← Назад
Решение #2862536 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2032 | — | law | |
| ИПКнинг | 2034 | — | law | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 703 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2006-2501/4786-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
27.10.2025 йил
Ромитан тумани
Ромитан туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Зоиров, даъвогар - Бухоро
вилоят қўриқлаш бошқармасининг жавобгар - «Drive st le» масъулияти чекланган
жамиятидан жами 20993214 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъво аризасида қайд этилишича, даъвогар - Бухоро вилоят қўриқлаш
бошқармаси ва жавобгар- «Drive st le» масъулияти чекланган жамияти ўртасида
2024 йил 29 ноябрда ЖШ/2632-сонли шартнома тузилган.
Даъвогар шартнома шартларини ўз вақтида бажариб, жавобгарга жами 2093214
сўмлик хизматларни кўрсатган. Жавобгар эса, шартнома бўйича ўз олдига
қўйилган мажбуриятларни лозим даражада бажармаганлиги ва кўрсатилган
хизматлар учун тўловларни тўламаслиги оқибатида даъвогар олдида 20993214 сўм
миқдорида асосий қарздорлиги вужудга келган. Даъвогар жавобгардан 20993214
сўм асосий қарздорликни ундиришни сўраб, судга даъво аризаси билан мурожаат
қилган.
Иш ҳужжатларида даъвогарнинг даъво аризаси ва унга илова қилинган
ҳужжатлари 2025 йил 02 октябрда жавобгарга юборилганлигини тасдиқловчи почта
квитанцияси илова қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин
матнда - ИПК)нинг 2032-моддаси биринчи қисмига асосан даъвонинг баҳоси
юридик шахсга нисбатан —энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма бараваридан
ошмаганлиги сабабли мазкур иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида
кўриб чиқилмоқда.
ИПКнинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси
юзасидан ёзма фикрини даъво аризасининг кўчирма нусхаси ўзига топширилган
пайтдан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар
ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг
кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова
қилинади.
Бироқ, даъво ариза жавобгар томонидан қабул қилиб олинган бўлсада, даъво
ариза бўйича ёзма фикр иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб
чиқилгунга қадар судга тақдим этилмаган.
ИПКнинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга
юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво
аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Суд, юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар
билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 29 ноябрда
ЖШ/2632-сонли шартнома тузилган.
Шартнома шартига кўра даъвогар – Бухоро вилоят қўриқлаш бошқармаси
(шартномада “Ижрочи”) жавобгар – “Drive st le” масъулияти чекланган жамияти
(шартномада “Буюртмачи”) га техник қўриқлаш маркази орқали мулкларни
қўриқлаш хизматларини кўрсатиш, “Буюртмачи” кўрсатилган хизматларни қабул
қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятларини олган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 703-моддаси биринчи
қисмига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи
буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш
(муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи
эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Даъвогар томонидан жавобгарга кўрсатилган хизматлар тарафлар ўртасида
расмийлаштирилган электрон ҳисобварақ-фактуралар билан, қарздорлик эса
солиштирма-далолатнома билан ўз тасдиғини топади.
Демак, даъвогарнинг асосий қарздорликни ундириш талаби асосли ва уни
тўлиқ қаноатлантириш лозим.
Суд, қайд этилганларга кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, давлат
божини ва почта харажатини жавобгардан ундиришни лозим деб топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 236, 326, 703-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179, 2034, 2035-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар - «Drive st le» масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар –
Бухоро вилоят қўриқлаш бошқармаси фойдасига 20993214 сўм асосий қарз,
олдиндан тўланган 412000 сўм давлат божи ва 41200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан 10 кунлик муддат ичида апелляция тартибида
шикоят бериш мумкин.
Судья
Н.Зоиров