← Назад
Решение #2862208 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 335 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| Ушбу Кодекс | 118 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 42 | — | code_article | |
| зР ИПК | 201-203 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2201-2504/10230-сонли иқтисодий иш
Судья:Н.А.Аллаберганова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Урганч шаҳри
2025 йил 27 октябрь
Урганч туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Аллаберганова
раислигида, судья ёрдамчиси М.Рузметованинг котиблигида, Урганч
туманлараро иқтисодий суди биносидаги очиқ суд мажлисида, даъвогар
«Urg n hm xsus udr t» масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар
«D ’rm n Gr nt Qurilish» хусусий корхонасидан 22.800.000 сўм ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили А.Тоиров
(2025 йил 06 октябрь кунги 68-сонли ишончномага асосан) иштирокида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
«Urg n hm xsus udr t» масъулияти чекланган жамияти (бундан баён
матнларда даъвогар деб юритилади) манфаатида «D ’rm n Gr nt Qurilish»
хусусий корхонаси (бундан буён матнларда жавобгар деб юритилади)дан
16.000.000 сўм асосий қарз ва 6.800.000 сўм пеня, жами 22.800.000 сўм
ундиришни сўраган.
Суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 128, 129, 170-моддаларига асосан
суд ушбу ҳолатда ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қўллабқувватлаб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Суд, даъвогар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, ишдаги
ҳужжат-далилларни таҳлил қилиб, даъвогарнинг даъвосини қисман
қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Иш
ҳужжатларидан
ва
суд
муҳокамасидан
аниқланишича,
«Urg n hm xsus udr t» масъулияти чекланган жамияти ва «D ’rm n Gr nt
Qurilish» хусусий корхонаси ҳамда «O’zm li m shliizing» ДУК ўртасида 2025
йил 05 март куни 11-сонли, 15.03.2025 йил куни 12-сонли ва 17.03.2025 йил
куни 13-сонли шартномалар тузилган.
Ушбу шартномаларга кўра, даъвогар томонидан эксковаторлар ёрдамида
хизматлар кўрсатилган.
Ҳар бир ишлаган куни учун 1.200.000 сўмдан келишилган.
Даъвогар шартнома бўйича ўз мажбуриятини бажарган.
Шартноманинг 3.1 ва 3.2-бандларига кўра жавобгар тўловларини
шартномада белгиланган муддатларда 100 фоиз тўлаш мажбуриятини олган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартлари жавобгар томонидан
томонидан бажарилмаган, тўловлар шартномада белгиланган муддатларда
амалга оширилмаган, натижада 16.000.000 сўм миқдорида асосий қарздорлик
юзага келган.
Қарздорликни ундириш бўйича даъвогар томонидан жавобгарга
юборилган талабнома жавобгар томонидан жавобсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига
асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида
олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий
маконнинг асосини ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли.
Юқоридагиларга асосан суд даъвогарнинг жавобгардан 16.000.000 сўм
асосий қарз ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар ўзининг даъво талабида жавобгардан
тарафлар ўртасидаги шартноманинг 6.3-бандларига асосан (11-сонли
шартномага асосан 1.020.000 сўм, 12-сонли шартномага асосан 1.020.000
сўпм ва 13-сонли шартномага асосан 4.760.000 сўм) жами 6.800.000 сўм пеня
ундиришни талаб қилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2007 йил 15 июндаги «Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 163-сонли
Қарорининг 4-бандига кўра, Фуқаролик кодексининг 326-моддасига мувофиқ
суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини,
мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини
камайтиришга ҳақли эканлиги назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 335-моддасига
асосан агар кредитор қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли мажбуриятни
бажариш мумкин бўлмаслиги юз беришига ёки бажармаслик туфайли
етказилган зарар миқдорининг кўпайишига кўмаклашган бўлса, шунингдек
кредитор мажбуриятни бажармасликдан етказилган зарарни камайтириш
чораларини қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли кўрмаган бўлса, суд ишнинг
ҳолатларига қараб тўланадиган ҳақ миқдорини камайтиришга ёки кредиторга
ҳақ тўлашни батамом рад этишга ҳақли.
Бироқ, пенянинг ўсишига даъвогарнинг ўзи ҳам сабабчи эканлигини
инобатга олиб, сўралган пеняни қисман 4.000.000 сўмга қаноатлантиришни,
бироқ низо судгача жавобгарнинг айби билан етиб келганлиги боис, ушбу
талаб бўйича ҳам давлат божини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Ушбу Кодекснинг 118-моддасига асосан агар даъвогар томонидан
билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ
унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда
суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши
ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан
келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши
лозим.
Юқоридагиларга асосланиб, суд даъвогарнинг даъво талабини қисман
қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 16.000.000 сўм асосий қарз
ва 4.000.000 сўм пеня, 456.000 сўм олдиндан тўланган давлат божи ҳамда
41.200 сўм почта харажати ундиришни лозим топади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 128, 129, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб,
қ а р о р қ и л а д и:
Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар
«D ’rm n
Gr nt
Qurilish»
хусусий
корхонасидан
«Urg n hm xsus udr t» масъулияти чекланган жамияти фойдасига 16.000.000
сўм асосий қарз, 4.000.000 сўм пеня, 456.000 сўм олдиндан тўланган давлат
божи ҳамда 41.200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида шу суд
орқали Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой муддатда кассация тартибида шикоят қилишга, прокурор
протест келтиришга ҳақли.
Судья
Н.Аллаберганова
Суд мажлиси баённомаси
Урганч шаҳри
2025 йил 27 октябрь
4-2201-2504/10230-сонли иш
Урганч туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Аллаберганова
раислигида, судья ёрдамчиси М.Рузметованинг котиблигида, Урганч
туманлараро иқтисодий суди биносидаги очиқ суд мажлисида, даъвогар
«Urg n hm xsus udr t» масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар
«D ’rm n Gr nt Qurilish» хусусий корхонасидан 22.800.000 сўм ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили А.Тоиров
(2025 йил 06 октябрь кунги 68-сонли ишончномага асосан) иштирокида
кўриб чиқмоқда.
Раислик қилувчи суд мажлисини очди ва қандай иш кўрилаётганини
эълон қилди, ишда иштирок этувчи шахсларни суд мажлисига келганлигини,
уларнинг ваколатларини текшириши натижасида маълум бўлдики, суд
мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади.
Раислик қилувчи суд таркибини эълон қилиб, суд мажлиси котибини
таништирди ва уларга нисбатан рад қилиш ҳуқуқини тушунтирди.
Ишда иштирок этаётган тарафлар вакиллари томонидан суд мажлисини
Давлат тилида олиб борилишига, суд таркиби ва суд мажлиси котибига
раддиялар билдирилмади.
Раислик қилувчи суд процесси иштирокчиларига уларнинг Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 42-моддасида кўрсатилган
ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтирди.
Раислик қилувчи ишда иштирок этаётган тарафлар вакилларидан иш
бўйича ариза ва илтимосномалар бор-йўқлигини сўради.
Тарафлар вакилларидан иш бўйича ариза ва илтимосномалар бўлмади.
Раислик қилувчи сўз навбатини даъвогар вакилига берди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қўллабқувватлаб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Раислик қилувчи далиллар текшириш жараёнини якунлаш ва суд
музокарага ўтишдан олдин ишда иштирок этаётган тарафлар вакилларидан
иш бўйича қўшимча ариза ва илтимосномалар бор-йўқлигини сўради, ариза
ва илтимосномалар бўлмади.
Раислик қилувчи далиллар текшириш жараёнини якунлаш ва суд
музокарага ўтишни эълон қилиб, сўзни даъвогар вакилига берди.
Даъвогар вакили суддан даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни
сўради.
Раислик қилувчи мазкур иш юзасидан суд хужжатини қабул қилиш
учун маслаҳатхонага чиқиб кетишни эълон қилиб, маслаҳатхонага чиқиб
кетди.
Маслаҳатдан сўнг раислик қилувчи ҳал қилув қарорининг хулоса
қисмини эълон қилиб, норози тараф ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиш
тартибини ва суд мажлиси баённомаси юзасидан имзоланган кундан
эътиборан беш кун ичида баённомада йўл қўйилган хатоликларни ёки ундаги
маълумотларнинг тўлиқ эмаслигини кўрсатган ҳолда ёзма фикр-мулоҳазалар
бериш тартиби тушунтирилди ва суд мажлисини ёпиқ деб эълон қилди.
Суд мажлиси баённомаси ЎзР ИПКнинг 201-203-моддаси талаблари
асосида тузилди.
Раислик қилувчи
Н.Аллаберганова
Суд мажлиси котиби
М.Рузметова
4-2201-2504/10230-сонли иқтисодий иш
Судья: Н.Аллаберганова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(Хулоса қисми)
Урганч шаҳри
2025 йил 27 октябрь
Судья
Н.Аллаберганова
Урганч туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Аллаберганова
раислигида, судья ёрдамчиси М.Рузметованинг котиблигида, Урганч
туманлараро иқтисодий суди биносидаги очиқ суд мажлисида, даъвогар
«Urg n hm xsus udr t» масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар
«D ’rm n Gr nt Qurilish» хусусий корхонасидан 22.800.000 сўм ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили А.Тоиров
(2025 йил 06 октябрь кунги 68-сонли ишончномага асосан) иштирокида
кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
68, 118, 176-179, 180-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар
«D ’rm n
Gr nt
Qurilish»
хусусий
корхонасидан
«Urg n hm xsus udr t» масъулияти чекланган жамияти фойдасига 16.000.000
сўм асосий қарз, 4.000.000 сўм пеня, 456.000 сўм олдиндан тўланган давлат
божи ҳамда 41.200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида шу суд
орқали Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой муддатда кассация тартибида шикоят қилишга, прокурор
протест келтиришга ҳақли.