Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2006-2501/4739 Дата решения 27.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья ZOIROV NURMUROD TUYMURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Очил Қудрат замини
Source ID ae8aa008-cfb7-4de2-9fbf-6828a5a7b563 Claim ID PDF Hash 119390021aa8927f... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодекси 234-моддаси аролик кодекси 234 code_article
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
аролик кодекси 437-моддаси аролик кодекси 437 code_article
банди ва ФКнинг 326-моддаси банди ва ФК 326 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2006-2501/4739-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ Ромитан тумани 2025 йил 27 октябр Ромитан туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Зоировнинг раислигида, судья ёрдамчиси Н.Рашидов котиблигида, даъвогар – Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат Палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг “WBM R mit ” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар – «Очил Қудрат замини» фермер хўжалигидан жами 343629902 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган ишни даъвогар вакиллари – О.Хидиров ва Н.Ярашовлар (ишончнома асосида) иштирокида (жавобгар вакили иштирок этмади) Ромитан туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: даъвогар – Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат Палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси «WBM R mit » масъулияти чекланган жамияти манфаатида иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар «Очил Қудрат замини» фермер хўжалигидан 187247966 сўм асосий қарз, 156381936 сўм жарима, жами 343629902 сўм ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок даъвогар вакиллари даъво аризасини қўллабқувватлаб, даъво аризасидаги важларни такрорлаб, хусусан, жавобгар – "Очил Қудрат замини" фермер хўжалиги ва "WBM R mit " масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2022 йил 20 сентябрда пахта хом ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича 1015-сонли фьючерс шартномаси тузилганлигини, унга кўра жавобгар 130,7 тонна пахта хом ашёси ва уруғлик пахта етиштириб топшириш лозим бўлганлигини, жавобгарга пахта хом ашёси ва уруғлик пахта етиштириш учун бўнак маблағлари ва моддий ресурслар олдиндан етказиб берилганлигини, бироқ жавобгар шартномада белгиланган миқдорда пахта хом ашёси топширмаганлиги натижасида етказиб берилган моддий ресурслардан 187247966 сўм қарздорликка йўл қўйганлигини, жавобгарга асосий қарздорликни тўлаб бериш тўғрисида талабномалар берилганлигини, бироқ жавобгар талабномаларни эътиборсиз қолдириб келганлигини, шартномада белгиланган миқдорда пахта хом ашёсини топширмаганлиги учун топширилмаган 64514 кг пахта хом ашёсининг 30 фоизи миқдорида, яъни 156381936 сўм жарима ҳам ҳисобланганлигини, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига вакил иштирокини таъминламади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси 128, 170моддаларига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд тараф вакилини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабини қисман қаноатлантиришни, давлат божи ва почта харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Суд муҳокамаси ва иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар – «WBM R mit » масъулияти чекланган жамияти (шартнома матнида “Тайёрловчи”) ва жавобгар – «Очил Қудрат замини» фермер хўжалиги (шартнома матнида “Хўжалик”) ўртасида 2022 йил 20 сентябрда пахта хом ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича 1015-сонли фьючерс шартномаси тузилган. Тарафлар ўртасида тузилган фьючерс шартномаси шартларига кўра, Хўжалик Тайёрловчига 130,7 тонна пахта хом ашёси ва уруғлик пахта етказиб бериши, Тайёрловчи эса Хўжаликни сифатли уруғлик билан таъминлаш, маҳсулот қийматининг 50 фоизи миқдоригача бўнак билан таъминлаб, маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлашни ўз зиммасига олган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 234-моддаси иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 437-моддасига мувофиқ, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Даъвогар томонидан жавобгарга пахта хом ашёси ва уруғлик пахта етиштириш учун олдиндан жами 819219018 сўмлик товар-моддий ресурслари ва бўнак маблағлари тўлаб берилган. Жавобгар томонидан шартномада белгиланган миқдорда пахта хом ашёси ва уруғлик пахта топширилмаганлиги сабабли, даъвогар олдида 187247966 сўм қарздор бўлиб қолган. Даъвогар томонидан жавобгарга бўнак маблағлари ҳисобидан етказиб берилган моддий ресурслар ва иш ҳақлари даъво аризасига илова қилинган тўловтопшириқномалари, электрон ҳисобварақ-фактуралар билан, қарздорлик эса солиштирма далолатнома билан ўз тасдиғини топади. Демак, даъвогарнинг асосий қарздорликни ундириш талабидан асосли ва уни тўлиқ қаноатлантириш лозим. Даъвогар жавобгар томонидан шартномада белгиланган миқдорда пахта хом ашёси топширилмаганлиги важи билан жавобгардан топширилмаган 64514 кг пахта хом ашёсининг 30 фоизи миқдорида, яъни 156381936 сўм жарима ундиришни сўраган. Даъвогар жаримани тўғри ҳисоблаган. Бинобарин, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.2-бандида шартномада белгиланган нав, сифат ва миқдорда маҳсулот топширишдан асоссиз бош торганда, Хўжалик Тайёрловчига топширилмаган маҳсулот қийматининг 30 фоизи миқдорида жарима тўланиши белгилан. Демак, даъвогарнинг жарима ундириш талаби асосли. Суд даъвогарнинг жарима ундириш талабини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 15.06.2007 йилдаги 163-сонли қарори 4-банди ва ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги тўғрисидаги тушунтиришларидан келиб чиқиб, тарафларнинг манфаатларини инобатга олиб, суд жарима суммасини 15700000 сўмгача камайтиришни лозим топади. Суд, юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, даъвони қисман қаноатлантиришни, давлат божи ва почта харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 234, 236, 326, 327, 437моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179 ва 180-моддаларини қўллаб суд, қ р р қилди: 1. Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. 2. Жавобгар - «Очил Қудрат замини» фермер хўжалигидан даъвогар «WBM R mit » масъулияти чекланган жамияти фойдасига 187247966 сўм асосий қарз, 15700000 сўм жарима, олдиндан тўланган 41200 сўм почта харажати ундирилсин. 3. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. 4. Жавобгар - «Очил Қудрат замини» фермер хўжалигидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига 687298,04 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида, қонуний кучга киргач, олти ойлик муддат ичида кассация тартибида шикоят бериш мумкин. Судья Н.Зоиров