← Назад
Решение #2862134 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
13
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| исмлари Protected ва | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| онуни | 39 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| дори эса суд томонидан ФК | 326 | — | law | |
| га асосан камайтирилганлиги учун ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2202-2503/5631-сонли иқтисодий иш
Судья: Ў.Мадрохимов
ЎЗБЕКИСТОН
РЕСПУБЛИКАСИ
НОМИДАН
Protected by
PDF Anti-Copy Free
(Upgrade toҲАЛ
Pro Version
to Remove
the Watermark)
ҚИЛУВ
ҚАРОРИ
Шовот тумани
2025 йил 27 октябрь
Шовот туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Мадрохимов раислигида,
судья ёрдамчиси М.Қурбантурдиевнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти жавобгар “Bo’rloq jannat
makoni” фермер хўжалиги ҳисобидан 11 148 800 сўм асосий қарз, 5 091 122 сўм
пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни
даъвогар вакили М.Каримов (2025 йил 6 январдаги 14-сонли ишончнома
асосида)нинг иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) Шовот туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, “Bo’rloq jannat makoni” фермер хўжалиги (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 11 148 800 сўм асосий қарз билан
бирга 5 091 122 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини тўлиқ қувватлаб, уни
қаноатлантиришни сўраган бўлса, суд муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида
вакили иштирокини таъминламади. Жавобгарга давлат рўйхатидан ўтган
манзил бўйича юборилган суднинг ажрими гибрид почта хизмати орқали қабул
қилиб олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги тўғрисида маълумот судга тақдим
этилган. Шунингдек, жавобгар раҳбари Ж.Явбасаров суд мажлиси тўғрисида
телефон орқали ҳам хабардор қилинган.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддаси иккинчи қисмининг
2-бандига кўра суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги
жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган
ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли
топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса, суд
томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланиши белгиланган.
ИПК 170-моддасининг учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок
этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкинлиги белгиланган, шундан келиб чиқиб, суд низони
мазмунан кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра даъво талабларини
қисман қаноатлантиришни лозим топади:
2
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-моддасининг биринчи ва
иккинчи қисмлари Protected
ва 55-моддасига
мувофиқ,
Ўзбекистон
by PDF
Anti-Copy
FreeРеспубликасида
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз
(Upgrade to Pro Version to Remove the Watermark)
тан олинади. Конституция мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга
эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил
этади. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг
қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят
қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартнома асосида,
зарар етказиш ва қонунда белгиланган бошқа асосларга кўра вужудга келади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2024 йил
19 январда электр таъминоти шартномаси тузилган бўлиб, унга мувофиқ
корхона (даъвогар) истеъмолчи (жавобгар)га электр энергиясини уланган
тармоқ орқали етказиб бериш, ўз навбатида истеъмолчи истеъмол қилинган
энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Томонлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.6-бандига кўра,
Истеъмолчига энергияни етказиб бериш келгуси ҳисоб-китоб даври
бошланишидан олдин энергиянинг шартномавий миқдори қиймати учун
олдиндан 100 фоизлик ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади. Бунда,
ҳисоб-китобни 50 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга ошириш хоҳишини
билдирган истеъмолчилар ҳисоб-китоб амалга ошириладиган даврни кўрсатиб
ҳисоб-китоб даври бошланишидан камида 5 кун олдин билдирги тартибида
мурожаат қилганлари тақдирда 50 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида етказиб
берилишига йўл қўйилади. Олдиндан ҳақ тўланмаган ҳамда 50 фоиз олдиндан
ҳақ тўлаётган истеъмолчилар томонидан ойнинг охиригача якуний ҳисоб-китоб
амалга оширилмаган холларда мазкур истеъмолчига нисбатан электр
тармоқларидан тўлиқ узишгача бўлган чоралар кўрилиши белгиланган.
Шунингдек, шартноманинг 3.13 - бандида истеъмолчи ва корхона ҳар
ойда, ҳисоб-китоб даври тамом бўлгандан кейин беш кун мобайинида ўзаро
ҳисоб-китобларнинг таққослаш далолатномасини тузишлари шартлиги
белгиланган.
Даъвогар шартномага мувофиқ жавобгарга электр энергиясини етказиб
берган, аммо жавобгар шартномавий муносабатда зиммасига олган
мажбуриятини шартноманинг учинчи бўлимида назарда тутилган тартиб ва
муддатларда бажаришни таъминламаган ҳамда 2025 йил 1 октябрь ҳолатига
жами 16 239 922 сўм (11 148 800 сўм асосий қарз билан бирга 5 091 122 сўм
пеня) қарздорликка йўл қўйган, қарздорликни ихтиёрий тўлаш ҳақидаги
талабнома ижросиз қолдирилган.
ФКнинг 468-моддасига мувофиқ энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент
эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
3
энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиганProtected
энергия истеъмол
қилувчи
асбоб ва Free
ускуналарнинг созлигини
by PDF
Anti-Copy
таъминлаш мажбуриятини олади.
(Upgrade to Pro Version to Remove the Watermark)
ФКнинг 474-моддасига кўра агар қонунчиликда ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор
ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги, 333-моддасида
эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача
тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши лозимлиги белгиланган.
“Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
39-моддасида электр энергияси истеъмолчиларининг бир қатор мажбуриятлари
белгиланган бўлиб, унга кўра истеъмолчи қилинган электр энергияси учун
ҳақни (шу жумладан олдиндан тўловни) намунавий шартномада белгиланган
муддатларда тўлаши шарт.
Шартноманинг 4.2-бандида жавобгар энергия ҳақини ўз вақтида тўлаб
боришга мажбурлиги белгиланган.
Мазкур ҳолатда, жавобгар 11 148 800 сўм қарздорликка йўл қўйганлиги
ишдаги мавжуд шартнома, солиштирма далолатнома, маълумотнома ҳамда
бошқа шу каби ҳужжатлар билан тўлиқ ўз тасдиғини топган.
Шунга кўра, даъвонинг асосий қарз ундириш талаби тўлиқ
қаноатлантирилиши лозим.
ФКнинг 263-моддасида неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида
назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда
белгиланган неустойкани тўлашни талаб қилишга ҳақли эканлиги белгиланган.
Шундан келиб чиқиб, даъвогар асосий қарздан ташқари, жавобгар
томонидан шартнома мажбуриятлари ўз вақтида бажарилмаганлиги учун ундан
шартноманинг 3.10-бандига асосан 5 091 122 сўм пеня ундиришни сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.10-бандининг учинчи
хатбошисига кўра, ҳисоб-китоб ойидан кейинги календарь ой тугагач
қарздорлик тўлов муддати ўтган деб ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар
бир кун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоиз миқдорида, электр энергияси
махсус тартибда етказиб бериладиган корхоналар учун эса 0,2 фоиз миқдорида
пеня ҳисоблаб ёзилиши, бироқ пенянинг умумий миқдори, муддати ўтган
тўловнинг 50 фоизидан ошмаслиги белгиланган.
Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда
неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг
асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби
ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган
неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт. Бу тўғрисида эса
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни
4
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик
қонун ҳужжатларини
қўллашнинг
айрим масалалари
Protected
by PDF Anti-Copy
Free
ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 2-бандида тушунтириш
(Upgrade to Pro Version to Remove the Watermark)
берилган.
Жавобгар томонидан мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги учун суд
даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини ҳам асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.
Пеня миқдорининг мажбуриятни бузиш оқибатларига мутаносиблиги
масаласини ўрганиб, суд пеня миқдорини 1 800 000 сўмга камайтиришни лозим
топади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
белгиланган давлат божи ставкаларига кўра мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдоридан
кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Демак, даъво талаблари асосли деб топилганлиги, неустойка миқдори эса
суд томонидан ФКнинг 326-моддасига асосан камайтирилганлиги учун
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари жавобгар зиммасига
юкланади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
“Bo’rloq jannat makoni” фермер хўжалиги ҳисобидан “Ҳудудий электр
тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига 11 148 800 сўм асосий қарз,
1 800 000 сўм пеня ҳамда 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
“Bo’rloq jannat makoni” фермер хўжалиги ҳисобидан республика
бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция
тартибида, апелляция тартибида кўрилмаган тақдирда эса ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида эса кассация тартибида
шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи судья
Ў.Мадрохимов