← Назад
Решение #2862060 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 6 | — | law | |
| онуннинг | 37 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 52 | — | law | |
| онуннинг | 142 | — | law | |
| онуннинг | 140 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| онуннинг | 51 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1305-2501/995-сонли иқтисодий иш
судья – Ҳ.Мамарасулов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фориш тумани
2025 йил 27 октябрь
Фориш туман иқтисодий суди судьяси Ҳ.Мамарасулов раислигида, судья
ёрдамчиси Ж.Тилабов котиблигида, аризачи “Ori nt Fin ns” хусусий
акциядорлик тижорат банкининг қарздор АААни тўловга қобилиятсиз деб
топиш тўғрисидаги аризаси бўйича иқтисодий ишни муваққат бошқарувчи Л,
аризачи вакиллари С.Мадалиев, Т.Умаров (ишончнома асосида), қарздор
вакили Д (ордер ҳамда ишончнома асосида), БББ раҳбари С иштирокида,
Фориш туман иқтисодий суди биносида видеоконференцалоқа режимида
ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Аризачи “Ori nt Fin ns” хусусий акциядорлик тижорат банки (кейинги
ўринларда аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, қарздор
ААА(кейинги ўринларда қарздор деб юритилади)ни тўловга қобилиятсиз деб
топишни сўраган.
Суднинг 2025 йил 8 июлдаги ажрими билан ариза иш юритишга қабул
қилиниб, кузатув таомили жорий этилган ва муваққат бошқарувчи этиб
А.Равшанов тайинланган.
Муваққат бошқарувчиси қарздор жамият кредиторларининг 2025 йил
24 сентябрдаги йиғилиш баёнига кўра қарздорни банкрот деб топиш ва
тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида қарор қабул қилинганлиги,
кредиторлар йиғилишидан кейин Вдан 11 473 289 185 сўм қарздорлиги
мавжудлиги аниқланганлиги ҳамда кредиторлар реестрига киритилган бўлсада,
кредиторлар йиғилиши ўтказилмаганлиги, бироқ қарздорнинг молиявий аҳволи
таҳлил қилинганда тугатишга доир иш юритиш қарздорнинг фаолиятини
тўхтатмасдан амалга оширилиши самарали бўлиши ҳамда қарздорнинг
фаолиятини тиклаш мумкинлигини маълум қилиб, судга илтимоснома билан
мурожаат қилиб, қарздорга оид тугатишга доир иш юритиш қарздорнинг
фаолиятини тўхтатмасдан амалга оширишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакиллари аризани қўллабқувватлаб, суддан уни қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида қарздор вакили ҳозирда корхонада ишлаб чиқариш
ишлари олиб борилаётганлиги, қарздор тумандаги йирик ишлаб чиқариш
корхоналаридан бири ҳисобланишни билдириб, қарздорга оид тугатишга доир
иш юритиш қарздорнинг фаолиятини тўхтатмасдан амалга оширишни сўради.
Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра аризани қаноатлантиришни
лозим деб топди.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни (кейинги ўринларда Қонун деб юритилади)нинг 5-моддасига кўра,
тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга
қобилиятсизлик – агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан
уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи
корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида
бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари
бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда
йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий
тўловга қобилиятсизлик – агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган
йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида
берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг
мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. Ушбу моддада
назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар
соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаётганда, жисмоний шахслар,
шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги
тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда қўлланилмайди.
Қонуннинг 6-моддасида, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш суд
томонидан кўриб чиқилади.
Мазкур Қонуннинг 37-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги иш ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган
аломатлар мавжуд бўлганда суд томонидан қўзғатилиши мумкин, бундан ушбу
Қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно. Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида
ишни юритиш кредиторларнинг, қарздорнинг ва ушбу Қонун билан ваколат
берилган шахсларнинг аризаси асосида жорий этилади. Тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ва тўловга қобилиятсизликни тиклаш
тартиб-таомилларидан бирини қўллаш ҳақида судга ариза билан мурожаат
қилишга қарздорнинг вақтинча тўловга қобилиятсизлиги асос бўлади.
Қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳамда уни
банкрот деб топиш, шунингдек тугатишга доир иш юритишни бошлаш
ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш учун қарздорнинг доимий тўловга
қобилиятсизлиги асос бўлади. Кредиторнинг қарздорга нисбатан тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳамда уни банкрот деб топиш,
шунингдек тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида ариза билан судга
мурожаат этиши учун кредитор талабларининг асослилигини тасдиқловчи
далиллар, шу жумладан суднинг қонуний кучга кирган қарори, мазкур талаблар
қарздор томонидан тан олинганлигини тасдиқловчи далиллар, нотариуснинг
ижро хати асос бўлади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, қарздор 2009 йил 1 майда Жиззах
вилояти солиқ бошқармаси томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган ва унга
301 167 899 СТИР рақами берилган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 20 декабрдаги ҳал
қилув қарорига асосан қарздордан аризачи фойдасига 2 310 329 588,77 сўм
муддати кредит қарзи, 46 206 593 сўм давлат божи ҳамда 37 500 сўм почта
харажати ундирилган, ундирув гаровдаги қарздорга тегишли бўлган оҳак
ишлаб чиқариш линиясига (асбоб-ускуналарига) қаратилган ҳамда ижро
варақаси берилган.
Қарздорнинг фаолият тури бўйича ҳисобрақамида 2024 йилдан буён
маблағ айланмаси амалга оширилмаган ҳамда кредит қарздорлиги тўланмаган.
Шундан сўнг, аризачи қарздорга нисбатан банкрот деб топиш
тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилган.
Кўзатув таомили жараёнида муваққат бошқарувчиси томонидан
қонунчиликда белгиланган ишлар амалга оиширилиб, 2025 йил 24 сентябрда
кредиторлар
умумий
йиғилиши
ўтказилиб,
кредиторлар
реестри
шаклантирилиб тасдиқланган.
Қарздорнинг мавжуд мол-мулкларини бор-йўқлигини аниқлаш мақсадида
бир қанча ташкилотларга хат билан мурожаат қилинган.
Жиззах вилоят ИИББ ЙХХБнинг 2025 йил 28 июлдаги 10/8-1663-сонли
жавоб хатига кўра, қарздорнинг номида 2024 йил 4 январда рўйхатга олинган
25 551 U
давла рақам белгили “Niss n
tr l” русумли автотранспорт
воситаси мавжудлиги маълум қилинган.
Кадастр агентлигининг давлат кадастрлар палатаси Жиззах вилоят
бошқармасининг 2025 йил 24 июлдаги 05-19-12254-сонли хатига биноан,
қарздорга тегишли Фориш тумани, Эгизбулоқ МФЙда жойлашган
13:11:03:08:02:0021-сон кадастр рақамли ер участкаси, Фориш тумани,
Эгизбулоқ МФЙда жойлашган 13:11:40:01:01:0811-сон кадастр рақамли
“Нотурар бино” давлат рўйхатидан ўтказилганлиги маълум қилинган.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуаси устидан
назорат қилиш инспекцияси Жиззах вилоят бошқармасининг хатига кўра,
қарздорнинг номига 2017 йилда ишлаб чиқарилган, двигател рақами 25 ВА204,
техник паспорт, гувоҳнома рақами UZ084939 бўлган Вилкали юклагич
техникаси давлат рўйхатидан ўтказилган.
“Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарияси” давлат корхонасининг
2025 йил 21 июлдаги 02/10-4230-сонли хатига асосан қарздорнинг номида
оддий акция (“Карбонат” акциядорлик жамияти), 1532607 дона қимматли
қоғозлар, қимматли қоғозларнинг номинал қиймати 1850 сўмни ташкил этиши,
қимматли қоғозларнинг ҳисобини юритиадиган инвестиция воситачиси “D l l
st nd rt” МЧЖ ҳисобланиши маълум қилинган.
Жиззах вилоят солиқ бошқармаси томонидан 2025 йил 31 июль ҳолатига
қарздорнинг 6 718 584 сўм қарздорлиги мавжудлиги, 314 087 795 сўм ортиқча
тўлови мавжудлиги маълум қилинган. Кузатув жараёнида 6 718 584 сўм
қарздорлик тўланган.
Мажбурий ижро бюроси Фориш туман бўлими томонидан муваққат
бошқарувчисига тақдим қилган 2025 йил 18 сентябрдаги 490/25-сонли
маълумотига кўра, қарздор ҳисобида ижро ҳужжатлари бўлим иш юритувида
мавжуд эмаслиги маълум қилинган.
Муваққат бошқарувчисининг якуний ҳисоботида кредиторлар реестри
бўйича навбатсиз тўловлар бўйича муваққат бошқарувчи иш ҳақидан
23 617 636 сўм, иш ҳақидан даромад солиғи 3 220 587 сўм, ижтимоий тўловдан
3 220 587 сўм, газета эълони учун 300 000 сўм, канцелария харажатларидан
350 000 сўм, аризачи томонидан ажратилган кредит маблағи бўйича қарздорлик
2 653 538 318 сўмни, Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонасидан қарзи
984 942 сўмни ташкил этиши кўрсатилган.
Қонуннинг 52-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизликка оид тиклаш
тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш ёки
тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар
мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва
тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг
5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик
аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади.
Қонуннинг 142-моддасига кўра, суд қарздорни банкрот деб топиш ҳақида
қарор қабул қилаётганда тугатиш бошқарувчисини ташқи бошқарувчини
тайинлаш учун назарда тутилган тартибда тайинлайди.
Қарздор кредиторлар йиғилишининг 2025 йил 24 сентябрдаги баёнига
кўра, қарздор пул мажбуриятлари, кредиторлар талабларини қаноатлантириш
ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга
қодир эмаслиги, яъни корхонада вақтинча тўловга қобилиятсизлик аломатлари
мавжудилиги сабабли қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш
юритишни бошлаш ҳақида қарор қабул қилинганлигини инобатга олиб, суд
аризачи ва муваққат бошқарувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларга
таянган ҳолда аризачининг талабини асосли деб ҳисоблаб, уни тўлиқ
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Қонуннинг 140-моддаси бешинчи қисмига асосан, суд қарздорни банкрот
деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги қарорида
қарздор юридик шахс фаолиятининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан
ҳолда, кредиторлар йиғилишининг, тугатиш бошқарувчисининг ва (ёки)
тегишли давлат ҳамда хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат
ҳокимияти органларининг илтимосномасига кўра тугатишга доир иш юритиш
қарздорнинг фаолиятини тўхтатмасдан амалга оширилишини кўрсатиши
мумкин. Бунда қарздорнинг тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш
қўзғатилгунига қадар тузилган ва фаолиятини давом эттириш учун зарур
бўлган шартномаларини бажаришни тўхтатишга ёки уларни бажаришни рад
этишга йўл қўйилмайди.
Судга муваққат бошқарувчи, Жиззах вилоят ҳокимининг ижроия
маҳкамаси ва Фориш туман ҳокимлиги томонидан илтимосномалар тақдим
қилиниб, қарздор йирик корхона ҳисобланиши, қарздорнинг асосий фаолият
тури оҳак қазиб олиш, уни қайта ишлаш ва хом-ашёсидан тайёрланган
маҳсулотларни аҳоли, ташкилот ва корхоналарга етказиб бериш ҳисобланиши
сабабли қарздорга оид тугатишга доир иш юритиш қарздорнинг фаолиятини
тўхтатмасдан амалга ошириш сўралган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Қонуннинг 51-моддаси иккинчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатлари, агар ушбу Қонунда бошқача қоида
белгиланмаган бўлса, дарҳол ижро этилиши лозим. Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатининг кўчирма нусхаси суд томонидан
дарҳол қарздорнинг турган жойидаги (яшаш жойидаги) давлат ижрочисига
юборилади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5, 51, 141, 142-моддаларига ҳамда
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170,
176–179, 186-моддаларига асосланиб, суд
Қ А Р О Р
Қ И Л Д И:
Аризачи “Ori nt Fin ns” хусусий акциядорлик тижорат банкининг
аризачи қаноатлантирилсин.
Қарздор ААА тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб топилсин ҳамда
тугатишга доир иш юритиш фаолиятини тўхтатмаган ҳолда амалга ошириш
бошлансин.
АААнинг тугатиш бошқарувчиси этиб учинчи тоифали суд бошқарувчи
А.Равшанов номзоди тасдиқлансин.
Тугатиш бошқарувчиси зиммасига: - АААнинг тўловга қобилиятсиз
(банкрот) деб эътироф этилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш
бошланганлиги тўғрисида “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонунининг 52-53 ва 143-моддаларида кўрсатилган қоидаларга
риоя қилган ҳолда маълумотларни расмий нашрда эълон қилиш;
- “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 23 ва 144-моддаларида белгиланган барча мажбуриятларини тўлиқ
бажариш;
- мазкур ҳал қилув қарорининг нусхаси тегишли рўйхатга олувчи органга,
Мажбурий ижро бюросининг Фориш туман бўлимига, Жиззах вилоят солиқ
бошқармасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш
агентлигининг Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасига тақдим этиш;
- сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб
келиш аломатларини аниқлаш натижалари бўйича икки ойлик муддат ичида
хулоса тайёрлаб судга ва жиноят аломатлари аниқланган тақдирда тегишли
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим қилиш;
- тугатишга доир иш юритиш жараёнини қонунда белгиланган тартибда
олиб бориш ва оралиқ ҳисоботларни заруратга қараб судга тақдим қилиб бориш
юклатилсин.
ААА бошқарув органи зиммасига уч иш куни ичида корхонанинг
бухгалтерия ва бошқа ҳужжатлари, муҳр ва штамплари, моддий ва бошқа
қимматликларини тугатиш бошқарувчисига топширилишини таъминлаш
мажбурияти юклатилсин.
ААА ҳисобидан “Ori nt Fin ns” хусусий акциядорлик тижорат банки
фойдасига 1 125 000 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харжати ундирилсин.
ААА ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит
ҳисобрақамига
103 000 сўм ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ суд
харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу
суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти ёхуд ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья
Ҳ.Мамарасулов