Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1901-2504/8333 Дата решения 27.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья ACHILOV JASUR RAXMATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID d486a791-2d2f-4b6c-8634-2ef8b5678f22 Claim ID PDF Hash 9fab67ac46ce1b35... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 13
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
Ушбу кодекснинг 333-моддаси Ушбу кодекс 333 code_article
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
ФКнинг 261-моддаси ФКнинг 261 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1901-2504/8333-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Термиз шаҳри 2025 йил 27 октябр Термиз туманлараро иқтисодий суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида раислик қилувчи судья Ж.Ачилов, Т.Ғаффоровнинг котиблигида, Термиз шаҳар прокуратурасининг вакили – Р.Хусанов, даъвогар вакили – М.Надиров (ишончномага асосан), жавобгар вакили – А.Тоғаев (ишончномага асосан)ларнинг иштирокида, Термиз шаҳар прокуратурасининг даъвогар – “Ҳудудий Электр Тармоқлати” акциядорлик жамияти манфаатида, жавобгар – "Республика Ихтисослаштирилган Кардиология Илмий-Амалий Тиббиёт Маркази Сурхондарё Вилояти Минтақавий маркази”га нисбатан киритган даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Термиз шаҳар прокуратураси (бундан буён матнда прокуратура деб юритилади) “Ҳудудий Электр Тармоқлари” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)нинг манфаатида Термиз туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, "Республика Ихтисослаштирилган Кардиология Илмий-Амалий Тиббиёт Маркази Сурхондарё Вилояти Минтақавий маркази (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 63015015 сўм қарздорлик ва 20972718 сўм пеня ундиришни сўраган. Термиз туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 30 сентябрдаги ажрими билан ишга Сурхондарё вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ҳамда Сурхондарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси жавобгар тарафдан низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган. Учинчи шахслар суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда олдиндан хабар қилинган бўлса-да, ўз вакили иштирокини таъминламади ҳамда сабабини судга маълум қилмади. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК) 170-моддаси 3-қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд, ИПКнинг 170-моддасига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган Термиз шаҳар прокурори вакили даъвони қўллаб-қувватлаб, суддан даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қўллабқувватлаб, даъвогарда мавжуд ҳужжатлар тақдим этилганлигини, бошқа ҳужжатлар мавжуд эмаслигини, жавобгар фойдаланган ҳисоблагич бўйича ҳисобварақ фактура юборилганлигини, август ойи учун ҳисобварақ фактура юборилмаганлигини маълум қилиб, суддан даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогарнинг даъвосини қисман тан олиб, ҳақиқатдан ҳам қарздорлиги борлигини маълум қилиб, жавобгарда мавжуд ҳужжатлар тақдим этилганлигини, бошқа ҳужжатлар мавжуд эмаслигини, шартномада келишилган миқдордан ортиқ энергия истеъмол қилинганлигини, ортиқча истеъмол бўйича шартнома тузилмаганлигини маълум қилиб, суддан пеняни камайтиришни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтириш ва изоҳларини тинглаб, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб хисоблайди. Ишдаги ҳужжатларга кўра, тарафлар ўртасида 25.01.2025 йилда “Электр энергиясини якуний юридик ва юридик мақомга эга бўлмаган истеъмолчиларга сотиш тўғрисида”ги 31-0111-сонли 240000000 сўмлик шартнома тузилган. Бироқ, ушбу шартномаларда электр энергияси лимитлари, ҳисобга олиш прибори рақами, пломба рақами, ўрнатилган агрегат ва ускуналар номи каби муҳим шартлар кўрсатилмаган (тўлдирилмаган). Ушбу шартноманинг 3.6-бандига асосан электр энергияси истеъмолчиларга 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади. Электр таъминоти шартномасида белгиланган муддатларда олдиндан ҳақ тўламаган истеъмолчиларга (электр энергияси алоҳида етказиб бериладиган истеъмолчилар бундан мустасно) нисбатан электр тармоқларидан узишигача бўлган чоралар кўрилади. Даъвогар шартномага асосан жавобгарга электр энергияни етказиб бериб, мажбуриятларини лозим даражада бажарган бўлсада, жавобгар даъвогар томонидан етказиб берилган электр энергиянинг ҳақини шартномада белгиланган муддатда ва миқдорда тўлаб бермасдан, шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажармаган. Даъвогар томонидан жавобгарга йўлланган қарзни тўлаш тўғрисидаги талабномага асосан жавобгар томонидан қарздорлик бартараф этилмаган. Хусусан, 01.09.2025 йил ҳолатига тузилган ўзаро ҳисоб-китоблар солиштирма далолатномасига биноан жавобгарнинг даъвогар олдидаги етказиб берилган электр энергиясидан қарздорлиги 63043015 сўмни ташкил этган. Судга тақдим этилган электрон ҳисобварақ фактураларга кўра 2025 йилда жавобгарга электр энергияси етказиб берилган бўлса-да, август ойи учун 33462440 сўмлик ҳисобварақ фактура жавобгар номига юборилмаган. Шунингдек, ундириш талаб қилинган 2024 йил ҳисобланган пенянинг ҳисоб-китоби судга тақдим этилмади. Бундан ташқари ишни кўриб чиқиш кейинга қолдирилиб, суднинг электр энергияси истеъмоли бўйича ҳисоботларни, ҳисобварақ фактураларни, тўлов топшириқномаларини судга тақдим этиш мажбурияти тарафларга юклатилган бўлса-да, уларнинг вакили суд талаб қилган ҳужжатларни тақдим этмади. Даъвогарнинг даъво талаблари қисман асосли ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (ФК)нинг 234моддасида, мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса – қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган. ФКнинг 468-моддасида, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олиши белгиланган. ФКнинг 236-моддасида, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Ушбу кодекснинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФКнинг 474-моддасида, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги ПФ5059-сонли “Электр-энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг 3-бандига мувофиқ юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга энергия ресурслари олдиндан 100 фоиз ҳақ тўлаш асосида амалга ошириш назарда тузилган. Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуннинг 29-моддага кўра электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларини ўрнатиш ва улардан фойдаланиш Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ истеъмолчилар томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 ноябрдаги “Электр энергиясидан фойдаланганлик учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 511сон қарорининг 2-бандида барча юридик шахслар — электр энергияси истеъмолчилари истеъмол қилинган электр энергияси учун қонунчиликда белгиланган тартибда, электр таъминоти шартномасига мувофиқ ҳар ойда тўлиқ ҳисоб-китоб қилишлари шартлиги белгиланган. Электр энергиясини истеъмолчиларнинг барча тоифаларига ҳар ойда етказиб бериш улар томонидан электр таъминоти шартномасига мувофиқ навбатдаги ой учун назарда тутилган электр энергияси ҳажми қийматининг 100 фоизи учун ҳақ аванс тариқасида тўлангандан кейин амалга оширилади. Ушбу қарорга кўра ҳисоб-китоб ойидан кейинги календарь ой тугагач қарз тўлов муддати ўтган ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, электр энергияси етказиб беришнинг махсус тартибига эга бўлган корхоналар учун эса — 0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш” Қоидаларига асосан ЭҲНАТга уланган ҳисоблагичга эга бўлган истеъмолчиларга электр энергияси олдиндан тўланган тўлов доирасида етказиб берилади. Ҳисоб-китоб даврида истеъмолчилар томонидан (маиший истеъмолчилардан ташқари) электр энергияси истеъмоли шартномавий миқдордан 10 фоиз ва ундан ортишига йўл қўйилган тақдирда, ортиқ истеъмол қилинган электр энергияси учун белгиланган тарифнинг икки баравари миқдорида қўшимча тўлов ундирилади. Шунингдек, ушбу Қоидаларнинг 76-бандига кўра барча электр энергияси истеъмолчиларининг (маиший истеъмолчилардан ташқари) ойлик электр энергияси истеъмоли ҳисоблангандан кейин ҲЭТК томонидан истеъмолчиларга актив электр энергияси бўйича электрон ҳисоб-фактура жўнатади. Мазкур электрон ҳисоб-фактура жўнатилганлиги истеъмолчини тўлаш тўғрисида огоҳлантириш ҳисобланади. Реактив энергия товар ҳисобланмайди ва истеъмол ҳажми далолатнома кўринишида истеъмолчига электрон тарзда жўнатилади. ФКнинг 261-моддасига кўра, қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. Шартноманинг 3.12-бандида мажбуриятни бажарилмаган қисми бўйича кунлик 0,1 фоиз пеня ҳисобланиши, аммо унинг суммаси тўланмаган сумма қийматининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида бўлиши келишилган. ФКнинг 326-моддасига асосан агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Шунга кўра суд жавобгардан ундирилиши мумкин бўлган пеняни 1156980 сўмга қадар камайтиришни лозим топади. ИПКнинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. Агар тараф суд томонидан талаб этилаётган далилни ўзида ушлаб турган ва суд сўрови билан белгиланган муддатда уни тақдим этмаётган бўлса, ундаги маълумотлар шу тараф манфаатларига қарши қаратилган деб тахмин қилинади ва у томонидан тан олинган деб ҳисобланади. ИПКнинг 72-моддасига кўра қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мукин эмас. ИПКнинг 74-моддасига кўра ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 118-моддасида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши керак. Суд юқоридагиларни инобатга олиб, даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 29552575 сўм қарздорлик, 1156980 сўм пеня ундиришни, жавобгардан республика бюджети ва суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 745316 сўм давлат божи ва даъвогар фойдасига иш учун тўланган 41200 сўм почта харажати ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни ва рад этилган қисми бўйича даъвогардан 934440 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. "Республика Ихтисослаштирилган Кардиология Илмий-Амалий Тиббиёт Маркази Сурхондарё Вилояти Минтақавий маркази” ҳисобидан даъвогар " ududi еl ktr t rm ql ri" АЖ фойдасига электр энергиясидан бўлган 29552575 сўм қарздорлик, 1156980 сўм пеня ҳамда иш учун олдиндан тўланган 41200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этилсин. "Республика Ихтисослаштирилган Кардиология Илмий-Амалий Тиббиёт Маркази Сурхондарё Вилояти Минтақавий маркази” ҳисобидан республика бюджети ва суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 745316 сўм давлат божи ундирилсин. " ududi еl ktr t rm ql ri" АЖ ҳисобидан республика бюджети ва суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 934440 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят (протест) беришлари ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест берилмаса), олти ойлик муддатда кассация шикояти (протест) беришлари мумкин. Судья Ж.Ачилов