Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2502/14487 Дата решения 27.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья ZOIROV NURMUROD TUYMURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 58ba9861-bc6e-4030-8465-116aac21186c Claim ID PDF Hash c6f1b6cea03ab0ea... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
аролик кодекси 711-моддаси аролик кодекси 711 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1101-2502/14487-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ Ромитан тумани 2025 йил 27 октябр Ромитан туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Зоировнинг раислигида, судья ёрдамчиси Н.Рашидов котиблигида, даъвогар – «A OLLO MEDIA TRANS» масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар – «GREAT SAND» масъулияти чекланган жамиятидан жами 75000000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган ишни даъвогар вакили А.Ҳасанов (ишончнома асосида) иштирокида (жавобгар вакили иштирок этмади) Ромитан туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: даъвогар – «A OLLO MEDIA TRANS» масъулияти чекланган жамияти иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар - «GREAT SAND» масъулияти чекланган жамиятидан 50000000 сўм асосий қарз, 25000000 сўм пеня, жами 75000000 сўм ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллабқувватлаб, даъво аризасидаги важларни такрорлаб, хусусан, тарафлар ўртасида 2024 йил 20 октябрда юк ташиш тўғрисида 20/10-2024-сонли шартнома тузилганлигини, шартномага асосан жами 50000000 сўмлик юк ташиш хизматлари кўрсатилганлигини, жавобгар кўрсатилган хизматлар учун тўловларни тўлаб бермаганлиггини, қарздорликни тўлаб бериш тўғрисидаги талабномалар эътиборсиз қолдирилганлигини, тўлов кечиктирилганлиги учун 180 кунга 25000000 сўм пеня ҳисобланганлигини, пенянинг ҳисоб-китобини тақдим этишини, жавобгар қарздорликни тўлаб бермаганлигини, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига вакил иштирокини таъминламади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси 128, 170-моддасига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд, тараф вакилини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабини қисман қаноатлантиришни, давлат божи ва суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топади. Суд муҳокамаси ва иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар – «A OLLO MEDIA TRANS» масъулияти чекланган жамияти (шартнома матнида “Бажарувчи”) ва жавобгар – «GREAT SAND» масъулияти чекланган жамияти (шартнома матнида “Буюртмачи”) ўртасида 2024 йил 20 октябрда 20/10-2024-сонли шартнома тузилган. Шартнома шартига кўра “Бажарувчи” "Буюртмачи"га транспортда юк ташиш хизматларини кўрсатиш, “Буюртмачи” эса хизматларни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини олдиндан тўлаш мажбуриятини олишган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 711-моддаси биринчи қисмига кўра, юк ташиш шартномаси бўйича юк ташувчи юк жўнатувчи томонидан ўзига ишониб топширилган юкни белгиланган манзилга етказиб бериш ва уни олишга ваколат берилган шахсга (олувчига) топшириш, юк жўнатувчи эса юкни ташиб берганлик учун белгиланган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади. Даъвогар томонидан шартномага асосан жавобгар – “GREAT SAND” масъулияти чекланган жамиятига жами 50000000 сўмлик хизматлар кўрсатилганлиги тарафлар ўртасида расмийлаштирилган электрон ҳисобварақфактура билан ўз тасдиғини топади. Демак, даъвогарнинг 50000000 сўм асосий қарзни ундириш талаби асосли ва уни қаноатлантириш лозим. Даъвогар тўлов кечиктирилган 180 кунга (2025 йил 01 мартдан 2025 йил 01 сентябрга қадар) 0.4 фоиздан жами 36000000 сўм пеня ҳисоблаб, жавобгардан 25000000 сўм пеня ундиришни сўраган. Даъвогар пеняни тўғри ҳисоблаган. Бинобарин, шартноманинг 6.3-бандида хизматлар ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўланиши келишилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 15.06.2007 йилдаги 163-сонли қарори 4-банди ва ФКнинг 326моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлигидан келиб чиқиб, кредитор ва қарздорнинг манфаатларини инобатга олиб, суд пеня суммасини 3600000 сўмгача камайтиришни лозим топади. Суд, юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, даъво талабини қисман қаноатлантиришни, давлат божи ва почта харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 8, 236, 326, 327, 711-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179 ва 180моддаларини қўллаб суд, қ р р қилди: 1. Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. 2. Жавобгар - «GREAT SAND» масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар «A OLLO MEDIA TRANS» масъулияти чекланган жамияти фойдасига 50000000 сўм асосий қарз, 3600000 сўм пеня, олдиндан тўланган 750000 сўм давлат божи ва 41200 сўм почта харажати ундирилсин. 3. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Бухоро вилоят судига апелляция тартибида, қонуний кучга киргач, олти ойлик муддат ичида кассация тартибида шикоят бериш мумкин. Судья Н.Зоиров