← Назад
Решение #2862288 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1301-2501/12604-сонли иқтисодий иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
Ҳал қилув қарори
Жиззах шаҳри
судья О.Асатов
2025 йил 27 октябрь
Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья О.С.Асатовнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Ш.Каримовнинг котиблигида, даъвогар +++++++++++++нинг,
жавобгар
«+++++++++++++»
масъулияти
чекланган
жамиятидан
123 674 400 сўм асосий қарзни ва 39 862 521 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича ишни видеоконференцалоқа режимида, даъвогар
+++++++++++++нинг вакили ffffffffffff (ишончнома асосида) иштирокида,
Жиззах туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлиси
муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,АНИҚЛАДИ :
Ўзбекистон Републикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25
августдаги 475-сонли қарори 3-иловасига мувофиқ тасдиқланган Ўзбекистон
Республикаси худудида туристик (мехмонхона) йиғимини ундириш тартиби
тўғрисидаги Низомнинг (матнда кейинги ўринларда - Низом деб юритилади)
4-бандига биноан жойлаштириш воситалари (даволаш муассасалари) ўтган ой
мобайнида уларга тушган туристик (мехмонхона) йиғими, тўлиқ хажмда
+++++++++++++ хузуридаги Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармасига хар
ойда жорий ойнинг 5-санасигача ўтказишни таъминлашга мажбурлиги,
белгилаб берилган мажбуриятларни тўлиқ ва ўз вақтида бажариши учун
масъулият жойлаштириш воситаларининг рахбарлари ва бош хисобчилари
зиммасига юкланиши, 6-бандига биноан туристик йиғим тўлови ўз вақтида ёки
тўлиқ ўтказилмаганлиги учун жойлаштириш воситалари кечиктирилган хар бир
кун учун ўтказилмаган миқдорнинг 0,05 фоизи, бироқ қарздорлик умумий
миқдорининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня қўлланиши, 8-бандига
мувофиқ, туристик йиғим жойлаштириш воситалари хамда даволаш
муассасаларининг тушуми (фойдаси) хисобланмаслиги, улардан даромад солиғи
(ягона солиқ тўлови), бошқа мажбурий йиғимлар хамда тўловлар
ундирилмаслиги белгилаб қўйилган.
+++++++++++++ (матнда кейинги ўринларда дъвогар деб юритилади)
томонидан жойлаштириш воситаларида яшовчиларнинг хисобини юритиш
махсус электрон автоматлаштирилган дастуридан (е-m hm n) олинган
маълумотлар
асосида
амалга
оширилган
хисоб-китобларга
кўра
«+++++++++++++» масъулияти чекланган жамияти (матнда кейинги ўринларда
жавобгар деб юритилади)га қарашли ++++++ кўчасида жойлашган “++++++”
мехмонхонасида яшаган махаллий ва хорижий фуқароларга хисобланган
туристик йиғимдан 2025 йил 1 август холатига 123 674 400 сўм қарздорлик
юзага келганлиги баён қилиниб, жавобгардан даъвогар фойдасига 123 674 400
сўм асосий қарзни ва Низом талабига биноан маъмурий чора сифатида
хисобланган 39 862 521 сўм пеняни ундириб бериш сўралган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогарнинг вакили даъво аризасида
кўрсатилган ҳолатларни таъкидлаб, жавобгар туристик йиғимни тўлаб
бермаганлигини билдириб, жавобгардан 123 674 400 сўм туристик йиғим
2
бўйича асосий қарзни ва тўлов муддатини кечиктирганлиги учун хисобланган
39 862 521 сўм пеняни ундириб беришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 170моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Ушбу холатда суд, тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб
чиқиш имкониятини беришини инобатга олиб, ишни жавобгар вакилининг
иштирокисиз ишни кўришни мумкин деб ҳисоблайди.
Суд, даъвогар вакилининг иш бўйича берган кўргазмасини тинглаб,
ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъво
талабини қисман қаноатлантиришни лозим топди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд мажлиси муҳокамасидан аниқланган
ҳолатлардан маълум бўлишича, Низомнинг 4-бандига биноан жойлаштириш
воситалари (даволаш муассасалари) ўтган ой мобайнида уларга тушган туристик
(мехмонхона) йиғими, тўлиқ хажмда +++++++++++++ хузуридаги Туризмни
қўллаб-қувватлаш
жамғармасига
хар
ойда
жорий
ойнинг
5-санасигача ўтказишни таъминлашга мажбурлиги, белгилаб берилган
мажбуриятларни тўлиқ ва ўз вақтида бажариши учун масъулият жойлаштириш
воситаларининг рахбарлари ва бош хисобчилари зиммасига юкланиши,
6-бандига биноан туристик йиғим тўлови ўз вақтида ёки тўлиқ
ўтказилмаганлиги учун жойлаштириш воситалари кечиктирилган хар бир кун
учун ўтказилмаган миқдорнинг 0,05 фоизи, бироқ қарздорлик умумий
миқдорининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня қўлланиши, 8-бандига
мувофиқ, туристик йиғим жойлаштириш воситалари хамда даволаш
муассасаларининг тушуми (фойдаси) хисобланмаслиги, улардан даромад солиғи
(ягона солиқ тўлови), бошқа мажбурий йиғимлар хамда тўловлар
ундирилмаслиги белгилаб қўйилган.
Дъвогар томонидан жойлаштириш воситаларида яшовчиларнинг
хисобини юритиш махсус электрон автоматлаштирилган дастуридан
(е-m hm n) олинган маълумотлар асосида амалга оширилган хисоб-китобларга
кўра жавобгарга қарашли ++++++ кўчасида жойлашган “++++++”
мехмонхонасида яшаган махаллий ва хорижий фуқароларга хисобланган
туристик йиғимдан 2025 йил 1 август холатига 123 674 400 сўм қарздорлик
юзага келган.
Аммо, жавобгар томонидан ушбу юзага келган туристик йиғимлар бўйича
қарздорликлар тўлаб берилмаган.
Ишдаги ҳужжатлар орқали жавобгарнинг даъвогарга тўланиши лозим
бўлган туристик йиғим бўйича хосил бўлган қарздорлиги 123 674 400 сўмни
ташкил этганлиги ўз тасдиғини топади.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
3
Даъвогар
томонидан
жавобгарга
юборилган
талабномалар
қаноатлантирилмасдан қолдирилган.
Қайд этилганларга мувофиқ, даъво талабининг жавобгардан
123 674 400 сўм қарздорликни ундириш талаби асосли.
Суд даъво аризасининг 39 862 521 сўм пеняни ундириш талабини
мухокама қилиб, қуйидагиларга биноан пеняни қаноатлантиришни лозим топди.
Низомнинг 6-бандига биноан туристик йиғим тўлови ўз вақтида ёки тўлиқ
ўтказилмаганлиги учун жойлаштириш воситалари кечиктирилган хар бир кун
учун ўтказилмаган миқдорнинг 0,05 фоизи, бироқ қарздорлик умумий
миқдоининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня қўлланиши белгилаб
қўйилган.
ФКнинг 326-моддасида, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли, бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий
аҳволи, шунингдек, кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиши кераклиги,
суд алоҳида ҳолларда карздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб,
кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга
эканлиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4бандида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шу билан бирга,
неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар
миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган.
Мазкур ҳолатда суд, карздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, хисобланган неустойка миқдорининг мажбурият бузилиши оқибатларига
номутаносиб эканлигини инобатга олиб, унинг адолатли миқдорини белгилаб,
даъвогарнинг даъво талабидаги 39 862 521 сўм пеняни камайтириб, ушбу
пенянинг 18 551 160 сўм қисмини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддаси талабига мувофиқ, суд харажатларини тўлиқ жавобгарнинг зиммасига
юклатилиши лозим.
Қайд этилганларга биноан, суд даъво аризасини қисман қаноатлантириб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 123 674 400 сўм асосий қарзни ва 18 551 160
сўм пеняни ундиришни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, суд
харажатларини тўлиқ жавобгарнинг зиммасига юклашни ва жавобгардан
даъвогар фойдасига тўланган 3 270 738 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта
харажатини ва 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажатини ундиришни лозим
деб топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-179, 180, 186-моддаларига асосланиб суд-,
4
ҚАРОР
ҚИЛДИ :
Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар «+++++++++++++» масъулияти чекланган жамиятидан
даъвогар +++++++++++++нинг фойдасига 123 674 400 сўм туристик йиғимдан
хосил бўлган қарздорлик, 18 551 160 сўм пеня, 3 270 738 сўм давлат божи ҳамда
41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар «+++++++++++++» масъулияти чекланган жамиятидан Олий
суд хисобига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин.
Даъо аризасининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд
орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти(протести) ёхуд ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти
ой муддат ичида кассация шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья
О.С.Асатов