Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1902-2501/7368 Дата решения 27.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья XUSANOV SAIDMUROD JURAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 7e867564-26b2-4818-940e-7f85029a3242 Claim ID PDF Hash a47f1282f71e46c0... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
онуни 18-моддаси онуни 18 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1902-2501/7366-сонли иш А Ж Р И М (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) ****** тумани 2025 йил 23 октябрь ****** туманлараро иқтисодий суди судья ******нинг раислигида, судья ёрдамчиси И.Абдурахмоновнинг котиблигида, ****** туман прокурори ѐрдамчиси Ж.Ҳайдаров, даъвогар вакили Ш.Алиқулов(15.03.2025 йилдаги №0109/70-сонли ишончнома, паспорт ва буйруқ асосида)ларнинг иштирокида, даъвогар ****** туман ҳокимлигининг жавобгар "******" фермер хўжалигига нисбатан тарафлар ўртасида 25.04.2020 йилда тузилган “Фермер хўжалиги томонидан ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисида”ги 271-сонли шартномасини бекор қилиш ҳамда ер майдонини олиб қўйиш тўғрисидаги даъво аризасига асосан қўзғатилган иқтисодий ишни ****** туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагилар а н и қ л а н д и: даъвогар ****** туман ҳокимлиги (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “******” фермер хўжалиги (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади) нисбатан тарафлар ўртасида 25.04.2020 йилда тузилган “Фермер хўжалиги томонидан ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисида”ги 271-сонли шартномасини бекор қилиш ҳамда ер майдонини олиб қўйишни сўраган. Суд мажлиси ўтказиладиган вақт ва жой ҳақида белгиланган тартибда хабардор қилинган жавобгар вакили ва низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган Давлат кадастлар палатаси ****** вилоят бошқармаси, Кадастр агентлигининг ****** туман бўлими, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ****** вилоят бошқармаси, ****** туман Фермерлар кенгаши, ****** туман солиқ инспекцияси ва ****** туман Қишлоқ хўжалиги бўлимлари вакиллари суд мажлисига узрли сабабларсиз келмаганлиги сабабли суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 127,128,170-моддаларига асосан иқтисодий ишни уларнинг йўқлигида кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ўзининг суддаги кўрсатувида даъво аризасидан воз кечганлигини билдиириб, даъводан воз кечиш ҳақидаги аризани судга тақдим қилди. Суд мажлисида иштирок этган ****** туман прокурори ёрдамчиси ўзининг суддаги кўрсатувида даъвогар даъво аризасидан воз кечганлиги, даъводан воз кечиш тўғрисидаги аризани қаноатлантириб беришни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг суддаги кўрсатувини тинглаб, даъвогар вакилининг даъводан воз кечиш ҳақидаги аризани муҳокама қилиб, иш бўйича тўпланган ҳужжатларни батафсил тафтиш этиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, тарафлар ўртасида 25.04.2020йилда тузилган “Фермер хўжалиги томонидан ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш” 271-сонли шартномаси тузилган ва қонунда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган. Жавобгарга жами 3.1 гектар ер майдони боғдорчилик йўналишида фаолияти учун ажратилган. Даъво аризага кўра, жавобгарга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.06.2019-йилдаги ПФ-5742-сонли “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони талабларига асосан ажратиб берилган суғориладиган ер майдонларидан мақсадли ва оқилона фойдаланиш юзасидан ўтказилган мониторинг давомида туманда фаолият юритиб келаётган “Шойдул Шобидинович” фермер хўжалиги томонидан қонун бузулишига йўл қўйилган ва жавобгар "******" фермер хўжалигига нисбатан тарафлар ўртасида 25.04.2020 йилда тузилган “Фермер хўжалиги томонидан ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисида”ги 271-сонли шартномасини бекор қилиш ҳамда ер майдонини олиб қўйиш тўғрисидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилинган. Жавобгар томонидан даъвогарнинг 2025 йил 27 мартдаги 01-09/112-сонли таклиф хат оқибатсиз қолдирилган. Даъвогар томонидан судга ариза тақдим қилиниб, жавобгар "******" фермер хўжалигига нисбатан тарафлар ўртасида 25.04.2020 йилда тузилган “Фермер хўжалиги томонидан ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисида”ги 271-сонли шартномасини бекор қилиш ҳамда ер майдонини олиб қўйиш тўғрисидаги даъво аризасидан воз кечиши сабабли даъво аризани кўрмасдан қолдиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 107-моддасининг 8-бандида даъвогарнинг манфаатларини кўзлаб прокурор, давлат органи ва бошқа шахс томонидан тақдим этилган даъводан даъвогар воз кечган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдириши белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 май кунидаги “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 13-сонли қарорининг 13-бандида даъвогар ишни ҳар қандай инстанция судида кўришда тегишли суд инстанциясида ишни кўриш якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақлилиги, даъводан воз кечиш ҳақидаги ариза судга ёзма равишда тақдим этилиши лозимлиги, судларнинг эътибори даъводан воз кечиш қонун ҳужжатларига зид бўлмаслиги ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслигига қаратилиши лозимлиги тўғрисида раҳбарий тушунтириш берилган. Суд, даъвогар ****** туман ҳокими томонидан судга тақдим қилинган аризани ўрганиб чиқиб, унинг қонун ҳужжатларига зид эмаслиги ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаганлигини муҳокама қилиб, аризани қаноатлантиришни ва даъво аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни 18-моддасида давлат божи тўлиқ ёки қисман қайтарилиши лозим бўлган ҳолатлар назарда тутилган бўлиб, унда даъвогарнинг манфаатларини кўзлаб прокурор, давлат органи ва бошқа шахс томонидан тақдим этилган даъводан даъвогар воз кечган ҳолларда даъвогарнинг давлат божи тўлашдан озод этилиши назарда тутилмаган. Суд, даъвогар томонидан ўзининг даъво аризадан воз кечиш ҳақидаги илтимосномасига асосан кўрмасдан қолдирилганда, давлат божи ва почта харажатларини даъвогарнинг зиммасида қолдирилиши сабабли олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ўзининг зиммасида қолдиришни ҳамда иккита номулкий талаб бўйича давлат божини даъвогар ҳисобидан ундиришни белгилашни лозим топади. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддаси 1-қисмига кўра Суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу қонун еттинчи қисмига кўра Давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни 18-моддаси, Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 118, 195-моддаларига асосланган ҳолда, суд ажрим қ и л а д и: Даъвогар ****** туман ҳокимлигининг жавобгар "******" фермер хўжалигига нисбатан тарафлар ўртасида 25.04.2020 йилда тузилган “Фермер хўжалиги томонидан ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисида”ги 271-сонли шартномасини бекор қилиш ҳамда ер майдонини олиб қўйиш тўғрисидаги киритилган даъво ариза кўрмасдан қолдирилсин. Даъвогар ****** туман ҳокимлиги ҳисобидан Республика бюджети ва суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси фойдасига 8 240 000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар ****** туман ҳокимлиги томонидан олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ўзининг зиммасида қолдирилсин. Ажрим нусхаси тарафларга юборилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ****** вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья ******