Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2006-2501/4789 Дата решения 27.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья ZOIROV NURMUROD TUYMURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 9ca94a2c-5526-4978-abd0-35886b39fc73 Claim ID PDF Hash c44c5f52a949c0b2... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
аролик кодекси 437-моддаси аролик кодекси 437 code_article
процессуал кодекси 118-моддаси процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2006-2501/4789-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ Ромитан тумани 2025 йил 27 октябр Ромитан туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Зоировнинг раислигида, судья ёрдамчиси Н.Рашидов котиблигида, даъвогар – Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг «АГРОКИМЁҲИМОЯ» АЖ Жондор туман филиали манфаатида жавобгар – «BCT CLUST G K L KS» масъулияти чекланган жамиятидан жами 61942000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган ишни даъвогар вакили Н.Зоиров (ишончнома асосида), жавобгар вакили Ж.Ражабов иштирокида Ромитан туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: даъвогар – Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси «АГРОКИМЁҲИМОЯ» АЖ Жондор туман филиали манфаатида иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар - «BCT CLUST G K L KS» масъулияти чекланган жамиятидан 61942000 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасини қўллабқувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Агар соҳада хизмат кўрсатувчи давлат иштирокидаги корхоналарни хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” 2024 йил 19 апрелдаги ПҚ-164-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Аграр соҳада хизмат кўрсатувчи корхоналарни тугатиш лойиҳа офиси ташкил этилганлигини, тугатиш жараёнида тарафлар - АГРОКИМЁҲИМОЯ» АЖ Жондор туман филиали ва жавобгар ўртасида 2022 йил сентябрда 4-сонли шартнома тузилганлиги аниқланганлигини ва ушбу шартномага асосан жавобгарга жами 30971420 сўмлик минерал ўғитлар етказиб берилганлигини, жавобгар қабул қилиб олган маҳсулот учун ҳақни тўлиқ тўламаганлигини, унинг қарздорлиги 30971420 сўмни ташкил қилганлигини, қарздорликни тўлаб бериш юзасидан талабномалар юборилганлигини, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўрашди. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабини қисман тан олишини, даъво аризасида қарздорлик 61942000 сўўм деб кўрсатилган бўлсада, ҳақиқатда қарздорлик 30971420 сўмни ташкил қилишини, қарздорликни тўлаш чоралари кўрилаётганлигини, даъвони қисман қаноатлантиришни сўради. Суд, тарафлар вакилини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабини қисман қаноатлантиришни, давлат божини қаноатлантирилган талабга мутаносиб равишда тарафлардан ва почта харажатини жавобгардан ундиришни лозим топади. Суд муҳокамаси ва иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар – «АГРОКИМЁҲИМОЯ» АЖ Жондор туман филиали (шартнома матнида “Бажарувчи”) ва жавобгар – ««BCT CLUST G K L KS» масъулияти чекланган жамияти» масъулияти чекланган жамияти (шартнома матнида “Буюртмачи”) ўртасида 2022 йил сентябрда 4-сонли шартнома тузилган. Шартнома шартига кўра “Бажарувчи” "Буюртмачи"га минерал ўғитларни етказиб бериш, “Буюртмачи” эса маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олишган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Агар соҳада хизмат кўрсатувчи давлат иштирокидаги корхоналарни хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” 2024 йил 19 апрелдаги ПҚ-164-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Аграр соҳада хизмат кўрсатувчи корхоналарни тугатиш лойиҳа офиси ташкил этилган. Шу сабабли Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси даъвогар манфаатида судга жавобгарга нисбатан даъво аризасидаги талаб билан мурожаат қиган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 437-моддасига мувофиқ, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Аниқланишича, даъвогар томонидан жавобгарга 61942000 сўмлик эмас, балки 30971420 сўмлик маҳсулот етказиб берилган. Ушбу ҳолатлар тарафлар ўртасида расмийлаштирилган электрон ҳисобварақ-фактура билан, қарздорлик эса солиштирма далолатнома билан ўз тасдиғини топади. Демак, даъвогарнинг асосий қарздорликни ундириш талабидан 30971420 сўм қисми асосли ва уни шу миқдорда қаноатлантириш лозим. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси 118-моддаси биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Суд, юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, даъво талабини қисман қаноатлантиришни, давлат божини қаноатлантирилган талабга мутаносиб равишда тарафлардан ундиришни ва почта харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 8, 236, 437-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179 ва 180-моддаларини қўллаб суд, қ р р қилди: 1. Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. 2. Жавобгар - «BCT CLUST G K L KS» масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар - «АГРОКИМЁҲИМОЯ» АЖ Жондор туман филиали фойдасига 30971420 сўм асосий қарз, олдиндан тўланган 41200 сўм почта харажати ундирилсин. 3. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. 4. Жавобгар - «BCT CLUST G K L KS» масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига 619428,40 сўм давлат божи ундирилсин. 5. Даъвогар - «АГРОКИМЁҲИМОЯ» АЖ Жондор туман филиалидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига 619411,60 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида, қонуний кучга киргач, олти ойлик муддат ичида кассация тартибида шу суд орқали Бухоро вилоят судига шикоят бериш мумкин. Судья Н.Зоиров