Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1203-2501/3918 Дата решения 24.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья YO‘LDOSHEV O‘TKIR XUSANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый B vut tt n t til
Source ID bf8ad286-5f19-434c-a418-3cbddf4868db Claim ID PDF Hash fd6b080cebb285fb... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 15 law
зсиз тан олиниши ва 55-моддаси зсиз тан олиниши ва 55 law
чунки ФК 261-моддаси чунки ФК 261 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1203-2501/3918-сон иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ховос тумани 2025 йил 24 октябрь Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида, судья ёрдамчиси Э.Эгамқуловнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг «Akb r il b r k st r» масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар «B vut tt n t til » масъулияти чекланган жамиятидан 400 000 000 сўм асосий қарз ва 5 200 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни даъвогар вакили Ж.Ахбутаев (14.08.2025 йилдаги №14/08/01-сонли ишнчома асосида), жавобгар вакили И.Қодиров (17.10.2025 йилдаги №210-сонли ишончнома асосида) ўз биносида видеоконференцалоқа режими орқали ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси «Akb r il b r k st r» масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда “даъвогар”деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар «B vut tt n t til » масъулияти чекланган жамияти(кейинги матнларда “жавобгар”деб юритилади)дан 400 000 000 сўм асосий қарз ва 5 200 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили, жавобгарга маҳсулот харид қилиш учун 11.03.2025 йилда 400 млн сўм ўтказилиб, ушбу маблағга мос равишда 1-сорт техник чигит маҳсулотини олмаганлиги, товар ишончли вакил Кучимов Бахтиёрга берилмагани, жавобгар шартнома мажбуриятини лозим даражада бажармаганлиги сабабли қарздорлик вужудга келганлиги, натижада пеня ҳисобланганлигини билдириб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили даъвога нисбатан эътироз билдириб, 11.03.2025 йилда 400 млн сўм маблағ эвазига 14 март куни, 100 000 тонна, 4 000 сўмдан, қиймати 400 млн сўмлик маҳсулот берилгани, лекин шу кунга қадар электрон ҳисоб фактурани тасдиқлашни рад этаётгани, бунга сабаб 4 сорт чигит берилганлигини асос қилаётгани, лекин айнан 11 мартда тўланган маблағ эвазига маҳсулот олганлиги уларнинг 01.07.2025 йилдаги №01/07/01-сонли талабномаси билан хам тасдиқланиши, сифатсиз товар берилса шартноманинг 2.6.-бандига асосан хабар бериши мумкин бўлсада хабар берилмагани ёки товарни қайтариш айтилсада қайтарилмаётганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини, даъво аризаси юзасидан важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асослар билан, даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Хусусан тарафлар ўртасида 2025 йил 19 февралда №21/25-1-сонли электрон шаклда шартнома имзоланиб, шартнома қиймати 4 000 000 000 сўмни ташкил этиб, шартномада жавобгар товар(техник чигит 1/1-сорт)лар етказиб бериш, даъвогар ўз навбатида товарларни қабул қилиш ва ҳақини 100% олдиндан тўлаш мажбуриятини олган. Палата даъвогар манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарга товар учун олдиндан 400 000 000 сўм маблағ тўлаб берилсада шу миқдорда маҳсулот берилмаганлиги важи билан, жавобгардан 400 000 000 сўм миқдорда вужудга келган қарздорлик ва ҳисобланган 5 200 000 сўм пеняни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддасида Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олиниши ва 55-моддасида ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли деб кўрсатилган. Ўзбекистон Ресупбликасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Суд, даъво ариза важларига қуйидаги асослар билан қўшила олмайди, хусусан даъво аризага илова қилинган ва судга тақдим этилган 2025 йил 28 февралдаги №117-сонли, 2025 йил 06 мартдаги №64-сонли ва 2025 йил 11 мартдаги №77-сонли тўлов ҳужжатлари билан жавобгарга юқоридаги №21/25-1-сонли шартномага асосан 1 сорт техник чигит учун (маҳсулот) жами 903 908 000 сўм маблағ ўтказилган. Шартномага асосан жавобгар даъвогарга 03.03.2025 йилдаги №113-сонли, №114-сонли, 06.03.2025 йилдаги №115-сонли ва №116-сонли электрон ҳисобварақ фатураларга асосан жами қиймати 503 908 000 сўмлик 1-сорт техник чигит маҳсулотларни топширган ва ҳужжатлар даъвогар томонидан 2025 йил 12 мартда тасдиқланган. Шунингдек жами тўланган маблағнинг 400 000 000 сўми 2025 йил 11 март кунги №77-сонли тўлов ҳужати билан 1-сорт техник чигит учун ўтказилган. Лекин жавобгарнинг 10.09.2025 йилдаги №154-сонли, №155-сонли ва №156-сонли 400 000 000 сўмлик 1-сорт техник чигит маҳсулотлари берилганлигини тасдиқловчи электрон ҳисобварақ фатураларни даъвогар 2025 йил 17 сентябрда тасдиқлашни рад этган. Суд мажлисида даъвогар жавобгар вакиллари 11 мартда тўланган маблағ эвазига маҳсулот олганлиги, уларга маҳсулот учун 1 сорт маҳсулот берилсада шу кунга қадар ҳисоб варақ фактураларни тасдқлашни рад этаётгани, товарни олганлиги 01.07.2025 йилдаги №01/07/01-сонли талабномаси билан хам тасдиқланиши ва сифатсиз 4-сорт товар берилса шартноманинг 2.6.-бандига асосан бу ҳақда хабар бериши мумкин бўлсада хабар бермагани ёки товарни қайтариш айтилсада қайтарилмаётганлигини билдириб, тасдиқловчи ҳужжатларни судга тақдим этди. Хақиқатдан хам даъвогарнинг 01.07.2025 йилдаги №01/07/01-сонли талабномасида 11.09.2025 йилда 1-сорт техник чигит учун 400 000 000 сўм ўтказилгани, маблағ эвазига олинган товар 4-сорт техник чигит эканлиги, 1-сорт ҚҚС билан бирга 4000 сўмдан, лекин 4-сорт 2000 сўмдан бўлганлиги учун 200 000 000 сўмлик товар берилиб, 200 000 000 сўм қарздорлик вужудга келгани баён қилинган. Шунингдек жавобгар тақдим этган 14.09.2025 йилдаги товар транпорт ҳужжатлари билан 3 та юк автомашинасига, ҚҚС билан 4000 сўмдан, жами миқдори 100 тонна, қиймати 400 000 000 сўмлик техник чигит юкланганлиги тасдиқланади. Даъво ариза важлари 11.09.2025 йилдаги 400 000 000 сўм тўлов эвазига маҳсулот берилмаганлиги юзасидан бўлганлиги сабабли суд, даъво ариза важларини ушбу ҳужжатлар асосида тасдиқланмади деб ҳисоблайди. Шунингдек суд, даъвонинг пеня ундириш талабини хам асоссиз деб ҳисоблайди, чунки ФК 261-моддасига асосан пеня қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланади деб кўрсатилганлиги сабабли, 400 000 000 сўм маблағ эвазига товар олинган, сифатсиз товар берилган бўлса уни қайтариш, ёки ўз нархига мос равишда қайта ҳисоблаш, товарни қайтариш ёки товар сифати бўйича ўз ҳуққуқларини ҳимоя қилиш мумкин деб ҳисоблайди. Баён этилганларга асосан суд, даъво талабларини асоссиз ва ҳужжатлар асосида тасдиқланмади деб ҳисоблаб, ушбу талабларни қаноатлантиришни рад этишни, почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни ва тўланганлигини инобатга олишни, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режими орқали ўтказиш билан боғлиқ 103 000 сўм харажатни даъвогардан ундиришни, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасига асосан даъвонинг рад этилган қисмига мутаносиб равишда 8 104 000 сўм давлат божи тўловини даъвогар зиммасига юклашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг «Akb r il b r k st r» масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар «B vut tt n t til » масъулияти чекланган жамиятидан 40 000 000 сўм асосий қарз ва 5 200 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабларини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар «Akb r il b r k st r» масъулияти чекланган жамиятидан Республика Бюджетига 8 104 000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар «Akb r il b r k st r» масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режими орқали ўтказиш билан боғлиқ 103 000 сўм харажат ундирилсин. Даъвогар «Akb r il b r k st r» масъулияти чекланган жамияти зиммасидаги почта харажати тўланганлиги инобатга олинсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф, бир ой муддат ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судига апелляция, олти ойлик муддатда кассация шикояти бериши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Ў.Йўлдошев