Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1901-2503/8338 Дата решения 27.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья ABDULLAYEV BOTIRJON MUXIDDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 66af2071-603f-4a0f-a1b1-1a1fb096254c Claim ID PDF Hash 813d77b670ddce9b... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
онуннинг 22-моддаси онуннинг 22 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
хххххххх-сонли иш тел: (+99876) 228-40-01 (75573), -mail: i.t rmiz@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Термиз шаҳри хххххххх Термиз туманлараро иқтисодий суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья Хххххххх раислигида, хххххххнинг котиблигида, даъвогар раҳбари хххххх иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар "Хххххххх" масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар "Хххххххх" масъулияти чекланган жамиятига нисбатан киритган даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар "Хххххххх" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "Хххххххх" масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) хххххххх сўм ҳакамлик йиғими ундиришни сўраган. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси ишни вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасига асосан суд ишни палата вакилининг иштирокисиз кўришни лозим топди. Жавобгарга суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида хабар қилинган бўлсада, ўз вакили иштирокини таъминламади ҳамда сабабини судга маълум қилмади. ИПКнинг 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд, ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан ишни унинг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қўллабқувватлади, суддан уни қаноатлантиришни сўради. Суд, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ишда мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, даъвогар ҳузурида доимий фаолият юритувчи Ҳакамлик суди ташкил этилган ва рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида гувоҳнома берилган. Ҳакамлик суди 2025 йил 18 сентябрь куни «Туронбанк» АТБ ва "Хххххххх" масъулияти чекланган жамияти ўртасидаги ҳакамлик ишини кўриб чиқиб, ҳал қилув қарори қабул қилган. Мазкур ҳал қилув қарорида Ҳакамлик суди фойдасига жавобгар ҳисобидан хххххххх сўм ҳакамлик йиғими ундириш белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг “Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Қонуннинг 22-моддасига кўра, низони ҳакамлик судида ҳал қилиш билан боғлиқ харажатларни ҳакамлик муҳокамаси тарафлари ўртасида тақсимлаш ҳакамлик суди томонидан ҳакамлик муҳокамаси тарафларининг келишувига мувофиқ, бундай келишув бўлмаган тақдирда эса, қаноатлантирилган ва рад этилган талабларга мутаносиб равишда амалга оширилади. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ҳакамлик муҳокамаси тарафларидан қайси бирининг фойдасига чиқарилган бўлса, ўша тарафнинг вакили хизматларига ҳақ тўлаш бўйича харажатлар, шунингдек низони ҳакамлик судида ҳал қилиш билан боғлиқ бошқа харажатлар, агар қилинган харажатларни қоплаш ҳақидаги талаб ҳакамлик муҳокамаси пайтида билдирилган ва ҳакамлик суди томонидан қаноатлантирилган бўлса, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорига мувофиқ ҳакамлик муҳокамасининг бошқа тарафига юкланиши мумкин. Низони ҳакамлик судида ҳал қилиш билан боғлиқ харажатларнинг тақсимланиши ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорида ёки ажримида кўрсатилади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан ҳакамлик муҳокамаси билан боғлиқ ишларни кўришда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2012 йил 15 июндаги 238-сонли қарорининг 5.1-бандининг иккинчи қисмига кўра, низони ҳакамлик судида ҳал қилишда тарафлар томонидан тўланиши лозим бўлган харажатларни тўлаш ҳакамлик суди томонидан кечиктирилган тақдирда, ҳакамлик судини ташкил этган юридик шахс ҳакамлик муҳокамасининг тегишли тарафидан ушбу харажатларни ундиришни сўраб ваколатли судга умумий тартибда даъво аризаси билан мурожаат қилишга ҳақли. Суд юқоридагиларни инобатга олиб, даъвогарнинг талабини тўлиқ қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан хххххххх сўм ҳакамлик йиғими ундиришни лозим топди. Суд, ИПКнинг 118-моддасига асосан иш бўйича суд ҳаражатларини муҳокама қилиб, жавобгардан Республика бюджетига ҳамда суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 2 725 260,40 сўм давлат божи ва даъвогар фойдасига иш учун тўланган 41 200 сўм почта харажати ундиришни лозим топди. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-188, 190, 192-моддаларини қўллаб, қ а р о р қ и л д и: даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар "Хххххххх" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “Хххххххх” масъулияти чекланган жамияти фойдасига хххххххх сўм ҳакамлик йиғими, иш учун тўланган 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар "Хххххххх" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига ҳамда суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 2 725 260,40 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтиб қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят (протест) беришлари ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест берилмаса), олти ойлик муддатда кассaция шикояти (протест) беришлари мумкин. Судья Хххххххх