← Назад
Решение #2861839 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2302-2502/1979-сонли иқтисодий иш
судья Б.С.Убайдуллаев
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Беруний тумани
2025 йил 27 октябрь
Беруний туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.С.Убайдуллаевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси С.Кучкаров котиблигида, даъвогар Давлат
мулки объектларидан самарали фойдаланиш марказининг Қорақалпоғистон
Республикаси ҳудудий бошқармасининг жавобгар Турткул тумани солиқ
инспекциясидан 971 001 сўм ижара тўловини ундириш тўғрисидаги даъво
аризасига асосан қўзғатилган иқтисодий ишни суднинг ўз биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш
марказининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси (бундан
буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар Турткул тумани солиқ инспекциясидан (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) 971 001 сўм ижара тўловини ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга Қорақалпоғистон Республикаси Молия
вазирлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси бўйича Ғазначилик бошқармаси
низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахслар (бундан буён матнда учинчи шахслар деб юритилади)
сифатида жалб қилинган.
Тарафлар вакиллари суд мажлисида қатнашмадилар ва ўзларининг ёзма
фикрларини судга тақдим қилмадилар.
Даъвогар даъво аризасида келтирган илтимосномасида ишни ўзининг
вакили иштирокисиз кўришни сўраган.
Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида жавобгар
ва учинчи шахс қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлса-да,
уларнинг вакиллари иштирок этмади.
Суд Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128 ва 170-моддаларига мувофиқ
ишни тарафлар вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд ишдаги тўпланган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб,
қуйидагиларга асосан даъво талабини қаноатлантиришни рад қилишни
лозим топди.
Ўзбекистон
Республикаси
Конституцияси
55-моддасининг
биринчи-учинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини
қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
2
Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш,
давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор
шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги
устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ишдаги тўпланган ҳужжатлардан аниқланишича, даъвогар томонидан
ўтказилган ўрганиш жараёнида жавобгар ўзининг балансида бўлган
иморатнинг бўш турган 2 м2 майдонини ижара шартномасини тузмасдан
фойдаланиб келаётганлиги аниқланган ва бу ҳақида далолатнома тузилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бўш турган объектлардан
самарали фойдаланишни ташкил этиш ва ахборот-коммуникация
технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 2020 йил
1 июлдаги ПҚ-4771-сон қарорига асосан, даъвогар бўш турган давлат мулки
объектларини сақлаш ва улардан самарали фойдаланиш, шу жумладан давлат
мулки объектларини ижарага беришни ташкил этиш, ижарага берилган
давлат мулки объектларини ва уларни ижарага беришдан тушадиган
маблағларни ҳисобга олиш ва уларнинг мониторингини олиб бориш, ижарага
берилган давлат мулки объектларидан мақсадли фойдаланилишини ва
уларнинг сақланишини, шунингдек, ижара тўлови ўз вақтида ва тўлиқ
тўланишини назорат қилиш, давлат муассасалари (корхоналари)га
бириктирилган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланилиши ва
уларнинг сақланишини белгиланган тартибда текшириш вазифаларини
амалга оширувчи ваколатли орган ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14 декабрь
2023 йилдаги 660-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат мулкини ижарага
бериш тартиби тўғрисида” ги Низом (бундан буён матнда – Низом деб
юритилади) нинг 58-бандига асосан, давлат мулкини (унинг қисмини)
белгиланган тартибда ижара шартномаси тузмасдан ёки ижара шартномасига
киритмасдан ижарага бериш, шартномада ижарага берилган мулкнинг
параметрлари ва сонини камайтириб кўрсатиш аниқланганда, ижарага
берувчи қонун бузилиши ҳолати аниқланган санадан бошлаб, уч иш куни
мобайнида белгиланган тартибда давлат мулкидан фойдаланганлик даври
учун ижара тўловининг икки баравари миқдорида ҳисобланган суммани
тўлаш талаби билан тасдиқловчи ҳужжатларни балансда сақловчига тақдим
этади. Ҳисобланган сумманинг ўн иш куни ичида ихтиёрий тўланмаганлиги
суд тартибида ундирилишига асос бўлади.
Бунда давлат мулкидан фойдаланганлик даври давлат мулки белгиланган
тартибда ижара шартномаси тузмасдан фойдаланишга берилганда, жорий
йил 1 январь санасидан ҳолат аниқланган санага қадар белгиланади.
Ушбу ҳолатлар ишдаги ҳужжатлар, жумладан 2025 йил 27 июнь кунги
далолатнома билан тасдиқланади.
3
Жавобгар томонидан ижара тўловининг икки баравари миқдорида
ҳисобланган суммани яъни 971 001 сўм ижара тўловини ихтиёрий
тўлаганлиги ишдаги 2025 йил 8 октябрь кунги 2756/01-05/17-сонли
маълумотномаси билан тасдиқланади.
Шу боис, суд даъво талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим
топди.
Бундан ташқари, ИПКнинг 118-моддасининг биринчи ва учинчи
қисмларига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи,
агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика
бюджети даромадига ундирилади.
Шу боис, суд даъво талабини қаноатлантиришни рад қилишни,
жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажатини, жавобгардан
республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар Турткул тумани солиқ инспекциясидан даъвогар Давлат мулки
объектларидан самарали фойдаланиш марказининг Қорақалпоғистон
Республикаси ҳудудий бошқармасининг фойдасига 41 200 сўм почта
харажати ундирилсин.
Жавобгар Турткул тумани солиқ инспекциясидан республика бюджетига
412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан
бир ой ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судига
апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида
кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериши ёхуд прокурор
протест келтириши мумкин.
Судья
Б.С.Убайдуллаев