига амал қилмасдан, ўз мажбуриятларини лозим даражада
бажармаганлиги боис, даъвогар олдида юқорида қайд этилган қарздорлик юзага
келган бўлиб, бартараф этилмасдан қолган.
Жавобгар кредит шартномаси бўйича зиммасидаги мажбуриятларни лозим
даражада бажармаганлиги ишдаги ҳужжатлар, хусусан фуқаролик ишлари
бўйича Денов туманлараро судининг ҳал қилув қарори, МИБ Денов туман
бўлими иш юритувидаги ижро ҳужжати билан ўз исботини тўлиқ топди.
Даъвогарнинг муддати ўтган асосий кредит қарзи ва унинг фоизларини
тўлаб бериш тўғрисида юборган 13.01.2025 йилдаги 13/01-28-сонли,
13.02.2025 йилдаги 13/01-232-сонли ва 10.07.2025 йилдаги 13/01-1654-сонли
талабномалар жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Шартноманинг 4.2.11-бандида жавобгар кредит ва унга ҳисобланган фоиз
тўловларини мазкур шартномага ва мазкур шартноманинг ажралмас қисми
ҳисобланган кредитни қайтариш жадвалига асосан белгиланган тартибда ва
муддатда тўлиқ қайтарилишини таъминлаш ҳамда шартнома бўйича ўз
мажбуриятларини лозим даражада бажариш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 4.2.26-бандига мувофиқ, жавобгар даъвогарга мазкур
шартнома бўйича ўзига юклатилган мажбуриятлар бажарилмаган ҳолларда
етказилган моддий зарар ва ҳаражатларни тўлиқ қоплаб бериш мажбурияти
белгиланган.
Шартноманинг 7.2-бандига кўра, асосий қарзни қайтариш муддати
кечиктирилганда, жавобгар шартноманинг 2.3-бандида белгиланган фоиз
ставкасига қўшимча равишда йиллик кредит фоиз ставкасининг 1,5 баравари
миқдорида фоиз тўлаши назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда –
ФК)нинг 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши, 237-моддасига кўра мажбуриятларни бажаришдан
бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди.
ФКнинг 744-моддасига мувофиқ, кредит шартномаси бўйича бир тараф –
банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
(кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун
фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Агар ушбу параграфнинг қоидаларида
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва у кредит шартномасининг
моҳиятидан келиб чиқмаса, кредит шартномаси муносабатларига нисбатан
қарзнинг қоидалари қўлланади.
ФКнинг 734-моддасига асосан, агар қонунда ёки қарз шартномасида
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки
фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва
тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади. Фоизлар тўлаш тартиби ва
муддатлари қарз шартномаси билан белгиланади.
ФКнинг 268-моддасига кўра, агар шартномада бошқача тартиб назарда
тутилган бўлмаса, гаров талабнинг уни қондириш пайтидаги ҳажмини
таъминлайди, хусусан фоизлар, неустойка, ижрони кечиктириб юбориш
натижасида етказилган зарар тўланишини, шунингдек гаровга олувчининг
гаровга қўйилган ашёни сақлашга қилган зарур харажатлари ва ундирув
харажатлари тўланишини таъминлайди.
ФКнинг 327-моддасига биноан, бошқа шахсларнинг пул маблағларини
ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни
тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш
ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар
суммасига фоиз тўланиши керак.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
22.12.2006 йилдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар
бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорининг 5-бандида қарз олувчилар
(қарздорлар)нинг кредитларни қайтармаганлик учун кредит ташкилотлари
олдидаги жавобгарлиги доирасини аниқлашда судлар қарз таркибига кредитнинг
ёки унинг бир қисмининг суммаси, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар,
кредит шартномасида белгиланган ҳажмда бошқа тўловлар (комиссиялар)
киришидан келиб чиқишлари зарурлиги, кредитдан фойдаланганлик учун
фоизлар, кредит ташкилоти томонидан қарз олувчи (қарздор) банкнинг пул
маблағларидан амалда фойдаланган бутун даври учун, ҳатто актив (кредит/қарз)
ўстирмаслик мақомига ўтказилган тақдирда ҳам, пул мажбуриятларини
кечиктириш даврини қўшган ҳолда ҳисобланиши мумкинлиги ҳақида
тушунтириш берилган.
Шунингдек, даъвогар даъво талабида кредит таъминоти учун ипотека
шартномасига биноан гаровга олинган жавобгарга тегишли ХХХХХХХХда
жойлашган “ишлаб чиқариш ва ёрдамчи бинолари”нинг бозор баҳосини
белгилашни сўраган.
ФКнинг 281-моддасининг учинчи қисмига биноан, гаровга қўйилган молмулкнинг кимошди савдосидаги бошланғич сотиш нархи гаровга қўювчи ва
гаровга олувчи ўртасидаги келишувга асосан белгиланади. Гаровга қўювчи ва
гаровга олувчи ўртасида мол-мулк нархи бўйича келишмовчиликлар мавжуд
бўлган тақдирда, мустақил баҳоловчи ташкилот жалб этилади ва гаровнинг
дастлабки қиймати бозор қийматидан келиб чиқиб белгиланади. Бунда баҳолаш
билан боғлиқ барча харажатлар мустақил баҳоловчи ташкилотни жалб қилган
тараф томонидан қопланади.
Бироқ, суд тарафлар ўртасида гаров мулкининг баҳоси бўйича
келишмовчиликлари мавжудлигини аниқламаганлиги, иш ҳужжатларида гаровга
қўювчининг гаров мулкининг нархи бўйича эътирозини акс эттирувчи далиллар
йўқлиги сабабли даъвогарнинг ушбу талабини қаноатлантиришни рад этишни
лозим топди. Боиси, 06.09.2024 йилдаги далолатномага мувофиқ гаров мулки
684 200 000 сўмга тарафлар келишувига биноан баҳоланган бўлиб, ипотека
шартномаси 06.09.2024 йилда нотариал тасдиқланган. Шунингдек, жавобгарга
даъво аризасининг нусхаси юборилган бўлиб, суд мажлисининг вақти ва жойи
ҳақида белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида
иштирок этмади, даъво талабларига нисбатан ўз эътирозларини билдирмади.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри
ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки
мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий
далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
ИПК 72-моддасига кўра қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан
тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши
мумкин эмас.
ИПК 74-моддасига кўра агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга
тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига
мувофиқ тасдиқланган давлат божи ставкаларига кўра иқтисодий судларга
бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2
фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши керак.
Суд, юқоридагиларни инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини
қисман қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 972 482 100 сўм
асосий кредит қарзи, 57 175 000 сўм кредит фоизини ундиришни, ундирувни
гаров таъминоти ҳисобланган ҳамда жавобгарга тегишли ХХХХХХХХда
жойлашган “ишлаб чиқариш ва ёрдамчи бинолари”га қаратишни, даъво
талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Суд, ИПКнинг 118-моддасига асосан иш бўйича суд ҳаражатларини
муҳокама қилиб, жавобгардан республика бюджети ҳамда суд ҳокимияти
органларини ривожлантириш жамғармасига 20 593 142 сўм давлат божи,
даъвогар фойдасига иш учун олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини
ундириш ҳақида тўхтамга келди.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб,
қарор
қ и л д и:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар “ХХХХХХХХ” АТБ фойдасига жавобгар “ХХХХХХХХ”
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
- 972 482 100 сўм асосий кредит қарзи, 57 175 000 сўм кредит фоизи ҳамда
иш учун олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати;
- республика бюджети ҳамда суд ҳокимияти органларини ривожлантириш
жамғармасига 20 593 142 сўм давлат божи ундирилсин.
Ундирув гаров мулки ҳисобланган ҳамда жавобгар “ХХХХХХХХ”
масъулияти чекланган жамиятига тегишли ХХХХХХХХда жойлашган умумий
майдони 309,82 кв/м. майдондан иборат “ишлаб чиқариш ва ёрдамчи
бинолари”га қаратилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтиб қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят (протест)
беришлари ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест берилмаса), олти
ойлик муддатда касация шикояти (протест) беришлари мумкин.
Судья
ХХХХХХХХ