Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1204-2501/5061 Дата решения 27.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья OLLAMOV ALISHER YARASHOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение BEK S RB N BUSINESS Ответчик / Подсудимый K LTYN RESERVE
Source ID c587b5a6-4792-4333-9dc7-2928891dc3fa Claim ID PDF Hash 4efd043d3a72af9c... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
ИПКнинг 13-моддаси ИПКнинг 13 law
ИПКнинг 107-моддаси ИПКнинг 107 law
ИПКнинг 127-моддаси ИПКнинг 127 law
ИПКнинг 128-моддаси ИПКнинг 128 law
олда ИПКнинг 107-моддаси олда ИПК 107 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
збекистон Республикасининг 5-моддаси збекистон Республикаси 5 law
тисодий процессуал кодекси 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1204-2501/5061-сонли иш АЖРИМ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Оқолтин тумани 2025 йил 27 октябрь Оқолтин туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Олламовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Хусановнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “BEK S RB N BUSINESS” масъулияти чекланган жамияти тугатиш суд бошқарувчисининг жавобгар “ K LTYN RESERVE” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 49.000.000 сўм миқдоридаги қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар “BEK S RB N BUSINESS” масъулияти чекланган жамиятининг (кейинги ўринларда - даъвогар) тугатиш суд бошқарувчиси судга мурожаат қилиб, жавобгар “ K LTYN RESERVE” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда - жавобгар) ҳисобидан 49.000.000 сўм миқдоридаги қарздорликни ундиришни сўраган. Даъвогар ва жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлсада, у (лар)нинг вакил (лар)и суд мажлисига келмади ҳамда даъво юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини тақдим этмади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддаси иккинчи қисми 4-хатбошисига биноан ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Суднинг 2025 йил 10 октябрдаги ишни 2025 йил 27 октябрь куни соат 10:00га тайинлаш тўғрисидаги ажримининг кўчирма нусхаси даъвогар ва жавобгарнинг электрон манзилига ўрнатилган тартибда гибрид почта орқали орқали юборилган. ИПКнинг 170-моддаси иккинчи қисмига биноан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин, шунингдек учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Бироқ, даъвогар ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги арз қилмаган. Суд, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. ИПКнинг 107-моддаси 6-бандига биноан агар даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар тугатиш бошқарувчисининг жавобгар ҳисобидан 49.000.000 сўм миқдоридаги дебитор қарздорликни ундириш ҳақидаги 2025 йил 20 августдаги 015-15-сонли даъво аризаси даъвогар томонидан судга почта орқали юборилган бўлиб, суднинг 2025 йил 10 октябрдаги даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш, иш қўзғатиш ва ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги ажримига асосан даъво ариза олдиндан давлат божи тўловисиз иш юритишга қабул қилиниб, 4-12042501/5061-сонли иш қўзғатилган ва ишни кўриш 2025 йил 27 октябрь куни соат 10:00да Оқолтин туманлараро иқтисодий суди биносида бўладиган очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиш учун тайинланган. Суднинг 2025 йил 10 октябрдаги даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш, иш қўзғатиш ва ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги ажрими 2025 йил 10 октябрда даъвогар ва жавобгарга гибрид почта орқали, шунингдек даъвогар тугатиш бошқарувчисининг электрон почтасига юборилган ҳамда ушбу ажрим 2023 йил 13 октябрь куни даъвогар томонидан қабул қилиб олинган. ИПКнинг 127-моддасига мувофиқ ишда иштирок этувчи шахслар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида суд ажрими орқали хабардор қилинади, ажрим топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилади ёки ушбу шахсларга тилхат олиб топширилади ёхуд хабардор қилинганлиги факти қайд этилишини таъминлайдиган алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда хабардор қилинади. Иқтисодий суд ишларини юритишнинг бошқа иштирокчилари ажрим орқали, зарур ҳолларда эса суд чақирув қоғозлари, телеграммалар, факслар, телетайплар ҳамда бошқа алоқа воситалари орқали хабардор қилинади ва судга чақирилади. ИПКнинг 128-моддасига биноан агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади, агар: 2 ажрим йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад этган ва ушбу рад этиш қайд этилган бўлса; суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса; ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса. Бироқ, даъвогар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлсада, у (лар)нинг вакил (лар)и суд мажлисига келмади, шунингдек ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмади. Бундан ташқари, 2025 йилнинг 27 октябрь куни соат 09-00дан 17:00гача бўлган вақт давомида Сирдарё вилояти Оқолтин тумани Сардоба шаҳарчаси Гулистон кўчаси, 7-уйда жойлашган Оқолтин туманлараро иқтисодий суди биносига даъвогар вакиллари келишмаган ҳамда суд мажлисида иштирок этиши ёхуд иштирок этмаслиги юзасидан ариза, илтимоснома тақдим қилишмаганлиги ҳолати бўйича суд ва Миллий Гвардия қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан 2025 йил 27 октябрь куни соат 17:00да далолатнома тузилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 13-сон қарори 31-банди учинчи хатбошисида агар даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса, у ҳолда ИПКнинг 107-моддаси 6-бандига мувофиқ даъво кўрмасдан қолдирилиши ҳақида тушунтириш берилган. Қайд қилинганларни инобатга олиб, суд даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги “Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида”ги 36-сон қарори 3-бандида иш юритишни тугатиш тўғрисидаги, даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги, суд жарималарини солиш тўғрисидаги ажримлар устидан давлат божи ундирилиши ҳақида тушунтириш берилган. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни Ўзбекистон Республикасининг 5-моддаси 2-бандига асосан даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги даъво аризаларидан давлат божи ундирилади, шу боис суд, даъвогар тугатиш бошқарувчисининг даъво аризаси олдиндан давлат божи тўловисиз иш юритишга қабул қилинганлигини инобатга олиб, даъвогар ҳисобидан 980.000 3 сўм давлат божи ундиришни, олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажатларини эса даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 107-моддаси 6-банди ва 108, 109, 118, 195-моддаларини қўллаб, суд АЖРИМ ҚИЛДИ: Даъвогар “BEK S RB N BUSINESS” масъулияти чекланган жамияти тугатиш суд бошқарувчисининг даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Олдиндан тўланган 41.200 сўм миқдоридаги почта харажатлари “BEK S RB N BUSINESS” масъулияти чекланган жамияти зиммасида қолдирилсин. “BEK S RB N BUSINESS” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 980.000 сўм миқдорида давлат божи ундирилсин. Ажрим қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи А.Олламов 4