Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2503/11357 Дата решения 27.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья XOLIKOV MUZAFFAR ABDIGAPPAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ф.Фозилов Ответчик / Подсудимый Ф.Фозилов
Source ID b0d3e46d-605d-4fad-ad95-307326106edf Claim ID PDF Hash c5a6df4021098d63... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 419-моддаси ФКнинг 419 law
ФКнинг 242-моддаси ФКнинг 242 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2101-2503/11357-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 27 октябрь Гулистон туманлараро иқтисодий суди судьяси М.Холиков раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизов суд мажлиси котиблигида, тарафлардан даъвогар вакили Ф.Фозилов (ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ Ф.Фозилов” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “ Ф.Фозилов” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 65 072 000 сўм асосий қарз, 28 306 320 сўм пеня, жами 93 378 320 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, суднинг маъмурийбиносида, видеоконферецналоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Z IN GR ” масъулияти чекланган жамияти (даъвогар) ва “Z IN GR ” масъулияти чекланган жамияти (жавобгар) ўртасида 2025 йил 3 июнда 231-сонли базальт етказиб бериш шартномаси (шартнмоа)тузилган. Шартномаси бўйича 2025 йил 3 июндаги 210-сонли ҳисобварақфактурага мувофиқ жами 90 072 000 сўм қийматидаги базальт маҳсулотини даъвогар жавобгарга етказиб берган бўлиб, етказиб берилган маҳсулот учун қисман тўлов амалга оширилган, натижада 65 072 000 сўм қарз қолган. Жавобгар мажбуриятларини тўлиқ бажармаганлиги сабабли низо келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси (Палата) даъвогар манфаатида Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 65 072 000 сўм асосий қарз, 28 306 320 сўм пеня, жами 93 378 320 сўм ундиришни сўраган. Палата ва жавобгар суд муҳокамасини вакиллари иштирокисиз кўришни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 128-моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади, агар: ажрим йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад этган ва ушбу рад этиш қайд этилган бўлса; суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса; ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса. Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни Палата ва жавобгар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризани қувватлаб, жавобгар томонидан тўлов бўлмаганлигини баён қилиб, даъво аризани қаноатлантиришни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (ФК) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 437-моддасига асосан маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 419-моддаси биринчи қисмига асосан, агар қонунчилик ёки олди-сотди шартномасининг шартларидан товар баҳосини муайян муддатда тўлаш мажбурияти келиб чиқмаса, сотиб олувчи уни сотувчи ўзига товарни ёки ушбу товарни тасарруф қилиш ҳужжатларини берганидан сўнг кечиктирмасдан тўлаши лозим. ФКнинг 242-моддасига мувофиқ, агар мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса, кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса — ижрони ҳар қачон амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик муддат ичида бажариши шарт. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогар томонидан маҳсулот етказиб берилганлиги ишда мавжуд шартнома, ҳисобварақ-фактуралар, солиштирмадалолатнома ва бошқа ишга алоқадор ҳужжатлар билан ўз исботини топганлиги, жавобгардан даъво талабларига эътироз келиб тушмаганлигини инобатга олиб, асосий қарз ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига учта шартнома бўйича 65 072 000 сўм асосий қарз ундиришнилозим топади. Даъвода 28 306 320 сўм пеня ундириш талаби ҳам мавжуд. ФК 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган. Маҳсулот етказиб бериш шартноманинг 5.2-бандида етказиб берилган товарлар ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун жавобгар даъвогарга ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,5 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорнинг 2-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида тушунтириш берилган. Қайд этилганларга асосан, суд маҳсулот етказиб бериш шартномалари бўйича палатанинг жавобгар ҳисобидан 28 306 320 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини шартнома шартларига кўра асосли деб ҳисоблайди. ФКнинг 326-моддасига мувофиқ қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бироқ суд, пенянинг тўлиқ ундирилиши жавобгарнинг молиявий аҳволига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги ҳамда даъвогарнинг манфаатларини инобатга олиб, ФКнинг 326-моддасини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарори 4-бандидаги тушунтиришга таяниб, ундирилиши талаб этилаётган ва асосли деб топилган 28 306 320 сўм пеня суммасини камайтириб, пеняни 15 000 000 сўм миқдорида қаноатлантириб, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмида агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра, Иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган. Суд, суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, даъво ариза талаблари қисман қаноатлантирилганлиги, суд харажатлари олдиндан тўланмаганлигини инобатга олиб,иш бўйича ундирилиши лозим бўлган суд харажатларини даъво аризанинг қаноатлантирилган қисмига мунотосиб равишда даъвогар ва жавобгарга юклашни, даъвонинг қаноатлантирилган 93 378 320 сўм қисмининг 2 фоизи, яъни 1 867 566,4 сўм давлат божини жавобгардан республика бюджетига, олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатларини жавобгардан даъвогарга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий судининг фойдасига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм харажатни ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. “Z IN GR ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: -“Z IN GR ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 65 072 000 сўм асосий қарз, 15 000 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 1 867 566,4 сўм давлат божи; - Ўзбекистон Республикаси Олий судининг фойдасига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм харажат ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья М.А. Холиков