← Назад
Решение #2862000 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 68 | — | law | |
| онуни | 30 | — | law | |
| бундай битим ФК | 116 | — | law | |
| Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс | 114 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2504/8720-сонли иқтисодий иш
Бухоро шаҳри
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 29 октябрь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди судья *** раислигида, судья
ёрдамчиси ***нинг котиблигида, Бухоро шаҳар прокурори катта ёрдамчиси ***
прокурорлигида, даъвогар раҳбари ***, вакили *** (ишончнома асосида),
жавобгар вакили *** (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида даъвогар “***”
хусусий корхонанинг жавобгар ***га нисбатан тарафлар ўртасида тузилган ўзўзидан ҳақиқий бўлмаган шартноманинг ҳақиқий эмаслик оқибатларини
қўллаш ва 215.234.880 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан
қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“***” хусусий корхона (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, *** (бундан буён матнда жавобгар
деб юритилади)га нисбатан ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган шартноманинг
ҳақиқий эмаслик оқибатларини қўллаш ва 215.234.880 сўм миқдоридаги
қийматини ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга Бухоро вилояти Ғазначилик хизмати
бошқармаси ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар раҳбари даъвони қувватлаб,
жавобгарнинг ходимларига тиббий кўрик хизмати кўрсатилганлигини, бироқ,
шартнома тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтмаганлигини, шу сабабли
бажарилган ишлар қийматини ундириш тўғрисидаги талаб билан судга
мурожаат қилганлигини билдириб, ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган шартноманинг
ҳуқуқий оқибатларини қўллаб, унинг пул қийматини ундиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабини тан олиб,
ишни қонуний ҳал қилишни сўради.
Прокурор даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида фикр
билдирди.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган учинчи шахс вакили иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК)нинг
128,170-моддаларига асосланиб, ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топади.
Суд тарафларнинг тушунтиришларини, прокурор фикрини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра аризани иш юритишга қабул
қилишни ва даъвони қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда “ФК”
деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
ИПК 68-моддасининг биринчи ва бешинчи қисмига кўра, ишда иштирок
этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Иш ҳужжатларидан ва тарафларнинг тушунтиришидан кўринишича,
тарафлар ўртасида 2022 йил 5 сентябрда 81-сонли ҳамда 2023 йил 4 январда
4-сонли шартномалар имзоланган.
Бухоро вилоят Ғазначилик хизмати бошқармасининг маълумотномасига
кўра тарафлар ўртасидаги шартномалар ахборот тизимида рўйхатдан
ўтмаганлиги маълум қилинган.
Иш ҳужжатларидан, хусусан, хусусан ходимларнинг 2022-2023 йиллар
давомида корхонадан тиббий кўрикдан ўтказилган ходимлар рўйхатида
кўринишича, 2022 йилда жами 692 нафар, 2023 йилда жами 1152 нафар ходим
тиббий кўрикдан ўтказилган.
Даъвогар томонидан юборилган ҳисобварақ-фактура жавобгар томонидан
рад
қилинган.
Даъвогар
томонидан
215.234.880
сўмлик
ишлар
бажарилганлигини тасдиқловчи тиббий кўрикдан ўтказилган ходимларнинг
тиббий варақаси, ўтказилган тиббий таҳлиллар натижалари, ўша даврда
корхонада мавжуд бўлмаган тиббий хизмат турини ўтказиш тўғрисида хусусий
корхона ҳамда Бухоро вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази ҳамда Бухоро
шаҳар СЭО ва ЖСХ билан тузилган тибий хизмат кўрсатиш шартномалари
ҳамда ишлар қабул қилинганлигини тасдиқловчи ҳисобварақ-фактуралар иш
ҳужжатларига тақдим қилинган.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида” 2021 йил
22 апрелдаги қонунининг 30-моддаси талабларига кўра, харид қилиш тартибтаомилларини амалга ошириш турлари электрон дўкон; бошланғич нархни
пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион; энг яхши таклифларни танлаш;
тендер; тўғридан-тўғри шартномалар бўйича амалга ошириладиган давлат
харидлари; Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва
қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари
билан рухсат этилган харидларнинг бошқа рақобатли турларидан иборат
эканлиги, харид қилиш тартиб-таомиллари электрон шаклда амалга
оширилиши мумкинлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми (бундан буён
матнда “Пленум қарори” деб юритилади)нинг “Иқтисодий судлар томонидан
қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда
қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2016 йил 23
декабрдаги 306-сонли қарори 7-бандига кўра, агар қонун ҳужжатларида
қурилиш пудрати шартномаси фақат электрон дўкон, танлов, тендер, ягона
етказиб берувчи билан амалга ошириладиган давлат харидлари натижалари
асосида тузилиши назарда тутилган бўлиб, шартнома савдолар ўтказилмасдан
тузилган бўлса, бундай битим ФКнинг 116-моддасига асосан ўз-ўзидан ҳақиқий
эмасдир.
Судлар шуни инобатга олишлари лозимки, агар қонун ҳужжатларида
қурилиш пудрати шартномасини тузишнинг мажбурий шарти сифатида танлов
(тендер) савдолари ўтказилиши назарда тутилган бўлса, бундай шартнома
шартларини ўзгартириш юзасидан қўшимча келишув тузиш учун пудрат
ташкилотини ғолиб деб топган танлов (тендер) комиссиясининг белгиланган
тартибда кўриб чиқилган ва расмийлаштирилган баённомаси асос бўлади.
Агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса,
танлов (тендер) савдолари натижалари бўйича тузилган шартнома шартларини
тарафларнинг келишуви билан ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
Танлов (тендер) савдолари натижалари юзасидан тузилган шартномага
тарафларнинг келишувига асосан киритилган ўзгартиришлар ўз-ўзидан ҳақиқий
эмас.
ФК 116-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қонунчиликнинг
талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқтартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўзўзидан ҳақиқий эмасдир. Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс
114-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланилади.
ФК 114-моддасининг иккинчи қисмига кўра битим ҳақиқий бўлмаганида
тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб
бериши, олинган нарсани аслича (шу жумладан олинган нарса мол-мулкдан
фойдаланиш, бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат билан ифодаланганда)
қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг
бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул
билан тўлаши шарт.
Бундан ташқари, Пленум қарорининг 2.3-бандида судларнинг эътибори,
қурилиш пудрати шартномасида муҳим шартларнинг мавжуд бўлмаганлиги ва
шунга кўра шартнома тузилмаган деб ҳисобланиши, агар бундай ишларнинг
бажарилганлиги ҳолати тақдим этилган далиллар билан исботланса,
бажарилган ишлар қийматини ундириш тўғрисидаги талабни рад этишга асос
бўлмаслигига қаратилсин. Бироқ, бундай қурилиш пудрати шартномаси
шартлари ва (ёки) қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарлик
чорасини (неустойка, фоизлар ундириш, зарарни қоплаш) қўллаш тўғрисидаги
талабни қаноатлантириш рад этилиши, ушбу қоида давлат хариди тартибтаомилларига зид тузилган шартномаларга нисбатан татбиқ этилмаслиги
тўғрисида тушунтириш берилган.
Тарафлар ўртасидаги шартнома давлат харидлари тартиб-таомилларига
зид тузилган шартнома ҳисобланганлиги сабабли, тарафлар ўртасида тузилган
шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий эмас ҳисобланади. Бироқ, даъвогарнинг
жавобгарга тиббий хизмат кўрсатганлиги ишдаги мавжуд далиллар билан ўз
исботини топади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, суд, даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантиришни ва ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим оқибатларини қўллаб,
жавобгардан даъвогар фойдасига унинг пул қийматини, яъни 215.234.880 сўм
ундиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни билан
тасдиқланган “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари” 2-бандининг “а”
кичик бандига кўра, мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво
баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган
миқдорда давлат божи тўланиши лозим.
Суд, даъво талабининг суд харажатларини ундириш қисмини муҳокама
қилиб, жавобгардан Республика бюджетига тегишли давлат божи ва даъвогар
фойдасига почта харажатларини ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 118, 128, 170, 179-180моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Тарафлар ўртасида тузилган битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатлари
қўлланилсин ва жавобгар ***дан даъвогар “***” хусусий корхона фойдасига
215.234.880 сўм пул қиймати ва 41.200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар ***дан Республика бюджетига 4.304.697,6 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Бухоро
туманлараро иқтисодий суди орқали Бухоро вилоят судига апелляция
тартибида, қонуний кучга киргач олти ой муддат ичида кассация тартибида
шикоят келтириш мумкин.
Судья
***