← Назад
Решение #2861941 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 437 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2006-2501/4791-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲAЛ ҚИЛУВ ҚAРOРИ
Ромитан тумани
2025 йил 27 октябр
Ромитан туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Зоировнинг раислигида, судья
ёрдамчиси Н.Рашидов котиблигида, даъвогар – Ўзбекистон Республикаси Савдосаноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг «БЎРИБОҒИ
АГРОКИМЁҲИМОЯ ХИЗМАТИ ВА ТАЪМИНОТИ» масъулияти чекланган
жамияти манфаатида жавобгар – «J
N» масъулияти чекланган жамиятидан
жами 181336320 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган
ишни даъвогар вакили И.Иззатов (ишончнома асосида) иштирокида (жавобгар
вакили иштирок этмади) Ромитан туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
даъвогар – Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят
ҳудудий бошқармаси «БЎРИБОҒИ АГРОКИМЁҲИМОЯ ХИЗМАТИ ВА
ТАЪМИНОТИ» масъулияти чекланган жамияти манфаатида иқтисодий судга даъво
ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар - «J
N» масъулияти чекланган
жамиятидан 152640000 сўм асосий қарз, 28696320 сўм пеня, жами 181336320 сўм
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллабқувватлаб, хусусан тарафлар ўртасида 2025 йил 18 январда 1-01/2025-сонли, 2025
йил 14 февралда 2-02/2025-сонли ва 2025 йил 01 мартда 6-02/2025-сонли
шартномалар тузилганлигини, унга кўра жавобгарга жами 793418067 сўмлик
маҳсулот етказиб берилганлигини, жавобгар маҳсулот учун қисман тўловларни
амалга оширгандан сўнг, қарздорлик 152640000 сўмни ташкил қилганлигини, тўлов
кечиктирилганлиги учун 47 кунга 28696320 сўм миқдорида пеня
ҳисобланганлигини, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган
жавобгар суд мажлисига вакил иштирокини таъминламади. Суд, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси 128, 170-моддасига асосан ишни
унинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабини
қисман қаноатлантиришни, давлат божини ва почта харажатини жавобгардан
ундиришни лозим топади.
Суд муҳокамаси ва иш ҳужжатларидан аниқланишича,
даъвогар –
«БЎРИБОҒИ АГРОКИМЁҲИМОЯ ХИЗМАТИ ВА ТАЪМИНОТИ» масъулияти
чекланган жамияти (шартнома матнида “Бажарувчи”) ва жавобгар – «J
N»
масъулияти чекланган жамияти (шартнома матнида “Буюртмачи”) ўртасида 2025
йил 18 январда 1-01/2025-сонли, 2025 йил 14 февралда 2-02/2025-сонли ва 2025 йил
01 мартда 6-02/2025-сонли шартномалар тузилган.
Шартномалар шартига кўра “Бажарувчи” "Буюртмачи"га агрокимёвий
воситалар ва минерал ўғитлар етказиб бериш, “Буюртмачи” эса маҳсулотни қабул
қилиб олиш ва унинг ҳақини олдиндан тўлаш мажбуриятини олишган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 437-моддасига кўра, маҳсулот
етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан
шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки
муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб
олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий
мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан
боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса
товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Даъвогар томонидан шартномага асосан жавобгар – “J
N”
масъулияти чекланган жамиятига жами 793418067 сўмлик маҳсулот етказиб
берилганлиги тарафлар ўртасида расмийлаштирилган электрон ҳисобварақ-фактура
билан, қарздорлик эса солиштирма далолатнома билан ўз тасдиғини топади. Демак,
даъвогарнинг асосий қарздорликни ундириш талаби асосли ва уни қаноатлантириш
лозим.
Даъвогар шартнома бўйича тўлов кечиктирилган 47 кунга 0.4 фоиздан жами
28696320 сўм пеня ҳисоблаб, уни ундиришни сўраган. Даъвогар пеняни тўғри
ҳисоблаган.
Бинобарин, тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг 4.4-бандида тўлов
кечиктирилган ҳар бир кун учун 0.4 фоиз миқдорида пеня ҳисобланиши, пенянинг
миқдори кечиктирилган сумманинг 50 фоизидан ошмаслиги келишилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги 15.06.2007 йилдаги 163-сонли қарори 4-банди ва ФКнинг 326моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш
даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини,
шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини
камайтиришга ҳақли эканлигидан келиб чиқиб, кредитор ва қарздорнинг
манфаатларини инобатга олиб, суд пеня суммасини 2800000 сўмгача камайтиришни
лозим топади.
Суд, юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, даъво талабини қисман
қаноатлантиришни, давлат божи ва почта харажатини жавобгар зиммасига юклашни
лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 8, 236, 326, 327, 437-моддалари,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179 ва 180моддаларини қўллаб суд,
қ р р қилди:
1. Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
2. Жавобгар - «J
N» масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар «БЎРИБОҒИ АГРОКИМЁҲИМОЯ ХИЗМАТИ ВА ТАЪМИНОТИ» масъулияти
чекланган жамияти фойдасига 152640000 сўм асосий қарз, 2800000 сўм пеня,
олдиндан тўланган 41200 сўм почта харажати ундирилсин.
3. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
4. Жавобгар - «J
N» масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон
Республикаси Давлат бюджетига 3626726,4 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Бухоро
вилоят судига апелляция тартибида, қонуний кучга киргач, олти ойлик муддат ичида
кассация тартибида шикоят бериш мумкин.
Судья
Н.Зоиров