← Назад
Решение #2862514 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 72 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
*****-сонли иқтисодий иш
Урганч шаҳри
Судья: *****
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил *****
Урганч туманлараро иқтисодий судининг судьяси *****раислигида,
судья ёрдамчиси *****котиблигида, Урганч туманлараро иқтисодий суди
биносида, очиқ суд мажлисида, даъвогар «*****» масъулияти чекланган
жамияти тугатиш бошқарувчисининг жавобгар «*****» масъулияти
чекланган жамиятидан ***** сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича ишни ишдаги ҳужжатлар асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар «*****» масъулияти чекланган жамияти тугатиш
бошқарувчиси Урганч туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар «*****» масъулияти чекланган жамиятидан *****
сўм ундиришни 1.990.214 сум асосий карз, 995.107 сум пеня сўраган.
Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида даъвогар
ва жавобгар қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада,
унинг вакили иштирок этмади, даъво ариза юзасидан фикр билдирмади.
Тугатиш бошқарувчи даъаво аризасида ишни даъвогар вакили
иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 128, 129, 170-моддаларига асосан даъвогар ва
жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд, ишга тақдим этилган ҳужжат-далилларга тегишли баҳо бериб,
қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан
боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун
ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона
ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли.
Иш ҳужжатлари ва суд мажлиси муҳокамасидан аниқланишича, Урганч
туманлараро иқтисодий судининг *****-сонли иш доирасида суднинг 2025
йил *****ҳал қилув қарори билан «*****» масъулияти чекланган жамияти
тўловга қобилиятсиз деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш бошланган.
Тугатиш бошқарувчиси этиб *****тайинланган.
Тугатиш жараёнида «*****» масъулияти чекланган жамияти томонидан
жавобгарнинг банкдаги банк айланмаси таҳлил қилинганида, даъвогарнинг
ҳисоб рақамидан жавобгарнинг ҳисоб рақамига *****йиллар давомида
*****ҳолатда “шартномага асосан қайтариб бериш шарти билан молиявий
ёрдам” деган мазмунда жами ***** сўм пул маблағи ўтказилган ва бугунги
кунгача қайтарилмаган.
Тугатиш бошқарувчи томонидан жавобгарга 2025 йил ***** -сонли
талабнома юборилиб, ўтказилган пул маблағларини тугатиш ҳисоб-рақамига
қайтариш сўралган.
Бироқ, юборилган талабнома жавобгар томонидан ижросиз ва жавобсиз
қолдирилган.
Шу боис, тугатиш бошқарувчи Урганч туманлараро иқтисодий судига
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан ***** сўм ундиришни
сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8 ва 234-моддаларига
асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Ўзбекистон Республика Фуқаролик кодексининг 236-моддасида
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса - иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
72-моддасига кўра қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан
тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Бинобарин, суд даъвогарнинг даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, уни
қаноатлантиришни ва суд харажатларини жавобгар тараф зиммасига
юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан 1.990.214 сум асосий карз, 995.107 сум пеня
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176180, 186-моддаларини қўллаб суд,
қ а р о р
қ и л д и:
Даъвогарнинг даъвоси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар «*****» масъулияти чекланган жамиятидан «*****»
масъулияти чекланган жамияти фойдасига ***** сўм асосий қарз ва
*****сўм почта харажати ундирилсин.
«*****» масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига
*****сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалар берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида шу суд
орқали Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой муддатда кассация тартибида шикоят қилишга, прокурор
протест келтиришга ҳақли.
Судья *****