← Назад
Решение #2862009 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 15 | — | law | |
| йича ундириладиган суммага нисбатан ушбу Кодекс | 327 | — | code_article | |
| амда | 734 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1203-2501/4004-сонли иш
Ховос тумани
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 27 октябрь
Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида, судья
ёрдамчиси Э.Эгамқуловнинг котиблигида, даъвогар CHEKI «H mk rb nk» АТБ
нинг жавобгар Якка тартибдаги тадбиркор Собиров Хасанбой Ёкубовичдан
5 132 114,48 сўм муддати ўтган асосий кредит, 195 646,17 сўм муддати ўтган
фоиз, 1 599 512,93 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан
иқтисодий ишни даъвогар вакили К.Омонликов (03.01.2025 йилдаги №1/13-051118-сонли ишончнома асосида) иштирокида ўз биносида ўтказилган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
CHEKI «H mk rb nk» АТБ (кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади)
судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Якка тартибдаги тадбиркор
Собиров Хасанбой Ёкубович(кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади)дан
5 132 114,48 сўм муддати ўтган асосий кредит, 195 646,17 сўм муддати ўтган фоиз
ва 1 599 512,93 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво ариза важларини қувватлаб,
қарздорлик 02.10.2025 йил ҳолатига вужудга келгани, лекин судга давъ
киритилгандан кейин барча қарздорликлар тўлиқ бартараф этилганлигини
билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида жавобгар иштирок этмади ва иштирок этмаслик сабаби
судга маълум қилинмади, шу сабабли суд ишни Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 128, 170-моддаларига асосан уларнинг
иштирокисиз мавжуд ҳужжатлар асосида кўришни лозим топади.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини иш
ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъво
талабларини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2024 йил 19 августда №396сонли кредит шартномаси имзоланиб, шартномага асосан даъвогар жавобгарга
йиллик 28% фоиз тўлаш шарти билан жами 450 000 000 сўм кредит бериш,
жавобгар ўз навбатида кредит ва ҳисобланган фоизларни тасдиқланган график
асосида қайтариш мажбуриятини олиб, 2024 йил 29 августдаги тўлов ҳужжатлари
билан 450 000 000 сўм кредит ажратилган.
Даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар кредитни
қайтариш мажбуриятини лозим даражада бажармаганлиги сабабли кредитдан
вужудга келган қарздорлик ва пеняни жавобгардан ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олиниши, 55-моддасида ҳар ким ўз ҳуқуқ ва
эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга
ҳақли эканлиги кўрсатиб ўтилган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 736-моддаси
иккинчи қисмига мувофиқ, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб)
қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини
қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг
қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин
қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
ФК 744-моддасининг биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича бир
тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз
олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва
унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Кредит бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида суднинг ҳал қилув қарори
чиқарилганда суд қарорида кўрсатилган, кредит бўйича ундириладиган суммага
нисбатан ушбу Кодекснинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида ҳамда
734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар, шунингдек неустойка
ҳисобланиши тўхтатилади.
ФК 7461-моддасига асосан кредитни муддатидан олдин қайтаришни талаб
қилиш, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кредитор
дастлаб қарзнинг белгиланган муддатда қайтарилмаган қисмини ундириш учун
судга мурожаат қилади, бунда агар қарз олувчи муддати ўтган қарзни тўлиқ
тўламаган тақдирда, кредитор кредитнинг қолган барча суммасини муддатидан
олдин қайтариш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақли.
Судга тақдим этилган ҳужжатларга кўра, жавобгарга
шартномада
кўрсатилган 450 000 000 сўм кредит берилган.
Даъво ариза важларига кўра, 2025 йил 02 октябрь ойига қадар
5 132 114,48 сўм муддати ўтган асосий кредит ва 195 646,17 сўм муддати ўтган
фоиз тўланмаган натижада кечиктирилган кунларга 1 599 512,93 сўм пеня
ҳисобланган.
Кредит қарздорлигини ундириш бўйича кўрилган чоралар оқибатсиз
қолдирилиб, қарздорлик тўлаб берилмаган натижада даъвогар судга мурожаат
қилиб, суддан кредит бўйича қарздорликни ундиришни сўраган.
Лекин даъвогар вакилининг судга тақдим этган маълумотига кўра, судга
даъво киритилгандан кейин 2025 йил 06-20 октяюрь кунлари асосий кредит, фоиз
қарзи ҳамда ҳисобланган пеня тўлиқ тўлаб берилиб, қарздорлик бартараф этилган.
Даъво талабида кўрсатилган асосий кредит, фоиз қарзи ҳамда ҳисобланган
пеня тўлиқ тўлаб берилиб, қарздорлик бартараф этилганлиги сабабли, суд даъво
талабларини қаноталантиришни рад этишни лозим топади.
Суд, судга даъво 03 октябрда тақдим этилиб, кредит тўловлари ва пеня
судга даъво киритилгандан кейин бартараф этилганлигини инобатга олиб, даъво
талабларини қааноатлантиришни рад этишни, ИПК 118-моддасига мувофиқ
даъвонинг рад этилган қисмига мутаносиб равишда 412 000 сўм давлат божи ва
41 200 сўм почта харажати тўловини жавобгар зиммасига юклашни мақсадга
мувофиқ деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан хамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини кўллаб, суд
қарор
қилди:
Даъвогар CHEKI «H mk rb nk» АТБнинг жавобгар Якка тартибдаги
тадбиркор Собиров Хасанбой Ёкубовичдан 5 132 114,48 сўм муддатли асосий
кредит, 195 646,17 сўм фоиз ва 1 599 512,93 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво
талабларини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар Якка тартибдаги тадбиркор Собиров Хасанбой Ёкубовичдан
даъвогар CHEKI «H mk rb nk» АТБ фойдасига 41 200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Жавобгар Якка тартибдаги тадбиркор Собиров Хасанбой Ёкубовичдан
Республика Бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф, бир ой муддат ичида шу суд орқали
Сирдарё вилоят судига апелляция, олти ой муддатда кассация тартибида шикоят
бериши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Ў.Йўлдошев