Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1901-2503/8360 Дата решения 27.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья ABDULLAYEV BOTIRJON MUXIDDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 806ce30e-818f-4bfd-9cc0-66a805d2c172 Claim ID PDF Hash 5945f7906fa3d1e0... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
збекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
ИПК 74-моддаси ИПК 74 law
Текст решения Оригинал (узб.)
****-****-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ **** ****5йил27 октябрь Термиз туманлараро иқтисодий суди,раислик қилувчи судья ****, **** котиблигида,даъвогар вакили – ХХХХХХХХ(02.09.**** йилдаги ****-86сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар – “ХХХХХХХХ” акциядорлик тижорат **** жавобгар - “ХХХХХХХХ” акциядорлик жамиятиганисбатан киритган даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд ****кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар“ХХХХХХХХ” АТБ (кейинги ўринларда - даъвогар) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “ХХХХХХХХ”акциядорлик жамиятидан(кейинги ўринларда - жавобгар) суғурта шартномасига биноан юз берган суғурта ҳодисаси бўйича35**** сўм суғурта товони ҳамда ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд **** ундиришни сўраган. Суд **** иштирок этган даъвогар вакили даъвони қўллаб-қувватлаб, суғурта ҳодисаси юз берганлиги бўйича жавобгарга хабарнома ва талабнома юборилган бўлсада, жавобгар суғурта ходисасини тан олмасдан, суғурта товонини тўлаб бермаганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгарга суд **** **** ва жойи **** белгиланган тартибда хабар қилинган бўлсада, ўз вакили иштирокини таъминламади ҳамда сабабини судга маълум қилмади. Суд,ЎзбекистонРеспубликаси Иқтисодий процессуал кодексининг(бундан буён матнда - ИПК) ****, ****-моддаларига асосанишни унинг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд, ишда иштирок этган тарафнинг тушунтиришларини тинглаб, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра даъво талабинитўлиққаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, **** филиали томонидан фуқаро****га (кейинги ўринларда – фуқаро)28.05.**** йилдаги412-сонли кредит шартномасига асосан 14 фоиз устама тўлаш шарти билан 36 ой муддатга 35**** сўм миқдоридаги кредит маблағи ****. Кредит таъминоти сифатида **** ва жавобгар ўртасида23.03.**** йилда кредитқайтмаслик хатаридан (тадбиркорлик хавфини)суғурта қилишбўйича ****17-сонли суғурта шартномаси тузилган. Мазкур суғурта шартномасига кўра жавобгар даъвогарга “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури асосида **** кредит маблағлари бўйича жисмоний шахсга **** кредитни қайтмаслик хатаридан суғурталаш бўйича ****3/****17-сонли суғурта полисини **** этган. Кредит олувчи фуқаро кредит шартномаси шартларини ****, олинган кредит маблағларини белгилангантўловжадвалиасосида қайтармаганлиги боис, даъвогар фуқаролик ишлари бўйичаБойсунтуманлараро судига юзага келган жами****сўм кредит қарздорлигини ундиришни сўраб даъво аризаси билан мурожаат этган. Суднинг 05.07.**** йилдаги қарздорликни ундириш **** ҳал қилувқарори ижроси бўйича қарздор фуқаронинг тўлов қобилияти мавжуд бўлмаганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни 40моддасининг 3-бандига биноан ижро ҳужжатиМИБ Бойсун туман бўлимидавлат ижрочисининг19.11.**** йилдагиқарорига биноан ижросизундирувчигақайтарилган ҳамда ижро ишини юритиш тамомланган.Шу боисдан, даъвогар жавобгарга мурожаат этиб суғурта товонини тўлаб беришни сўраган. Суғурта шартномасининг 5.1-бандига кўра, суғурта ҳодисаси бўлиб, қарздор томонидан кредит шартномасида белгиланган кредит қарзини қайтариш муддати (охирги санаси) ёки кредит қарзи суд томонидан муддатидан олдин ундириш белгиланганда “Суғурта қилдирувчи” олдидаги **** ****, яъни кредит шартномаси бўйича кредит қарзини (кредит маблағини) қайтармаслиги натижасида “Суғурта қилдирувчи”нинг зарар кўриши ҳисобланади. Мазкур шартноманинг 7.4.3-бандига кўра, барча зарур ҳужжатлар олиниб, суғурта ҳодисаси тан олингандан сўнг, шартномада келишилган миқдор ва муддатда суғурта товони тўловини амалга ошириш **** юзага келиши белгиланган. Суғурта шартномасига кўра,**** кредит маблағларинингқайтмаслик хатаридан суғурталаш бўйича ****3/****17-сонли суғурта полисига биноан жавобгар тўлаши лозим бўлган суғурта суммасининг доираси **** **** сўмни ташкилэтган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда **** барча усуллар билан ҳимоя қилишга ****.Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, **** ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 23.06.**** йилдаги “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 16-сонли Қарори 1-бандида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-моддасинингиккинчи қисмигакўра, конституция мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этиши,Конституциянинголий юридик кучга эгалиги **** қоида унинг нормалари барча қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан устун туришини англатиши ва шунга кўра, судлар кўриб чиқилаётган ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мазмунини баҳолаши ваКонституциянормаларини тўғридан-тўғри амал қилувчи олий юридик кучга эга норматив-ҳуқуқий асос сифатида қўллаши лозимлиги” тўғрисида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги ўринларда – ФК) ****-моддаси талабларига асосан, **** **** шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим **** **** керак. ФК ****-моддасининг биринчи қисмига асосан, суғурта шартномаси, агар унда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта мукофоти ёки биринчи бадал тўланган пайтда кучга киради. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 29.11.**** йилдаги “Судлар томонидан суғурта шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 45-сонли Қарорининг 13-бандидасуғурталовчининг суғурта товонини тўлаш **** суғурта шартномасидан келиб чиқади ва суғурта ҳодисаси натижасида келиб чиққан зарарлар учун жавобгарлик ҳисобланмайди.Суғурта шартномаси кучга кирганидан сўнг суғурта ҳодисаси юз берган ****, суғурталовчида шартномада ва суғурталаш қоидаларида кўрсатилган тартиб, шартлар ва муддатда муайян пул суммасини тўлаб бериш **** юзага келиши **** тушунтириш берилган. Шунингдек, мазкур Пленум қарорининг 11.2-бандида суғурта ҳодисаси келиб чиқиши эҳтимоли мавжудлиги сабабли суғурта қилинган воқеа шартнома амалда бўлган даврда юз берган бўлса-да, зарар етказилиши унинг амал қилиш даври тугагандан кейин бошланган бўлса, суғурта ҳодисаси содир бўлган ҳисобланади ва суғурталовчи, суғурта қилдирувчи томонидан ФКнинг****-моддасидабелгиланган қоидаларга риоя қилган ҳолда, суғурта товонини тўлашга **** бўлади. ИПК 74-моддасининг биринчи-учинчи қисмларига мувофиқ, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд **** қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради.Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, **** ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим.Агар текшириш натижасида далилнинг **** тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Мазкур ҳолатда, даъвогар томонидан суғурта ҳодисаси юз берганлиги **** хабарнома юборилган бўлиб, жавобгар томонидан рад қилинмаганлигини, қарздор фуқаро кредит **** **** қобилиятига эга бўлмаганлигини, суд ҳужжати асосида ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулки аниқланмаганлигини, бунинг оқибатида суғурта қилдирувчига зарар етказилганлигиниинобатга олиб, фуқаронинг тўловга қобилиятсизлиги оқибатида суғурта шартномасининг 5.1-бандида белгиланган суғурта ҳодисаси содир бўлган, деган хулосага келади. Шунга кўра, суд ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларга тўлиқ ва холис баҳо бериб, даъвони асосли деб ҳисоблайди ҳамда уни қаноатлантириб,жавобгардан даъвогар фойдасига35****сўм суғурта товони,иш учун олдиндан тўланган70**** сўм давлат божиҳамда******** почта ****,Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб **** ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ10300**** суд ****ниундиришни лозим топди. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг ****, ****, ****-моддаларини қўллаб, қ а р о р қ и л д и: Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар“ХХХХХХХХ” акциядорлик жамиятиҳисобидан даъвогар “ХХХХХХХХ” акциядорлик тижорат **** фойдасига **** сўмсуғурта товони, иш учун олдиндан тўланган **** сўм давлат божи ҳамда ******** почта ****;. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб **** ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ10300**** суд **** ундирилсин . Ортиқча тўланган1****сўм давлат божи даъвогар “ХХХХХХХХ” акциядорлик тижорат **** қайтарилсин ва ушбу **** маълумотнома берилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро **** берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят (протест) беришлари ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик муддатда кассация шикояти (протест) беришлари мумкин. Судья ****