Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2504/8729 Дата решения 27.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья ZOIROV NURMUROD TUYMURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 758f3531-05bc-4889-a480-39f5195be55c Claim ID PDF Hash 0ac701c50ee3c3ce... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 703-моддаси аролик кодекси 703 code_article
збекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддаси збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122 code_article
аролик кодекси 109-моддаси аролик кодекси 109 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2504/8729-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 27 октябр Ромитан тумани Ромитан туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Зоиров раислигида, судья ёрдамчиси Н.Рашидов котиблигида, Ромитан туман прокурори ёрдамчиси Қ.Кличев қатнашувида, даъвогар – «БУХОРО ЙЎЛ ХЎЖАЛИГИ ХОДИМЛАРИ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ МАРКАЗИ” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар – «Ромитан туман йўллардан фойдаланиш» давлат муассасасидан жами 66168144 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили – Э.Бобомуродов (ишончнома асосида), жавобгар вакили – Б.Набераев (ишончнома асосида) иштирокида (мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахслар – Бухоро вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси ва Бухоро вилоят иқтисодиёт ва Молия бош бошқармаси вакиллари иштирок этмади) Ромитан туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар – «БУХОРО ЙЎЛ ХЎЖАЛИГИ ХОДИМЛАРИ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ МАРКАЗИ” масъулияти чекланган жамияти иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар – «Ромитан туман йўллардан фойдаланиш» давлат муассасасидан асоссиз орттирилган 66168144 сўм (қарз) ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасини қўллабқувватлаб, даъво аризасидаги важларни такрорлаб, хусусан, “БУХОРО ЙЎЛ ХЎЖАЛИГИ ХОДИМЛАРИ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ МАРКАЗИ” давлат муассасаси ва Ромитан туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси ўртасида 2023 йил 05 январда 8-И/Т-сонли, 2023 йил 30 мартда 2/57-сонли, 2023 йил 13 нноябрда 51М/О-сонли, 2023 йил 11 декабрда 64-сонли, 2024 йил 30 апрелда 27-И/Тсонли, 2024 йил 03 июлда 42-М/О-сонли 2024 йил 10 декабрда 2/66-сонли шартномалар тузилганлигини, шартномаларга асосан жавобгарга жами 378646886 сўмлик хизматлар, лаборатория-экспертиза ва малака ошириш хизматлари кўрсатилганлигини, жавобгар қисман тўловларни амалга оширганлигини, бироқ қолган 66168144 сўм тўловларни тўламаганлигини, шартномани жавобгар ғазначилик бўлинмасидан рўйхатдан ўтказмаганлигини, бир тизим ташкилотлари ичидаги шартномалар тўғридантўғри тузилишини, кўрсатилган хизматлар тарафлар ўртасида расмийлаштирилган электрон ҳисобварақ-фактуралар билан ўз тасдиғини топишини, жавобгардан 66168144 сўм ундириб бериши сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабини тан олишини, ҳақиқатдан ҳам шартномалар бўйича қарздорлик 66168144 сўмни ташкил этишини, пул маблағлари бўлмаганлиги сабабли, шартномалар ғазначилик бўлинмасидан рўйхатдан ўтмаганлигини, қарздорликни тўлаб бериш чоралари кўрилаётганлигини, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахслар – Бухоро вилояти Ғазначилик хизмати ва Бухоро вилоят иқтисод ва Молия бошқармаси вакил иштирокини таъминламади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодийпроцессуал кодекси 128, 170-моддаларига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд мажлисида иштирок этган прокурор даъвони қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд, тарафлар вакилини ва прокурор фикрини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони тўлиқ қаноатлантиришни, давлат божи ва почта харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, даъвогар - «БУХОРО ЙЎЛ ХЎЖАЛИГИ ХОДИМЛАРИ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ МАРКАЗИ” масъулияти чекланган жамияти (шартномалар матнида “Бажарувчи”) ва жавобгар «Ромитан туман йўллардан фойдаланиш» давлат муассасаси (шартномалар матнида “Буюртмачи”) ўртасида 2023 йил 05 январда лаборатория тадқиқотларини ўтказиш тўғрисида 8-И/Т-сонли, 2023 йил 30 мартда ээкспертиза хиззматлари кўрсатиш тўғрисида 2/57-сонли, 2023 йил 13 ноябрда кадрлар малакасини ошириш тўғрисида 51М/О-сонли, 2023 йил 11 декабрда кадрлар малакасини ошириш тўғрисида 64М/О-сонли, 2024 йил 30 апрелда лаборатория тадқиқотларини ўтказиш тўғрисида 27И/Т-сонли, 2024 йил 03 июлда кадрлар малакасини ошириш тўғрисида 42-М/О-сонли 2024 йил 10 декабрда экспертиза ўтказиш тўғрисида 2/66-сонли шартномалар тузилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартномалар шартига кўра, “Бажарувчи” “Буюртмачи”га кадарлар малакасини ошириш, экспертиза ва лаборатория хизматларини кўрсатиш, “Буюртмачи” эса кўрсатилган хизматларни қабул қилиш ва улар учун ҳақ тўлаш мажбуриятларини олган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 703-моддаси биринчи қисмига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2022 йил 24 июндаги 345-сонли Қарори билан 2022 йил 1 июндан бошлаб тажриба тариқасида, босқичма-босқич йил якунига қадар Сув хўжалиги вазирлиги ва Автомобиль йўллари қўмитаси таркибидаги барча унитар корхоналарга фақат Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан хизмат кўрсатилиши белгиланган ва мазкур Қарор билан тасдиқланган “Таъсисчиси бюджет ташкилотлари бўлган унитар корхоналарга ғазначилик орқали хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисида”ги Низом тасдиқланган. Юқоридаги Низомнинг 2-бандида юридик мажбуриятлар — унитар корхоналар томонидан тузилган шартномалар, шунингдек, тегишли давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг қарорлари асосида унитар корхоналарда юзага келадиган мажбуриятлар эканлиги, Низомнинг 10-бандида унитар корхоналарнинг давлат харидлари доирасида тузилган ва белгиланган тартибда махсус ахборот порталида юритиладиган Шартномаларнинг ягона реестрига киритилган шартномалари ва уларга қўшимча келишувлар «ЎРМВ» АТда автоматик тарзда ҳисобга олиниши, Низомнинг 13-бандида эса шартномалар ва уларга қўшимча келишувларнинг «ЎРМВ» АТда ҳисобга олиниши ушбу шартномалар ва уларга қўшимча келишувлар бўйича унитар корхоналарнинг номидан ва уларнинг топшириғи бўйича ғазначилик бўлинмалари томонидан тўловларни амалга ошириш учун асос ҳисобланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддаси учинчи қисмига кўра, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 109-моддаси иккинчи қисмига кўра, тарафлар битимнинг тузилганлигини, мазмуни ёки бажарилганлигини ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқлашга ҳақлидирлар. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги “Йўл хўжалиги соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-330-сонли Қарорининг 18-бандида Автомобиль йўллари қўмитасининг идоравий мансуб корхона ва ташкилотлари ўртасида товарларни сотиш, харид қилиш ва етказиб бериш, хизматлар кўрсатиш ҳамда ишларни бажариш танлов ва тендер савдолари ўтказмасдан амалга оширилиши (буюртмачилик функцияларини бажариш билан боғлиқ шартномалар бундан мустасно) белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3953-сонли Қарори билан тасдиқланган Давлат буюртмачилари томонидан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхатининг 9-бандида ҳам вазирлик (идора, муассаса) ва унинг таркибидаги ташкилот (муассаса) ўртасида қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг уч минг беш юз бараваригача бўлган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг харид қилиниши белгиланган. Демак, шартнома тарафлари Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси таркибига кирувчи ташкилот бўлганлиги, шартнома қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг уч минг беш юз бараваригача бўлганлиги сабабли ўзаро тўғридан-тўғри шартнома тузиши мумкин бўлсада, бироқ шартнома ғазначилик бўлинмасида рўйхатдан ўтказилмаганлиги сабабли, шартнома тузилмаган ҳисобланади. Бироқ даъвогар томонидан жавобгарга жами 378646886 сўмлик кўрсатилган хизматлар тарафлар ўртасида ўзаро расмийлаштирилган электрон ҳисобварақ-фактуралар билан ўз тасдиғини топганлиги сабабли, суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Суд, юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 109, 703-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 180-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ: 1. Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. 2. Жавобгар - «Ромитан туман йўллардан фойдаланиш» давлат муассасасидан даъвогар - «БУХОРО ЙЎЛ ХЎЖАЛИГИ ХОДИМЛАРИ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ МАРКАЗИ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 66168144 сўм, олдиндан тўланган 1323363 сўм давлат божи ва 41200 сўм почта харажати ундирилсин. 3. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддат ичида Бухоро вилоят судига апелляция тартибида, қонуний кучга киргандан сўнг, олти ойлик муддат ичида кассация тартибида шикоят қилиши (протест келтириши) мумкин. Судья Н.Зоиров