Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2504/8617 Дата решения 27.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья MURODOV FARRUX ORIFOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение KOGON QALQON SAVDO Ответчик / Подсудимый аноним (частично: Бизнесни ривожлантириш ****)
Source ID eb217bbb-1493-438b-8569-b10cef9bd2a1 Claim ID PDF Hash 1ba3c6210bb7c424... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК68-моддаси ИПК 68 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
онуннинг 54-моддаси онуннинг 54 law
онуни 40-моддаси онуни 40 law
онун 41-моддаси онун 41 law
Текст решения Оригинал (узб.)
****1-2504/****-сонлииқтисодийиш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ **** ****5йил 27 октябрь Когон туманлараро иқтисодий суди, судья **** раислигида,****котиблигида,даъвогар вакили **** (ишончнома асосида), жавобгар вакили **** (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида,даъвогар “KOGON QALQON SAVDO” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “Бизнесни ривожлантириш ****” АТБга нисбатан “KOGON QALQON SAVDO” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Когон тумани, Ниёз Хожи МФЙ, Ниёз хожи қишлоғи ****-сонли уй манзилида жойлашган умумий ер майдони **** кв.метр, умумий майдони ****,7 кв.метр, қурилиш майдони ****,7 кв.метрдан иборат “Ишлаб чиқариш цехи ва омборхона биноси”ни қайта баҳолаб бериб, электрон онлайн аукцион савдоларидаги бошланғич реализация қилиш нархини белгилаб бериштўғрисидагидаъвоаризаси бўйича қўзғатилган ишниўз биносидаочиқ суд **** кўриб чиқиб, АНИҚЛАДИ: “KOGON QALQON SAVDO” масъулияти чекланган жамияти(бундан буён матнда даъвогар ёки **** деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,“Бизнесни ривожлантириш ****” АТБ (бундан буён матнда жавобгар ёки **** деб юритилади)га нисбатан “KOGON QALQON SAVDO” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Когон тумани, Ниёз Хожи МФЙ, Ниёз хожи қишлоғи ****-сонли уй манзилида жойлашган умумий ер майдони **** кв.метр, умумий майдони ****,7 кв.метр, қурилиш майдони ****,7 кв.метрдан иборат “Ишлаб чиқариш цехи ва омборхона биноси”ни қайта баҳолаб бериб, электрон онлайн аукцион савдоларидаги бошланғич реализация қилиш нархини белгилаб беришни сўраган. Суднинг **** йил 30 сентябрдаги **** билан ишга“KOGON S VE **** ORVASI” фермер хўжалиги, “ABBOSALI LIDER” масъулияти чекланган жамияти ва “DAVLA OV BILI LAR AKONI” масъулияти чекланган жамияти(бундан буён матнда учинчи шахслар деб юритилади) низонинг предметига нисбатан **** талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суд **** иштирок этган****вакилидаъвони қувватлаб, унда келтириб ўтилган асосларни такрорлаб,даъвоаризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд **** иштирок этган **** вакили даъвони тан олмасдан, унга нисбатан эътироз билдириб, даъво асоссизлиги сабабли уни рад қилишни сўради. Суд **** **** ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинганучинчи шахслар, вакил иштирокини таъминлашмади.Шу сабабли суд, ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг ****, ****-моддаларига асосануларнинг иштирокисизкўриб чиқишни лозим топади. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб,тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб,қуйидагиасосларгадаъвоаризасиниасоссизлигисабабли рад қилишнилозим топади. ИПК68-моддасининг биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 72-моддасида қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмаслиги белгиланган. Даъво аризасида баён этилишича,“****” АТБ (ҳозирги “Бизнесни ривожлантириш ****” АТБ) ҳамда қарздор“KOGON S VE **** ORVASI” фермер хўжалиги ўртасида 24.06.**** йилда№57-сонли кредит шартномаси имзоланган.Шартномага асосан**** томонидан“KOGON S VE **** ORVASI” фермер хўжалигига 1.****.****.**** сўм кредит маблағи ****.Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартноманинг 1.1-бандига кўра, **** кредит шартномада кўрсатиб ўтилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағларини ****, қарздор эса **** кредит маблағлари учун асосий қарз,фоиз қарздорликларини тўлаш **** олган.Шунингдек, ушбу шартноманинг 3.3.3-бандига кўра, қарздор томониданкредит шартномаси бўйича **** тегишли тартибда ****, **** томонидан **** кредит қарздорлигини муддатидан олдин ундириш ва ундирувни кредит таъминотисифатида қўйилган мол-мулкларгақаратиш ҳуқцуқига эга бўлган ва **** ушбу ҳуқуқидан фойдаланиб, судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Когон туманлараро иқтисодий судининг **** йил 4 ноябрдаги ****-сонли иқтисодий иши бўйича “KOGON S VE **** ORVASI” фермер хўжалиги ва “ABBOSALI LIDER” масъулияти чекланган жамиятидан 1.****.****.**** сўм асосий қарзни солидар ундириш ва ундирувнидаъвогарга тегишли бўлганКогон тумани, Ниёз Хожи МФЙ, Ниёз хожи қишлоғи ****-сонли уй манзилида жойлашган умумий ер майдони **** кв.метр, умумий майдони****,7 кв.метр, қурилиш майдони ****,7 кв.метрдан иборат “Ишлаб чиқариш цехи ва омборхона биноси”га ер участкасидан доимий фойдалариш ҳуқуқи билан бирга қаратилган.Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг ****-моддаси, “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”гиЎзбекистон РеспубликасиҚонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 54моддаларини асос қилиб,даъвогарга тегишли бўлган гаров мулки тарафлар ўртасида **** йил 22 июндаги ўзаро келишув далолатномасига асосан 2.****.****.**** сўмни ташкил қилиши,ваҳоланки бугунги кун ҳолатига келиб гаров мулкининг бозор қиймати тарафлар ўртасида тузилган келишув далолатномасидаги қийматидан анча қимматроқни ташкил этиши, шу сабабли **** гаровини сотишда сотиш нархига норозилиги, сабаби гаров мулки арзон баҳоланганлиги, баҳоловчининг барча **** даъвогар томонидан қоплаб берилишинибаён этиб,“KOGON QALQON SAVDO” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Когон тумани, Ниёз Хожи МФЙ, Ниёз хожи қишлоғи ****-сонли уй манзилида жойлашган умумий ер майдони **** кв.метр, умумий майдони ****,7 кв.метр, қурилиш майдони ****,7 кв.метрдан иборат “Ишлаб чиқариш цехи ва омборхона биноси”ни қайта баҳолаб бериб, электрон онлайн аукцион савдоларидаги бошланғич реализация қилиш нархини белгилаб беришни сўрамоқда. ФКнинг ****-моддасига мувофиқ,гаровга олувчининг (кредиторнинг) талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ қондирилади. Гаровга олувчининг талабини гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк ҳисобидан судга мурожаат қилмасдан қондиришга, агар бу гаров тўғрисидаги шартномада назарда тутилган бўлса ёхуд ундирувни гаров нарсасига қаратиш учун асосларвужудга келганидан кейин гаровга олувчининг гаровга қўювчи билан тузилган, нотариал тартибда тасдиқланган келишуви асосида йўл қўйилади.Мазкур келишув туфайли ҳуқуқлари бузилган шахснинг даъвосига кўра бундай келишув суд томонидан **** эмас деб топилиши мумкин. Агар гаровга қўювчининг гаровга олувчи билан келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, гаровга олувчининг талаблари гаровга қўйилган кўчар мол-мулк ҳисобидан суд ҳужжатига мувофиқ қондирилади.Агар қонунда бошқача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса, ундирув гаровга олувчига топширилган гаров нарсасига гаров тўғрисидаги шартномада белгиланган тартибда қаратилиши мумкин. Ундирув гаров нарсасига қуйидаги ҳолларда **** суднинг қарорига мувофиқ қаратилиши мумкин: 1) қонунда бошқа шахснинг ёки органнинг гаров тўғрисида шартнома тузиш учун розилиги ёхуд рухсати **** талаб белгиланган бўлса, бундан мазкур молмулкни гаровга бериш чоғида зарур бўлган розилик ёки рухсат олинган ҳоллар мустасно; 2) гаров нарсаси тарихий, илмий, бадиий қимматга ёки ўзга маданий қимматга эга мол-мулк бўлса; 3) гаровга қўювчи йўқолган бўлса ва унинг турган жойини аниқлаш мумкин бўлмаса. ФК ****-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларига асосан ушбу Кодекснинг ****-моддасига мувофиқ ундирув қаратилган, гаровга қўйилган молмулкни **** равишда реализация қилиш қонунчиликда белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион шаклидаги очиқ кимошди савдосида сотиш орқали амалга оширилади.Гаровга қўйилган, суддан ташқари тартибда ундирув қаратилган молмулк кимошди савдосида сотиш, бевосита сотиш, кредитга, лизингга, ижарага бериш, бўлиб-бўлиб сотиш йўли билан ёки қонунчиликда **** бошқа битимлар орқали реализация қилиниши мумкин.Гаровга қўйилган мол-мулкнинг кимошди савдосидаги бошланғич сотиш нархи гаровга қўювчи ва гаровга олувчи ўртасидаги келишувга асосан белгиланади.Гаровга қўювчи ва гаровга олувчи ўртасида мол-мулк нархи бўйича келишмовчиликлар мавжуд бўлган ****, **** баҳоловчи ташкилот жалб этилади ва гаровнинг дастлабки қиймати бозор қийматидан келиб чиқиб белгиланади.Бунда баҳолаш билан боғлиқ барча **** **** баҳоловчи ташкилотни жалб қилган тараф томонидан қопланади. Қонуннинг 54-моддасига кўра, рўйхатга олинган мол-мулкни баҳолашни ташкил этиш қонунчиликда белгиланган тартибда давлат ижрочиси томонидан бозор қиймати бўйича амалга оширилади.Давлат ижрочиси мол-мулкни баҳоловчи ташкилотни жалб этади, ушбу модданинг учинчи, тўртинчи ва олтинчи қисмларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.Давлат ижрочиси алоҳида кўчар молмулкнинг шартномавий нархини **** алоҳида олинган мол-мулкнинг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, мол-мулкнинг жами қиймати эса базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан ошмаган ****, баҳоловчи ташкилотни жалб этмаган ҳолда **** белгилаши мумкин, автомототранспорт воситалари бундан мустасно.Гаровга қўйилган мол-мулк билан таъминланган **** ижро этишда ундирув ушбу мол-мулкка қаратилган ****, гаровга қўйилган мол-мулк суд томонидан **** тарзда баҳолашдан ўтказилади ҳамда ушбу кимошди савдосидаги бошланғич реализация қилиш нархи суд қарори билан баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда аниқланган миқдорда белгиланади.Қимматли қоғозлар, валюта қимматликлари, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари ва бошқа рўзғор буюмлари, нодир буюмлар, асл тасвирий санъат ҳамда ҳайкалтарошлик асарлари мутахассислар албатта иштирокэтган ҳолда қонунчиликда белгиланган тартибда баҳоланиши, кейин (уч иш куни ичида) масъулиятли **** учун **** ёки Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсига ёхуд инвестиция воситачисига топширилиши керак, муайян турдаги қимматликлар музейга ёки уларнинг **** шароитларини таъминловчи бошқа ихтисослаштирилган муассасага топширилиши лозимлиги тўғрисида қонунчиликда белгиланган ҳоллар бундан мустасно.Фонд биржасининг биржа котировкаси варағига киритилган қимматли қоғозларнинг қиймати тегишли қимматли қоғозлар ўзида биржа котировкаси варағига киритилган ва қонунчиликка мувофиқ котировка қилинадиган фонд биржасига қимматли қоғозлар котировкаларига доир сўров бериш орқали давлат ижрочиси томонидан аниқланади.Агар давлат ижрочиси томонидан рўйхатга олинган қимматли қоғозлар фонд биржасининг биржа котировкаси варағига киритилмаган бўлса, давлат ижрочиси қимматли қоғозларни баҳолаш учун қонунчиликда назарда тутилган тартибда баҳоловчи ташкилотни жалб этади.Давлат ижрочиси томонидан мол-мулкни ёки мулкий ҳуқуқни баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот олинган (чиқарилган) пайтдан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай ижро иши юритишдаги тарафларга баҳолаш натижалари **** билдиришнома юборилади.Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда кўрсатилган баҳолаш объектининг қиймати хусусида ижро иши юритишдаги тарафлар ўтказилган баҳолаш тўғрисида ўзлари хабардор қилинган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай судда низолашиши мумкин.Давлат ижрочилари томонидан ижро ҳаракатларини амалга оширишда хатланган мол-мулкни баҳолаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Бош **** ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан тасдиқланадиган низом билан тартибга солинади. Ўзбекистон Республикасининг **** йил 22 апрелдаги “Кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларини қаноатлантириш тизимини янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-****-сонли Қонунида “Гаровга қўйилган мол-мулк билан таъминланган **** ижро этишда ундирув ушбу мол-мулкга қаратилган ****, гаровга қўйилган мол-мулк суд томонидан **** тарзда баҳолашдан ўтказилиши кўрсатиб ўтилган. “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 40-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, агар ҳужжатларнинг ўзида кечроқ муддат кўрсатилмаган бўлса, расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.Ушбу Қонун 41-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга киритилганидан кейин юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан қўлланилади, бундан ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно.Ўзбекистон Республикаси қонунининг амал қилиши у амалга киритилгунга қадар юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан қонунда тўғридан-тўғри назарда тутилган ҳоллардагина татбиқ этилади.Мазкур ҳолатда Ўзбекистон Республикасининг **** йил 22 апрелдаги ЎРҚ-****-сонли Қонунида у амалга киритилгунига қадар юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан татбиқ этилиши белгиланмаганлиги сабабли, у амалга киритилганидан кейин юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан қўлланилади. Демак, ушбу ҳолатда даъвони қаноатлантириш учун асос мавжуд эмас бўлиб, уни рад қилиш лозим бўлади. ИПК ****-моддасининг биринчи қисмида суд **** ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари” 2-бандининг “б” кичик бандигаасосан номулкий хусусиятга эга даъво аризалариданБҲМнинг10баравари миқдорда давлат божи тўланиши лозим. Суд,ариза рад қилинганлигисабабли олдиндан тўланган 41.**** сўм почта **** ҳамда 2.****.**** сўм давлат божини даъвогарнинг зиммасидақолдиришни лозим топади. Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда ИПКнинг68, 72,****,****, ****,**** ва ****-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвониқаноатлантиришасоссизлиги сабаблирад этилсин. Олдиндан тўланган41.****сўм почта ****ҳамда 2.****.**** сўм давлат божи даъвогар“KOGON QALQON SAVDO” масъулияти чекланган жамияти зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья ****