← Назад
Решение #2862378 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 587 | — | law | |
| ФКнинг | 597 | — | law | |
| онуни | 22 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 382 | — | law | |
| ФКнинг | 384 | — | law | |
| таклифда ФК | 384 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2503/13567-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 27 октябрь
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья М.Холиковнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизовнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили А.Айхунбаев (раҳбар) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “А.Айхунбае”
масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “А.Айхунбае”
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 2025 йил 30 июлдаги 19-сонли
лизинг шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий
бошқармаси (Палата) даъвогар “А.Айхунбае” масъулияти чекланган жамияти
(даъвогар) манфаатида Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, даъво аризасида жавобгар “А.Айхунбае” масъулияти
чекланган жамиятига (жавобгар) нисбатан 2025 йил 30 июлдаги 19-сонли
лизинг шартномасини бекор қилишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қўллаб-қувватлаб, жавобгар тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан
ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан келаётганлиги, судга даъво
ариза тақдим этилгандан сўнг жавобгар томонидан тўлов бўлмаганлиги,
2025 йил 22 сентябрда лизинг объектида инвентарь ишлари ишлари амалга
оширилганда 123 дона, умумий қиймати 815 946 417 сўмлик тикув
машиналари ва дастгоҳлари мавжуд эмаслиги, талон-тарож қилинганлиги, бу
ҳақида далоалтнома расмийлаштирилганлиги, прокуратурага ариза билан
мурожаат қилганлиги ҳақида важлар келтириб, даъвони қаноатлантиришни
сўради.
Палата ва жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган бўлсада, у (лар)нинг вакил (лар)и суд
мажлисига келмади ҳамда даъво юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини тақдим
этмади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК)
128-моддаси иккинчи қисми 4-хатбошисига биноан ажримнинг кўчирма
нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик
фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда
юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса иқтисодий суд ишларини
юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланади.
ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Шу сабабли суд ишни палата ва жавобгар вакил (лар)и иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, ишда даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги
мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб
чиқиб, қуйидагиларга асосан палатанинг даъво аризасини қаноатлантиришни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 8-моддаси
биринчи қисмига асосан фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда
тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг,
гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик
қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ
ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади.
ФКнинг 234-моддаси иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар тарафлар ўртасида 2025 йил 30 июлда
тузилган 19-сонли лизинг шартномасидан (лизинг шартномаси) келиб чиққан.
ФКнинг 587-моддасига биноан лизинг шартномаси бўйича лизинг
берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи)
иккинчи тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан
лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини
олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини
тўлаш мажбуриятини олади.
Лизинг шартномасига мувофиқ жами 2 581 379 820 сўмлик 48 номдаги
тикув машиналари, дастгоҳлар ва бошқа жиҳозлар 2025 йил 30 июлдаги қабул
қилиш-топшириш далолатномасига асосан даъвогар томонидан жавобгарга
топширилган.
Лизинг тўловлари лизинг шартномасининг 3-иловасида кўрсатилган
тўлов графиги асосида лизинг шартномасининг 1-иловасида кўрсатилган
шартларга мувофиқ қабул қилиш-топшириш далолатномаси имзолангандан
кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб тўлаб бориши белгиланган.
ФКнинг 597-моддаси биринчи қисмига мувофиқ агар лизинг
шартномасида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, лизинг олувчи лизинг
тўловларини ўз вақтида тўлаши, мол-мулкдан уни етказиб бериш шартларига
мувофиқ фойдаланиши, уни соз ҳолда сақлаши, ўз ҳисобидан жорий
таъмирлаш ишларини бажариши, сақлаш бўйича бошқа харажатларни амалга
ошириши шарт.
Ўзбекистон Республикасининг “Лизинг тўғрисида”ги Қонуни
22-моддаси биринчи қисмига биноан лизинг тўловлари лизинг берувчига
лизинг объекти қийматининг лизинг олувчи томонидан қопланишидан,
шунингдек лизинг берувчининг фоизли даромадидан иборат бўлади.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Бироқ, жавобгар томонидан шартномавий мажбурият бажарилмасдан
келинган.
Натижада 2025 йил 1 сентябрь ҳолатига кўра, жавобгарнинг даъвогар
олдида 10 000 000 сўм асосий қарз ва 8 596 266 сўмлик асосий қарзга
ҳисобланган фоиз, жами 18 596 266 сўм муддати ўтган қарздорлиги юзага
келган.
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 27 октябрдаги ҳал
қилув қарори билан жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига жами
18 596 266 сўм муддати ўтган лизинг қарздорлигини ундириш белгиланган.
Лизинг шартномасининг 15.1-бандига кўра, лизинг олувчи мазкур
шартномада белгиланган шартлар ва тартиблар бўйича лизинг тўловларини
ҳар қандай икки ойлигини тўламаса, лизинг олувчи мазкур шартноманинг
яққол ифодаланган ёки назарда тутилган бирор-бир шартига амал қилмаса ёки
бажармаса шартномани муддатидан олдин бекор қилишга асос бўлиши
белгиланган.
Лизинг шартномасининг 9.1.12-бандига кўра, лизинг объектини бутун
эгалик қилиш ва мулкдан фойдаланиш даврида ўз назорати остида сақлаши,
уни лизинг берувчининг олдиндан бериладиган ёзма розилигисиз, мазкур
шартномада кўрсатилган манзилдан бошқа жойга кўчирмаслиги белгиланган.
Лизинг шартномасининг 1-иловаси 4-бандига кўра, лизинг объекти
жойлашган манзили Сирдарё вилояти, Мирзаобод тумани, Баҳористон МФЙ
эканлиги белгиланган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар томонидан тузилган 2025
йил 22 сентябрдаги далолатномага кўра, жами 123 дона, умумий қиймати
815 946 417 сўмлик тикув машиналари ва дастгоҳлари лизинг объекти
жойлашган манзилида мавжуд эмаслиги аниқланган.
Бундан кўринадики, жавобгар томонидан 2025 йилнинг 1 август ва
1 сентябрь санасида белгиланган тўловлар амалга оширилмаган ва лизинг
объектини
лизинг
объекти
жойлашган
манзилдан
даъвогар
розилигисиз бошқа жойга кўчирган.
ФКнинг 382-моддасига асосан агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда
ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома
тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши
мумкин.
Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат
қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин:
1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса;
2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга
ҳолларда.
Тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у
шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум
бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади.
ФКнинг 384-моддасига асосан шартнома қандай шаклда тузилган бўлса,
уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда
тузилади, башарти қонунчиликдан, шартнома ёки иш муомаласи одатларидан
бошқача тартиб келиб чиқмаса.
Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга
иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган
ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат
бўлмаганида эса - ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин,
шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим
этиши мумкин.
Жавобгар томонидан шартномавий мажбурият бажарилмаганлиги
сабабли даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 5 сентябрда 01-30/1-сонли
таклиф юборилган бўлиб, таклифда ФКнинг 384-моддаси ва лизинг
шартномаси талабларига мувофиқ жавобгарга у билан тузилган шартномани
бекор қилиш таклифи берилган.
Бироқ, даъвогарнинг таклифи жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган.
Ушбу фактлар иш ҳужжатларидаги шартнома, шартнома иловалари,
далолатнома, лизинг тўловларининг ҳисоб-китоби, огоҳлантириш хати,
таклиф хати, даъвогар вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ва
бошқа ишга алоқадор ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак, шунингдек учинчи қисмига биноан ишда
иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар
ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси
бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим.
Қайд этилганларга асосан суд, палатанинг даъвогар манфаатида
жавобгарга нисбатан тарафлар ўртасида тузилган шартномани бекор қилиш
ҳақидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, палатанинг даъво аризасини
қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова
сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра,
иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг
1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда, номулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида
ундирилиши белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаблари асосли киритилганлиги,
даъвогар судга даъво аризаси киритилишида давлат божи тўламаганлиги
сабабли суд жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига номулкий талаб
бўйича 4 120 000 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига олдиндан тўланган
41 200 сўм почта харажатларини ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 68, 74-75, 118, 128, 170, 176-180, 186моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий
бошқармасининг даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар “URGU
S K
777” масъулияти чекланган жамияти ва
даъвогар “SIRD RY
R K
V RL RI” масъулияти чекланган
жамияти ўртасида 2025 йил 30 июлда тузилган 19-сонли лизинг шартномаси
бекор қилинсин.
Жавобгар “URGU
S K
777” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан:
- даъвогар “SIRD RY
R K
V RL RI” масъулияти
чекланган жамияти фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта
харажатлари;
- республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
қилиниши (прокурор протест келтириши) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести)
берилиши мумкин.
Судья
М.А. Холиков