← Назад
Решение #2861817 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 130 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2501/5363- сонли иқтисодий иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Сирдарё тумани
2025 йил 27 октябрь
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Курбанов
раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Маҳамаджонов котиблигида даъвогар “NEST
PHARM DISTRIBUTION” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар
“BAXTTERS-FARM”
масъулияти
чекланган
жамияти
ҳисобидан
41 000 000 сўм асосий қарз, 408 876,71 сўм банк фоизини ундириш
тўғрисидаги даъво аризасини тарафлардан даъвогар вакили Б.Саидов,
(ишончнома, ордер асосида), жавобга вакили А.Артиков (ишончнома асосида)
иштирокида Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“NEST PHARM DISTRIBUTION” масъулияти чекланган жамияти
(бундан кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади) жавобгар
“BAXTTERS-FARM” масъулияти чекланган жамияти (бундан кейинги
матнларда “жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 41 000 000 сўм асосий қарз,
408 876,71 сўм банк фоизини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тарафлар
ўртасида шартнома имзоланганлигини, жавобгар томонидан судга даъво
аризаси киритилиб, суд қарори чиқарилганлигини, жавобгарга тўлиқ
02.09.2025 йилда қарздорлик тўлаб берилгандан кейин, уларнинг ҳисоб
рақамидан
қарздорлик
қоплангандан
кейин
04.09.2025
йилда
61 112 018,30 сўм ечиб олинганлигини, буни қайтариш юзасидан юборган
талабномалари оқибатсиз қолдирилганлигини, асосий олинган пул маблағи ва
унга ҳисобланган банк фоизини ундириш ҳақида судга даъво аризаси
киритилганидан кейин жавобгар асосий қарзни тўлиқ тўлаб берганини,
жавобгардан даъво талабидаги банк фоизи ва суд харажатларини ундиришни
сўради.
Судда жавобгар вакили даъво талабидаги қарздорлик тўлиқ
тўланганлигини, бу пул маблағи банк томонидан ушлаб қолинганлигини,
даъвогар талабнома берганидан кейин қарздорликнинг 20 112 018,30 сўм
қисми тўланганлигини, судга даъво аризаси киритилгандан кейин
41 000 000 сўм асосий қарз тўланганлигини билдириб, ҳозирда қарздорлиги
йўқлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришдан рад этишни сўради.
Суд тарафлар тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб,
уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қисман
қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ барча суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни
ижро этиш юзасидан қабул қилинади. Бирорта қонун ёки бошқа нормативҳуқуқий ҳужжат Конституциянинг принцип ва нормаларига зид бўлиши
мумкин эмас. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси
биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд
томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонун
ҳужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда
юридик шахсларнинг, гарчи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бўлмасада, лекин фуқаролик қонун ҳужжатларининг умумий негизлари ва мазмунига
кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан
вужудга келади.
ФКнинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқиши назарда тутилган.
Мазкур низо тарафлар ўртасида имзоланган маҳсулот етказиб бериш
шартномаси (кейинги ўринларда шартнома деб юритилади)дан вужудга
келган.
ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб беришлиги
белгиланган.
ФК 386-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, олди-сотди
шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб
олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни
қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш
мажбуриятини олади.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи – сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 20.12..2024 йилда
№ 330-сонли “Маҳсулот олди-сотди шартнома”си тузилган.
Шартнома бўйича даъвогар жавобгардан 328 829 524,48 сўм
қарздорлиги келиб чиққан. Жавобгар судга даъво аризаси киритиб,
даъвогардан асосий қарз, пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган.
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 18 июлдаги
4-1202-2504/3710-сонли ҳал қилув қарори билан даъвогардан жавобгар
ҳисобига 328 829 524,48 сўм асосий қарз, 35 000 000 сўм пеня, 9 576 590,48
сўм давлат божи, 37 500 сўм почта харажати ва 93 750 сўм ВКА харажати
ундирилган ва жами 373 537 364,96 сўм ундириш ҳақида 19.08.2025 йилда
ижро варақаси берилган. Мазкур ижро варақасига асосан қарздорлик
02.09.2025 йилда даъвогардан тўлиқ ундирилган. Жавобгарга тўлиқ
02.09.2025 йилда қарздорлик тўлаб берилгандан кейин, даъвогар ҳисоб
рақамидан яна 04.09.2025 йилда 61 112 018,30 сўм ечиб олинган. Даъвогар
ушбу пул маблағи асосиз ундирилиши юзасидан жавобгарга 04.09.2025 йилда
талабнома берилган. Талабнома берилгандан кейин жавобгар томонидан
20 112 018,30 сўм тўлаб берилиб, 41 000 000 сўм пул маблағи қайтариб
берилмаган.
Бироқ даъвогар жавобгардан асосий қарз ва банк фоизини ундириш
тўғрисида судга даъво аризаси киритганидан кейин 08.10.2025 йилда
15 000 000 сўм, 09.10.2025 йилда 2 000 000 сўм, 10.10.2025 йилда
12 000 000 сўм, 13.10.2025 йилда 5 500 000 сўм, 14.10.2025 йилда 6500 000 сўм
жами 41 000 000 сўм асосий қарз тўлаб берилган.
Ушбу ҳолатлар ишдаги шартнома, тўлов топшириқномаси, тарафлар
вакилларининг кўрсатмалари билан ўз тасдиғини топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
“ФК” деб аталади) 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш
шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган
маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки
муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб
олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий
мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш
билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш,
сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш
мажбуриятини олади.
ФК 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгардан 41 000 000 сўм асосий қарз
ундириш тўғрисидаги даъво талаби бўйича қарздорлик тўлаб берилганлиги
учун даъвонинг ушбу талабини қаноатлантиришдан рад этишни лозим топади.
Даъво аризасида 408 876,71 сўм банк фоизи ундириш сўралган.
ФК 327-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, бошқа шахсларнинг
пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан
бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс
ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик
учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак.
Даъвогар жавобгарга пул маблағини қайтариш ҳақида 04.09.2025 йилда
дастлабки талабномани юборган. Тарафлар ўртасидаги шартномада тарафлар
ўзаро пул маблағларидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича келишув
мавжуд эмас.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 112, 113, 118, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогар “NEST PHARM DISTRIBUTION” масъулияти чекланган
жамиятининг жавобгар “BAXTTERS-FARM” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 41 000 000 сўм асосий қарз, 408 876,71 сўм банк фоизини ундириш
даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар “NEST PHARM DISTRIBUTION” масъулияти чекланган
фойдасига жавобгар “BAXTTERS-FARM” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 350 778 сўм банк фоизи, 41 200 сўм почта харажати, 103 000 сўм
ВКА харажати, 827 018,08 сўм давлат божи тўловни ундириш даъво аризаси
қисман қаноатлантирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томонлар бир ой ичида шу суд орқали
Сирдарё вилояти суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик
муддатда апелляция, олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят қилиш
(прокурор протест) келтириши мумкин.
Судья
judgecode
У.Р. Курбанов