Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1901-2503/8336 Дата решения 27.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья ABDULLAYEV BOTIRJON MUXIDDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID e9b6f53f-0f8d-4f54-a576-c79e545730c8 Claim ID PDF Hash 5342db593b4ef742... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ФКнинг 734-моддаси ФКнинг 734 law
ФКнинг 268-моддаси ФКнинг 268 law
ФКнинг 327-моддаси ФК 327 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПК 72-моддаси ИПК 72 law
ИПК 74-моддаси ИПК 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ххххххх-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Термиз шаҳри ххххххх Термиз туманлараро иқтисодий суди, судья Б.Абдуллаев раислигида, судья ёрдамчиси З.Казиеванинг котиблигида, даъвогар вакили Ххххххххх (07.01.2025 йилдаги 07/02-45-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Ххххххххх” АТБ манфаатида жавобгар “Ххххххххх” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан кредит ва фоиз қарздорлигини ундириш ҳақида киритган даъво аризаси бўйича тўпланган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Ххххххххх” АТБ (кейинги ўринларда – даъвогар) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Ххххххххх” МЧЖ (кейинги ўринларда – жавобгар) ҳисобидан кредит шартномаси бўйича 1 053 482 000 сўм асосий кредит қарзи, 46 936 338 сўм кредит фоизини ундиришни, ундирувни гаров мулкига қаратишни ҳамда гаров мулки ҳисобланган Денов тумани “Қўзичоқли” МФЙ., Боғ кўчаси 15Ауй 55-лотда жойлашган “ишлаб чиқариш ва ёрдамчи бинолари”нинг бошланғич баҳосини белгилашни сўраган. Палата ишни унинг вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Жавобгар суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида ўз вакили иштирокини таъминламади, судга бунинг сабабини маълум қилмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўришни лозим деб топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, жавобгар кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлигини, 20.10.2025 йил ҳолатига 1 053 482 100 сўм муддати ўтган асосий кредит қарзи, 46 936 338 сўм кредит фоизидан қарздорлиги мавжудлигини, фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судининг 05.06.2025 йилдаги ҳал қилув қарорига биноан жавобгарнинг ажратилган кредит бўйича 124 290 662 сўм кредит фоизини жавобгар ҳамда фуқаро ххххххххдан солидар тартибда ундириш белгиланганлигини, ушбу қарздорлик умуман тўлаб берилмаганлигини, суд қарори ижроси бўйича мажбурий ижро Бюроси органлари томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасиз қолганлигини, шу боис иқтисодий судга мурожаат қилишга мажбур бўлганлигини билдириб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 27.09.2024 йилда тузилган 96-сонли кредит шартномасига биноан, даъвогар жавобгарга Сурхондарё вилоятида ёшларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш, ёш тадбиркорларнинг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ҳудудда қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, ёшлар бандлигини таъминлаш учун ишлаб чиқариш биноси сотиб олиш мақсадида 120 ой муддатга, шундан 36 ой имтиёзли давр билан йиллик 17,5 фоиз устама тўлаш шарти билан 1 053 482 100 сўм кредит маблағи ажратиш мажбуриятини, жавобгар эса олинган кредит маблағидан мақсадли фойдаланган ҳолда асосий қарз ва унинг фоизларини тўлов жадвалига мувофиқ белгиланган муддатда қайтариш мажбуриятини олган. Кредит таъминоти учун жавобгарга тегишли Хххххххххда жойлашган “ишлаб чиқариш ва ёрдамчи бинолари” 27.09.2024 йилдаги келишув далолатномасига мувофиқ 737 400 000 сўмга баҳоланган ҳолда 30.09.2024 йилда нотариал тасдиқланган ипотека шартномасига биноан гаровга қўйилган ҳамда белгиланган тартибда гаров мулкига таъқиқ қўйилган. Шунингдек, қўшимча таъминот сифатида жамият таъсисчиси Хххххххххнинг 1 053 482 100 сўм доирасидаги кафиллиги ҳамда “Gr ss” суғурта компанияси билан жавобгар ўртасида 27.09.2024 йилда тузилган 45/50/11517-сонли суғурта шартномасига биноан 579 452 625 сўм миқдоридаги кредит қайтмаслик хатаридан суғурта шартномаси ҳамда унга биноан суғурта полиси тақдим этилган. Суд муҳокамаси давомида даъвогар вакили жавобгарнинг 20.10.2025 йил ҳолатига 1 053 482 100 сўм муддати ўтган асосий кредит қарзи, 46 936 338 сўм кредит фоизидан қарздорлиги сўндирилмаганлигини билдириб, ушбу ҳақда судга маълумотнома тақдим этган. Банк кредит шартномасида назарда тутилган ўз мажбуриятларини тўлиқ бажарган бўлсада, жавобгар кредит шартномасида кўрсатилган кредитни қайтариш жадвалига амал қилмасдан, ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги боис, даъвогар олдида юқорида қайд этилган қарздорлик юзага келган бўлиб, бартараф этилмасдан қолган. Жавобгар кредит шартномаси бўйича зиммасидаги мажбуриятларни лозим даражада бажармаганлиги ишдаги ҳужжатлар, хусусан фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судининг ҳал қилув қарори, МИБ Денов туман бўлими иш юритувидаги ижро ҳужжати билан ўз исботини тўлиқ топди. Даъвогарнинг муддати ўтган асосий кредит қарзи ва унинг фоизларини тўлаб бериш тўғрисида юборган 01.05.2025 йилдаги 13-01/-1051-сонли талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шартноманинг 4.2.11-бандида жавобгар кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловларини мазкур шартномага ва мазкур шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган кредитни қайтариш жадвалига асосан белгиланган тартибда ва муддатда тўлиқ қайтарилишини таъминлаш ҳамда шартнома бўйича ўз мажбуриятларини лозим даражада бажариш мажбуриятини олган. Шартноманинг 4.2.26-бандига мувофиқ, жавобгар даъвогарга мазкур шартнома бўйича ўзига юклатилган мажбуриятлар бажарилмаган ҳолларда етказилган моддий зарар ва ҳаражатларни тўлиқ қоплаб бериш мажбурияти белгиланган. Шартноманинг 7.2-бандига кўра, асосий қарзни қайтариш муддати кечиктирилганда, жавобгар шартноманинг 2.3-бандида белгиланган фоиз ставкасига қўшимча равишда йиллик кредит фоиз ставкасининг 1,5 баравари миқдорида фоиз тўлаши назарда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК)нинг 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасига кўра мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди. ФКнинг 744-моддасига мувофиқ, кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Агар ушбу параграфнинг қоидаларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва у кредит шартномасининг моҳиятидан келиб чиқмаса, кредит шартномаси муносабатларига нисбатан қарзнинг қоидалари қўлланади. ФКнинг 734-моддасига асосан, агар қонунда ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади. Фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари қарз шартномаси билан белгиланади. ФКнинг 268-моддасига кўра, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, гаров талабнинг уни қондириш пайтидаги ҳажмини таъминлайди, хусусан фоизлар, неустойка, ижрони кечиктириб юбориш натижасида етказилган зарар тўланишини, шунингдек гаровга олувчининг гаровга қўйилган ашёни сақлашга қилган зарур харажатлари ва ундирув харажатлари тўланишини таъминлайди. ФКнинг 327-моддасига биноан, бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 22.12.2006 йилдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорининг 5бандида қарз олувчилар (қарздорлар)нинг кредитларни қайтармаганлик учун кредит ташкилотлари олдидаги жавобгарлиги доирасини аниқлашда судлар қарз таркибига кредитнинг ёки унинг бир қисмининг суммаси, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит шартномасида белгиланган ҳажмда бошқа тўловлар (комиссиялар) киришидан келиб чиқишлари зарурлиги, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит ташкилоти томонидан қарз олувчи (қарздор) банкнинг пул маблағларидан амалда фойдаланган бутун даври учун, ҳатто актив (кредит/қарз) ўстирмаслик мақомига ўтказилган тақдирда ҳам, пул мажбуриятларини кечиктириш даврини қўшган ҳолда ҳисобланиши мумкинлиги ҳақида тушунтириш берилган. Шунингдек, даъвогар даъво талабида кредит таъминоти учун ипотека шартномасига биноан гаровга олинган жавобгарга тегишли Хххххххххда жойлашган “ишлаб чиқариш ва ёрдамчи бинолари”нинг бозор баҳосини белгилашни сўраган. ФК 281-моддасининг учинчи қисмига биноан, гаровга қўйилган молмулкнинг кимошди савдосидаги бошланғич сотиш нархи гаровга қўювчи ва гаровга олувчи ўртасидаги келишувга асосан белгиланади. Гаровга қўювчи ва гаровга олувчи ўртасида мол-мулк нархи бўйича келишмовчиликлар мавжуд бўлган тақдирда, мустақил баҳоловчи ташкилот жалб этилади ва гаровнинг дастлабки қиймати бозор қийматидан келиб чиқиб белгиланади. Бунда баҳолаш билан боғлиқ барча харажатлар мустақил баҳоловчи ташкилотни жалб қилган тараф томонидан қопланади. Бироқ, суд тарафлар ўртасида гаров мулкининг баҳоси бўйича келишмовчиликлари мавжудлигини аниқламаганлиги, иш ҳужжатларида гаровга қўювчининг гаров мулкининг нархи бўйича эътирозини акс эттирувчи далиллар йўқлиги сабабли даъвогарнинг ушбу талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Боиси, 27.09.2024 йилдаги далолатномага мувофиқ гаров мулки 737 400 000 сўмга тарафлар келишувига биноан баҳоланган бўлиб, ипотека шартномаси 30.09.2024 йилда нотариал тасдиқланган. Шунингдек, жавобгарга даъво аризасининг нусхаси юборилган бўлиб, суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида иштирок этмади, даъво талабларига нисбатан ўз эътирозларини билдирмади. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПК 72-моддасига кўра қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. ИПК 74-моддасига кўра агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ тасдиқланган давлат божи ставкаларига кўра иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши керак. Суд, юқоридагиларни инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 1 053 482 100 сўм муддати ўтган асосий кредит қарзи, 46 936 338 сўм кредит фоизини ундиришни, ундирувни гаров таъминоти ҳисобланган ҳамда жавобгарга тегишли Хххххххххда жойлашган “ишлаб чиқариш ва ёрдамчи бинолари”га қаратишни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Суд, ИПКнинг 118-моддасига асосан иш бўйича суд ҳаражатларини муҳокама қилиб, жавобгардан республика бюджети ҳамда суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 22 008 366,76 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига иш учун олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундириш ҳақида тўхтамга келди. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, қарор қ и л д и: Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар “Ххххххххх” АТБ фойдасига жавобгар “Ххххххххх” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: - 1 053 482 100 сўм муддати ўтган асосий кредит қарзи, 46 936 338 сўм кредит фоизи ҳамда иш учун олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати; - республика бюджети ҳамда суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 22 008 366,76 сўм давлат божи ундирилсин. Ундирув жавобгар “Ххххххххх” масъулияти чекланган жамиятига тегишли Хххххххххда жойлашган умумий майдони 309,82 кв/м.дан иборат “ишлаб чиқариш ва ёрдамчи бинолари”га қаратилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Мазкур ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтиб қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят (протест) беришлари ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест берилмаса), олти ойлик муддатда касация шикояти (протест) беришлари мумкин. Судья Б.Абдуллаев