← Назад
Решение #2862149 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| Конституция | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси ИПК | 68 | — | law | |
| аролик кодекси | 382 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 597 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекс | 66 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1902-2501/7381-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
**** тумани
2025 йил 27 октябрь
**** туманлараро иқтисодий суди судья ****нинг раислигида, судья
ёрдамчиси И.Абдурахмоновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
**** вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар – “****” акциядорлик жамияти
манфаатида жавобгар "****" фермер хўжалигига нисбатан тарафлар ўртасида
тузилган 2024 йил 4 июнда ****, ****-сонли ва ****-сонли Лизинг шартномасига
асосан берилган 1 (бир) дона ****-810х **** ****ини (шасси рақами ****
двигател рақами ****) КУ-4БМ **** култиваторини (шасси рақами ****) 1 дона
VP-1 **** ****ни қайтариб олиб бериш ҳамда олдиндан тўланган 41.200 сўм почта
харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий
ишни И.Худайбердиев (22.11.2024 йилги 11-06/57-сонли ишончнома асосида)
иштирокида жавобгар вакили иштирокисиз, **** туманлараро иқтисодий
судининг маъмурий биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъво аризада Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси **** вилоят ҳудудий
бошқармаси ўзининг аъзоси даъвогар “****” акциядорлик жамиятининг тугатиш
бошқарувчиси **** жавобгар – “****” фермер хўжалигига нисбатан тарафлар
ўртасида тузилган 2024 йил 4 июнда ****, ****-сонли ва ****-сонли Лизинг
шартномасига асосан берилган 1 (бир) дона ****-810х **** ****ини (шасси
рақами **** двигател рақами ****) КУ-4БМ **** култиваторини (шасси рақами
****) 1 дона VP-1 **** ****ни қайтариб олиб беришни сўраган.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида гибрид почта орқали хабардор
қилинган палата суд мажлисини ўз вакил иштирокисиз кўришни сўраган. Суд,
ишни Ўзб. Рес. ИПКнинг 170-моддаси 2-қисмига кўра
палата вакили
иштирокисиз кўришни лозим топади.
Даъвогар вакили суд мажлисида ўзининг тушунтиришида даъвони тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида гибрид почта орқали хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Суд
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 170-моддаси
иккинчи қисмига асосан жавобгар вакиллари иштирокисиз кўришни лозим
топади.
Суд ишда иштирок этаётган шахсларнинг тушунтиришлари, фикрларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъвони
қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси 1-қисмига кўра
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Конституция 55-моддаси 1-қисмига кўра ҳар ким ўз ҳуқуқ ва
эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга
ҳақли.
Конституция 55-моддаси 2-қисмига кўра ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва
эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа
ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари,
ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи
кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси 3-қисмига кўра ҳар
кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб
чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 68-моддаси 1-қисмига кўра ишда
иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, “Ўзагролизинг” АЖ ****
вилоят филиали ва жавобгар “Боғиобод боғибўстон” фермер хўжалиги ўртасида
2024 йил 04 июнь куни тузилган ****, ****-сонли ва ****-сонли лизинг
шартномаларига кўра 1 дона **** 80х-**** ****ни, 1 дона КУ-4БМ ****
культиватор, 1 дона VP-1 **** ****ни лизинг шартларида еткази берган.
Жавобгар томонидан лизинг тўловлари шартнома иловасида белгиланган
муддатларда ва миқдорда тўлаб берилмаган, натижада 2025 йил 01 сентябрь куни
ҳолатига 81 375 000 сўм асосий қарздорлиги ҳосил бўлган.
Жавобгарга 2025 йил 6 майда ****-сонли, 2025 йил 01 июль куни 20-0324/639-сонли талабномалар юборилган бўлсада, жавобгар ўз мажбуриятларини
бажармаган.
Ўзаро тузилган лизинг шартномалари 12 бандида лизинг тўловлари лизинг
олувчи жавобгар томонидан шартноманинг 1-иловасида кўрсатилган тўлов
графиги асосида кетма-кет икки марта ва ундан ортиқ муддат мобайнида
тўланмаган ёки тўлиқ тўланмаган тақдирда, ушбу ҳолат шартномани шартларини
қўпол равишда бузиш деб ҳисобланиб, лизинг берувчи лизинг олувчини ёзма
расмий равишда огоҳлантирилган ҳолда унга ўз мажбуриятларини бажариш учун
15 кунлик муддат берганидан кейин ҳам бажармаган тақдирда, шартномани бир
томонлама бекор қилиш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Хўжалик
шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи
фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари
тўғрисида”ги 2009 йил 18 декабрь кунги 203-сонли қарори 25-бандига кўра,
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 382-моддасининг тўртинчи
қисмига кўра, бир тараф шартномани бажаришдан тўла ёки қисман бош тортиб,
қонун ёхуд тарафларнинг келишуви бунга йўл қўйса, шартнома тегишлича бекор
қилинган ёки ўзгартирилган деб ҳисобланиши, қонунчиликка мувофиқ,
шартномани бажаришдан бир тарафлама бош тортишга муайян шартлар мавжуд
бўлгандагина йўл қўйилади. Бундай ҳолатларда шартномани бекор қилиш талаб
этилмайди, шартномани бажаришдан бир тарафлама бош тортиш учун бу ҳақда
иккинчи тарафга хабар беришни ўзи етарли эканлиги белгиланган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 597-моддаси
тўртинчи қисмига кўра Лизинг олувчи ўз мажбуриятларини жиддий равишда
бузган тақдирда, агар лизинг шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, лизинг берувчи бўлажак лизинг тўловларини тезлаштиришни ёки гаров
нарсасини ундириш учун назарда тутилган тартибда ундирувни лизинг объектига
қаратган ва зарарни ундирган ҳолда шартномани бекор қилишни талаб қилиш
ҳуқуқига эга.
Судга тақдим этилган ҳужжатларга кўра 340 000 000 сўм нархга эга бўлган
**** 80х **** ****ини лизинг тўлов графиги бўйича 31.03.2025 йилга 2489 205
сўм, 30.06.2025 йилга 12 884 600 сўм жами 15 373 808 сўм, 30.09.2025 йилга
13 026 190 сўм жами 28 400 000 сўм тўловларни кечиктириб, КХУ-4В 81 990 000
сўмлик пахта культиватори бўйича лизинг тўлов графиги бўйича 30.06.2025 йилга
1 263 211 сўм, 30.09.2025 йилга 5 836 790 сўм жами 7 100 000 сўм тўловларни
кечиктириб, VP-1 **** 135 500 000 сўмлик 81 990 000 сўмлик **** бўйича
лизинг тўлов графиги бўйича 30.06.2025 йилга 2 584 887 сўм, 30.09.2025 йилга
6 000 000 сўм тўловларни кечиктириб, шартномада қайд этилган қўпол тарзда
шартларни бузиш яъни икки ва ундан ошиқ кечиктиришга йўл қўйиб, даъвогар
бу ҳолларда ўзининг шартномани бир томонлама бекор қилиш ҳуқуқидан
фойдаланиб, 10.09.2025 йилда 24/09-4-1010, **** ва VP-1 **** **** бўйича
тузилган шартномалардан бир томонлама бекор қилиш ва ушбу техникаларни
қайтариш ҳақида хабарнома почта бўлими оорқали юборган.
Жавобгар ушбу хабарномага жавоб бермаган.
Юқоридагига кўра суд 2024 йил 4 июнда ****, ****-сонли ва ****-сонли
Лизинг шартномасига асосан берилган 1 (бир) дона ****-810х **** ****ини
(шасси рақами **** двигател рақами ****) КУ-4БМ **** култиваторини (шасси
рақами ****) 1 дона VP-1 **** ****ни қайтариб олиб бериш даъво талабини
қаноатлантиришни лозим топади.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг 66-моддасига
кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган
тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда
иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар,
шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар
мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва
ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини тарафлар ўртасида
тақсимлаш масаласини ўрганиб чиқиб, даъво талаблари қаноатлантиришни,
даъвогар олдиндан давлат божи тўламасдан судга мурожаат этганини,, мулкий
қийматга эга бўлган товар моддий бойликларни қайтариш талаби қўйилгани
сабабли,
товпр моддий қийматликларнинг баҳосидан
келиб чиқиб,
(81 990 000+340 000 000+135 500 000)/50=11 149 800 сўм давлат божини жавобгар
ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси бюджетига ундиришни, 41 200 сўм почта
харажатларини тўлаб чиққани сабабли жавобгар ҳисобидан 41 200 сўм давлат
божи даъвогар ҳисобига ундиришни лозим топади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 364, 367 моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 68, 118,
179-179 -моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
даъво аризаси қаноатлантирилсин.
"****" фермер хўжалигидан 1 (бир) дона ****-80х **** ****ини (шасси
рақами **** двигател рақами ****), КУ-4БМ **** култиваторини (шасси рақами
****) 1 дона VP-1 **** ****ни “****” акциядорлик жамиятининг ҳисобига
қайтариб олиб берилсин.
"****" фермер хўжалиги ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси бюджети
ҳисобига 11 149 800 сўм давлат божи ундирилсин.
"****" фермер хўжалиги ҳисобидан “****” акциядорлик жамиятининг
ҳисобига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори зудлик билан қонуний кучга киради, ҳал қилув
қарори устидан **** туманлараро иқтисодий суди орқали **** вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
бир ой муддатда апелляция
тартибида шикоят ёки қонуний кучга киргандан сўнг олти ой ичида кассация
шикояти бериш мумкин.
Судья
****