← Назад
Решение #2862185 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 130 | — | law | |
| ИПКнинг | 25 | — | law | |
| амда ИПК | 25 | — | law | |
| ИПК | 110 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2503/13945-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 27 октябрь
Гулистон туманлараро иқтисодий суди судьяси М.Холиков раислигида,
судья ёрдамчиси Ю.Абизов суд мажлиси котиблигида, тарафлардан палата
вакили М.Шерназаров (ишончнома асосида), даъвогар вакиллари
П.Мелиқулов (05/10-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакиллари
П.Мелиқулов (ишончнома асосида), П.Мелиқулов (ишончнома асосида)
иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъвогар “ П.Мелиқулов” масъулияти чекланган жамияти
манфаатида жавобгар “ П.Мелиқулов” акциядорлик жамияти ва қўшимча
жавобгар “ П.Мелиқулов ” акциядорлик жамияти Сирдарё ҳудудий филиали
ҳисобидан 2024 йил 15 август куни Манипулятор хизмати кўрсатиш учун
52 000 000 (эллик икки миллион) сўмлик К1032561-сонли шартнома ўз-ўзидан
ҳақиқий эмас деб ҳисобланса-да, даъвогар томонидан шартномада назарда
тутилган ишлар бажарилганлиги, жавобгар томонидан карздорлик (зарар)ни
тан олинганлигини инобатга олиб, битимнинг ҳақиқий эмаслигининг
оқибатларини қўллаб, жавобгар томонидан тан олинган ва ҳужжатлар билан
тасдиқланган 306 800 000 сўм қарздорликни (зарар)ни ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, суднинг маъмурий
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий
бошқармаси (палата) даъвогар “П.Мелиқулов” масъулияти чекланган жамияти
(даъвогар) манфаатида жавобгар “П.Мелиқулов” акциядорлик жамияти
(жавобгар) ва қўшимча жавобгар “П.Мелиқулов” акциядорлик жамияти
Сирдарё ҳудудий филиали (филиал) нисбатан Гулистон туманлараро
иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда 2024 йил 15 август
куни Манипулятор хизмати кўрсатиш учун 52 000 000 (эллик икки миллион)
сўмлик К1032561-сонли шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб ҳисобланса-да,
даъвогар томонидан шартномада назарда тутилган ишлар бажарилганлиги,
жавобгар томонидан карздорлик (зарар)ни тан олинганлигини инобатга олиб,
битимнинг ҳақиқий эмаслигининг оқибатларини қўллаб, жавобгар томонидан
тан олинган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган 306 800 000 сўм қарздорликни
(зарар)ни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган Палата ва даъвогар вакиллари даъво
аризани қўллаб-қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, тарафлар ўртасида
2024 йил 15 августда хизмат кўрсатиш шартномаси тузилганлиги,
шартноманинг қиймати 52 000 000 сўм эканлиги, шартнома бўйича ишлар
бажарилганлиги, буюртмачи томонидан 52 000 000 сўм маблағ тўлаб
берилганлиги, кейинчалик ушбу шартнома асосида оғзаки келишувга кўра
306 800 000 сўмлик қўшимча ишлар бажарилганлиги, жавобгарнинг туман
ҳудудий бўлимлари томонидан ишлар бажарилганлиги ҳақидаги маълумотлар
тақдим этилганлиги, 306 800 000 сўмлик қўшимча бажарилган ишлар учун
тарафлар ўртасида ҳисобварақ-фактуралар ёки бажарилган ишларни
топшириш-қабул қилиш далолатномалари расмийлаштирилмаганлиги ҳақида
важлар келтириб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари даъво аризага
эътироз билдириб, шартномага қўшимча келишув тузилмаганлиги, тарафлар
ўртасида қўшимча бажарилган ишлар юзасидан икки тарафлама солиштирма
далолатномалар,
бажарилган
ишларни
қабул
қилиш-топшириш
далолатномалари
мавжуд
эмаслиги,
ҳисобварақ-фактуралар
расмийлаштирилмаганлиги, ҳақиқатда бажарилган ишлар қиймати
аниқланмаганлиги, жавобгарнинг туман ҳудудий бўлимлари томонидан
тақдим этилган маълумотномалардан хабари йўқлиги ҳақида важлар
келтириб, даъвони рад этишни сўради.
Суд, ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги
асосларга кўра филиалга нисбатан иш юритишни тугатишни, даъво
талабларини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатларини даъвогардан
ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи
қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан
амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (ФК) ФК
234-моддасининг иккинчи қисмига биноан мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Даъво аризада “ ududi l ktr t rm ql ri” акциядорлик жамияти Сирдарё
вилоят ҳудудий бўлими филиали қўшимча жавобгар сифатида кўрсатилган.
ИПКнинг 25-моддасида иқтисодий судга тааллуқли низолар келиб
чиқиши мумкин бўлган ҳуқуқий муносабатлар қатнашчиларининг субъектли
таркиби белгиланган. У энг аввало, юридик шахсларни ва юридик шахс
тузмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка
тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тарзда олган
фуқароларни ҳамда ИПК 25-моддаси биринчи қисмининг 5-бандида назарда
тутилган ишлар бўйича жисмоний шахсларни ўз ичига олади.
ИПК 110-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида иш судга тааллуқли
бўлмаса суд иш юритишни тугатади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи инстанция
суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида” 2019 йил 24 майдаги 13-сон қарорининг 10-бандининг
учинчи хатбошисида шуни назарда тутиш керакки, юридик шахснинг алоҳида
бўлинмаси (филиали, ваколатхонаси) юридик шахс мақомига эга эмас ва
ишончнома асосида юридик шахснинг номидан ҳаракат қилади деб
тушунтириш берилган.
Юқоридагиларга кўра, даъво аризада жавобгар сифатида “ ududi l ktr
t rm ql ri” акциядорлик жамиятиСирдарё ҳудудий филиали кўрсатилганлиги,
филиал юридик шахс мақомига эга бўлмаганлиги сабабли, унга нисбатан
киритилган даъволар судга тааллуқли эмаслиги инобатга олиб, даъвонинг
“ ududi l ktr t rm ql ri” акциядорлик жамияти Сирдарё ҳудудий филиалига
нисбатан қисми бўйича иш юритиш тугатишни лозим топади.
Аниқланишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 15 августда электрон
давлат харидлари натижаси бўйича К1032561-сонли умумий қиймати
52 000 000 сўмлик манипулятор хизмати кўрсатиш шартномаси (шартнома)
имзоланган.
Шартноманинг 1.1-бандига асосан буюртмачи (жавобгар) иш, хизмат
учун тўловни амалга ошириши, кўрсатилган иш, хизматларни қабул қилиб
олиши, даъвогар эса махсус техникаси орқали шартномада кўрсатилган
қийматдаги манипулятор хизматини кўрсатиш мажбуриятини олган.
Палата даъво аризасида 2024 йил 15 август куни манипулятор хизмати
кўрсатиш учун 52 000 000 (эллик икки миллион) сўмлик К1032561-сонли
шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб ҳисобланса-да, даъвогар томонидан
шартномада назарда тутилган ишлар бажарилганлиги, жавобгар томонидан
карздорлик (зарар)ни тан олинганлигини инобатга олиб, битимнинг ҳақиқий
эмаслигининг оқибатларини қўллаб, жавобгар томонидан тан олинган ва
ҳужжатлар билан тасдиқланган 306 800 000 сўм қарздорликни (зарар)ни
сўраган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасидаги 2024 йил
15 августдаги манипулятор хизмати кўрсатиш учун 52 000 000 (эллик икки
миллион) сўмлик К1032561-сонли шартнома бўйича даъвогар томонидан
ишлар бажарилган, жавобгар томонидан иш ва хизматлар қабул қилиб олиниб,
2024 йил 25 сентябрда 52 000 000 сўм миқдорда тўлов амалга оширилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида” 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли қарорининг
6-бандига кўра, ФК 113-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, битим ФКда
белгилаб қўйилган асосларга кўра, суд ҳақиқий эмас деб топганлиги сабабли
ёки бундай деб топилишидан қатъи назар, у ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаганлиги
сабабли ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Бироқ, тарафлар ўртасидаги 2024 йил 15 августдаги манипулятор
хизмати кўрсатиш учун 52 000 000 (эллик икки миллион) сўмлик
К1032561-сонли шартнома ФКда белгилаб қўйилган асосларга кўра, суд
томонидан ҳақиқий эмас деб топилмаган.
Шунингдек, ФКда белгилаб қўйилган асосларга кўра, К1032561-сонли
шартномани ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим деб ҳисоблашга асослар
мавжуд эмас.
Чунки, мазкур шартнома 2024 йил 15 августда электрон давлат
харидлари натижаси бўйича тузилган бўлиб, тарафлар томонидан шартномада
назарда тутилган мажбуриятлар бажарилган.
Шу боис, мазкур ҳолатларда битимнинг ҳақиқий эмаслигининг
оқибатларини қўллаб бўлмайди.
ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама,
тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради.
Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи
назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун
олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмида асосан ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши кераклиги, учинчи қисмида эса ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки
суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим.
Юқоридагиларга кўра, суд тарафлар ўртасидаги 2024 йил 15 август куни
манипулятор хизмати кўрсатиш учун 52 000 000 (эллик икки миллион) сўмлик
К1032561-сонли шартномани ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб ҳисоблашга асослар
мавжуд эмаслиги сабабли, палатанинг битимнинг ҳақиқий эмаслигининг
оқибатларини қўллаб, жавобгар томонидан тан олинган ва ҳужжатлар билан
тасдиқланган 306 800 000 сўм қарздорликни (зарар)ниундириш ҳақидаги
даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова
сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра,
Иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган.
Суд, суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, даъво
талаблари асоссиз деб топилганлиги, суд харажатлари олдиндан
тўланмаганлигини инобатга олиб, 6 136 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм
почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 74, 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб,
суд
қ а р о р қ и л ад и:
Даъвонинг “ П.Мелиқулов” акциядорлик жамияти Сирдарё ҳудудий
филиалига нисбатан қисми бўйича иш юритиш тугатилсин.
Даъво аризасиниқаноатлантириш рад этилсин.
“ П.Мелиқулов” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика
бюджетига 6 136 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатлари даъвогар
“ П.Мелиқулов” масъулияти чекланган жамияти зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд
прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
М.А. Холиков