← Назад
Решение #2862122 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| чунки Ер кодекси | 242 | — | code_article | |
| Ер кодекси | 36 | — | code_article | |
| лиши Ер кодекси | 36 | — | code_article | |
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 68 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1203-2501/3920-сон иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ховос тумани
2025 йил 27 октябрь
Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида, судья
ёрдамчиси
Э.Эгамқуловнинг
котиблигида,
даъвогар
Боёвут
туман
ҳокимлигининг жавобгар «Миллатим қадри» масъулияти чекланган жамияти ва
ҳокимлик ўртасида 2021 йил 08 июнда имзоланган №517-сонли қишлоқ
хўжалигига мўлжалланган ерларни узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини
муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий
ишни даъвогар вакили Ғ.Усмонов (08.10.2025 йилдаги №5615-сонли ишончнома
асосида), Боёвут туман қишлоқ хўжалик бўлими вакили Х.Жонжигитов
(14.07.2025 йилдаги №1/164-сонли ишончнома асосида), Давлат кадастрлар
палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси вакили А.Эрманов (04.07.2025 йилдаги
№04/4602-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили Ф.Бегалиев, адвокат
Н.Қобилов (27.10.2025 йилдаги №34-сонли ордер асосида)лар иштирокида ўз
биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
а н и қ л а д и:
Даъвогар Боёвут туман ҳокимияти судга даъво ариза билан мурожаат
қилиб, жавобгар «Миллатим қадри» масъулияти чекланган жамияти ўртасида
2021 йил 08 июнда имзоланган №517-сонли узоқ муддатли ер ижара
шартномасини муддатидан олдин бекор қилишни сўраган.
Суднинг 2025 йил 29 сентябрдаги ажрими билан ишга Боёвут туман
қишлоқ хўжалик бўлими, Сирдарё вилоят солиқ бошқармаси, Боёвут туман
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Давлат кадастрлар
палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ
хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш
инспекцияси Сирдарё вилоят бошқармаси Боёвут туман бўлими низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида жалб қилиниб, суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида ҳудудий
прокурор хабардор қилинган.
Суд
мажлисида
даъвогар
вакили
жавобгар
ердан
оқилона
фойдаланмаганлиги натижасида солиқ тўловларидан қарздорлиги вужудга
келгани, 6,2 гектар ер майдонига рухсатсиз ловия экиб олгани учун маъмурий
жазо қўлланилгани, 5,0 гектар ер майдонига пахта экинлари экилмасдан
қаров из қолганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили ва адвокат даъвода гектарлар нотўғри
кўрсатилгани, 5 гектрга пахта экилмаса 6 гектарга ловия экиш имкони йўқлиги,
29.03.2024 йилдаги шартномага асосан 14,5 гектар ер “Боёвут равнақи” МЧЖга
иккиламчи ижарага бериб юборилгани, мутахассислар иштирокида
08.08.2025 йилда жами ер майдони қайта ўлчанганда 52 гектар 48,05 гектарни,
шундан 3,25 гектар фарқ чиққани, ловияни 6 гектарга эмас балки 3 гектарга
экканлигини, 08.02.2022 йилдаги ПҚ №121-сонли қарорга асосан 10 фоиз
алмашлаб экишга рухсат берилганлиги сабабли 3 гектарга ловия экканлиги,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига асосан 14,5 гектар ерни
иккиламчи ижарага бергани ва ушбу ерга солиқларни ижарага олган тўлаб
келаётгани, иккиламчи ижарага берилган ер бўйича шартнома давлат рўйхатидан
ўтказилмагани, Фармонга асосан иккиламчи ижарага беришда аукцион назарда
тутилмаганлиги каби эътирозларини билдириб, даъвони рад этишни сўради.
Суд мажлисида Боёвут туман қишлоқ хўжалик бўлими вакили даъвогар
вакилининг важларини қувватлаб, ўтказилган мониторингда рухсатсиз ловия
эккани, пахта тўлиқ экилмагани ва экинлар қаровсиз қолгани иш ҳужжатлари
билан тасдиқланишини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида кадастр органи вакили ижарага берилган 52 гектр ерга
ўзгартириш киритилмагани, иккиламачи ижара шартномаси давлат рўйхатидан
ўтмаганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида прокурор, фермерлар кенгаши, солиқ ва агроинспекция
органи вакиллари суд мажлисида иштирок этмади ва иштирок этмаслик сабаби
судга маълум қилинмади, ушбу ҳолатда суд ишни Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси(ИПК) 128, 170-моддаларига асосан уларнинг
иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини иш
ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асослар билан даъво
талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси (Ер кодекси) 31-моддасига
асосан юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи
жойнинг ўзида чегаралар белгиланганидан, ер участкаларининг планлари
(чизмалари) ва тавсифлари тузилиб, ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат
рўйхатига олинганидан кейин вужудга келади.
Иш ҳужжатларига кўра, Боёвут туман ҳокимлиги (кейинги матнларда
“даъвогар” деб юритилади) нинг 2021 йил 12 апрелдаги №312-сонли қарори
билан «Миллатим қадри» масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда
“жавобгар” деб юритилади)га туманнинг:
“Тараққиёт” сув истеъмолчилари ҳудудидан 137қ ва 138-контурларидан
умумий майдони 52,0 гектар шундан экин майдони 51,3 гектар ерни ташкил
этган ер участкаси 48 йил муддатга пахта-ғаллачилик учун ажратилиб,
чегаралари белгиланиб, чизмалари тузилиб, 2021 йил 08 июнда ер учсткасини
узоқ муддатли ижарага бериш шартномаси имзоланиб №517-сонли рақам билан
Кадастр агентлигининг Боёвут туман бўлими томонидан рўйхатга олинган, шу
санадан бошлаб жавобгарнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи вужудга келган.
Даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарнинг
солиқдан қарзи мавжудлиги, туман ҳокимининг 2025 йил учун экинларни
жойлаштириш қарорида 26,01 гектар пахта ҳамда 25,13 гектар ерга ғалла экиш
режалаштирилсада 21,0 гектарга пахта экилиб, 5,2 гектарга пахта кам экилгани,
6,2 гектарга рухсатсиз ловия экилгани важлари шартномани муддатидан олдин
бекор қилишга асос бўлиши баён қилинган.
2025 йил 18 июнь куни Боёвут туман қишлоқ хўжалик фаолиятига
маъсуллар иштирокида жавобгарга тегишли ҳудудда мониторинг ўтказилиб,
унда жавобгар туман ҳокимининг 2025 йилдаги экинларни жойлаштириш
қарорида кўрсатилган 26,01 гектар пахта экилмасдан, 21,0 гектарга пахта экилиб,
5,2 гектарга пахта кам экилгани аниқланган.
Экинларни жойлаштиришда назарда тутилган пахта кам экилиб, хусусан
6,2 гектарга рухсатсиз ловия экилгани сабабли Ўзбекистон Республикаси
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги агросаноат мажмуи устидан назорат
қилиш инспекциясининг 2025 йилдаги қарори билан жавобгар рахбарига
маъмурий жазо қўлланилган.
Шунингдек солиқ органи тақдим этган 11.06.2025 йилдаги маълумотида
жавобгарнинг 2022-2025 йилларда ер солиғидан қарзи жами 50 404 025 сўмни
ташкил этган.
Суд жавобгар вакили ва адвокатнинг эътирозларига қўшила олмайди,
чунки Ер кодексининг 242-моддаси иккинчи қисмида қишлоқ хўжалигига
мўлжалланган ер участкаси бир йилгача бўлган муддатга, қишлоқ хўжалигига
мўлжалланган ер участкаларининг дала четларидаги каналлар, суғориш ва
коллектор-дренаж тармоқлари атрофидаги майдонлари эса қишлоқ хўжалиги
маҳсулотини етиштириш учун ўн йилгача бўлган муддатга иккиламчи ижарага
берилиши мумкинлиги, бешинчи қисмида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер
участкасини иккиламчи ижарага бериш шартномаси қонунчиликда назарда
тутилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозимлиги, кўрсатилсада
ушбу тартибга риоя қилинмаган.
Хусусан ер 30 йил муддатга берилиб, иккиламчи ижара шартномаси
қонунчиликда назарда тутилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилмаган, бу
эса ўз навбатида иккилачи ижарага олувчининг ерга нисбатан вақтинчалик
эгалик ҳуқуқини келтириб чиқармайди ва аксинча битимнинг ўз-ўзидан ҳақиқий
эмаслигини
англатади,
натижада
солиқ
тўловларидан
қарзи
50 404 025 сўмни ташкил этган.
Жавобгарнинг эътирозига кўра, 52,0 гектарнинг 14,5 гектарини иккиламчи
ижарага бериб, қолган 37,5 гектарнинг 25,13 гектарига ғалла экиб, қолган
12,37 гектарига пахта ва ловия экини экилган ва бу қонуний ҳисобланади.
Лекин
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
24.08.2020 йилдаги №505-сонли қарорнинг иловаси бўлган Қишлоқ хўжалиги
экинларини оқилона жойлаштириш ишларини амалга ошириш схемасининг
4-босқичида Қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчилар, « r
gr »
орқали қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш бўйича таклифларни туман
ҳокимлигига киритади деб кўрсатилган, яъни экинларни жойлаштириш таклифи
айнан туман ҳокимлигига жавобгар томонидан киритилишини англатади.
Ушбу асоларга кўра, жавобгарнинг гектаридан қатъий назар пахта
ғалладан ва иккинчи (такрорий) экиндан бошқаси рухсатсиз экилган экин
ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги
№14-сонли қарорининг 4-иловаси, иккинчи бандида ер участкасидан қонунчилик
ҳужжатларида, ижарага олиш шартномасида кўрсатилган талаблар ва қишлоқ
хўжалиги экинларини жойлаштириш шартлари бузилганда ҳамда мақсадли,
самарали ва оқилона фойдаланилмаганда, қишлоқ хўжалиги корхоналари билан
тузилган узоқ муддатли ер ижара шартномаси бекор қилинишига асос бўлиши
назарда тутилган.
Ер кодексининг 36-моддаси, 1-қисми 6, 7 ва 9 бандларига асосан ер
участкасидан оқилона фойдаланилмаганда, ер участкасидан рухсат этилган
фойдаланишнинг асосий турига номувофиқ фойдаланилганида, қонунчиликда
белгиланган муддатларда ер солиғи, шунингдек ижарага олиш шартномасида
белгиланган муддатларда ижара ҳақи мунтазам тўланмай келинганда, ер
участкасига бўлган ҳуқуқ бекор бўлиши мумкин.
Шунингдек шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш асослари Ўзбекистон
Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 382-384-моддлари, ер участкасига
бўлган ҳуқуқнинг бекор бўлиши Ер кодексининг 36-моддасида назарда тутилган.
ФК 382-моддсига асосан иккинчи тараф шартномани жиддий равишда
бузса тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан
ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин.
Ижара шартномасининг 17-бандида ердан белгиланган мақсадда
фойдаланилмаганлиги шартномани бекор қилишга сабаб бўлади деб
белгиланган.
Суд, даъвонинг режалаштирилган пахта экини тўлиқ экилмасдан қолгани,
рухсатсиз ловия эккани, ерларни белгиланган тартибга риоя қилмасдан бошқа
шахсларга иккиламчи ижарага бериб юборгани ва ер солиғи мунтазам
тўланмасдан қолиши тўғрисидаги важлари юқоридаги қонунчилик нормаларига
асосан шартномани қўпол равишда бузиш ва бундай ҳолат шартномани бекор
қилишга асос бўлади деб ҳисоблайди.
Шунингдек суд, ишни кўриш давомида низони судгача ҳал қилиш
(талабнома юбориш) тартибига амал қилинган деб ҳисоблайди.
Хусусан 2025 йил 19 сентябрда юқоридаги асосларга кўра шартномани
муддатидан олдин бекор қилиш баён қилинган талабнома ва таклиф хатлари
жавобгарга таништирилган, лекин жавобгар ушбу хатларга ўз эътирозини
билдириб, рад жавобини берган.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 68-моддасига асосан ер, ер
ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий
ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар
давлат муҳофазасидадир.
Баён этилганларга асосан суд, жавобгарнинг режалаштирилган пахта
экинини тўлиқ экмасдан, рухсатсиз ловия эккани, ерларни белгиланган тартибга
риоя қилмасдан бошқа шахсларга иккиламчи ижарага бериб юборгани ва ер
солиғи мунтазам тўланмасдан қолишини, ердан оқилона фойдаланмаганлиги ва
шартнома мажбуриятини қўпол (жиддий) равишда бузгани иш ҳужжатлари
билан тасдиқланади ва даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, тўлиқ
қаноатлантириб, тарафлар ўртасида имзоланган қишлоқ хўжалигига
мўлжалланган ерларни узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини муддатидан
олдин бекор қилишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Шунингдек суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси 118-моддасига асосан даъвонинг қаноатлантирилган қисми бўйича
жавобгардан даъвогар фойдасига судга мурожаат қилишда ихтиёрий тўланган
41 200 сўм почта харажатини ундиришни, шунингдек 4 120 000 сўм давлат божи
тўловини жавогар зиммасига юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогар Боёвут туман ҳокимлиги ва «Миллатим қадри» масъулияти
чекланган жамияти ўртасида 2021 йил 08-июнда имзоланган №517-сонли
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни узоқ муддатли ижарага олиш
тўғрисидаги шартномани муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги даъво
талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Даъвогар Боёвут туман ҳокимлиги ва жавобгар «Миллатим қадри»
масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2021 йил 08 июнда имзоланган №517сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни узоқ муддатли ижарага олиш
тўғрисидаги шартнома муддатидан олдин бекор қилинсин.
Жавобгар «Миллатим қадри» масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар
Боёвут туман ҳокимлиги фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар «Миллатим қадри» масъулияти чекланган жамиятидан
Республика Бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф, бир ой муддатда шу суд орқали,
Сирдарё вилоят судига апелляция, олти ойлик муддатда кассация шикояти
бериши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Ў.Йўлдошев