← Назад
Решение #2862878 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФК | 587 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 292 | — | law | |
| ФКнинг | 293 | — | law | |
| онуни | 32 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
*******-сонли иқтисодий иш
Судья:******
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Урганч шаҳри
******
Урганч туманлараро иқтисодий суди раиси, судья ****** раислигида,
судья ёрдамчиси ******нинг котиблигида, даъвогар вакили ******, жавобгар
вакили ****** (раҳбар)нинг иштирокида ******нинг ****** манфаатида
жавобгар ****** ва шерик жавобгар ******дан ****** сўм асосий қарз,
******сўм пеня, жами ****** сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича ишни Урганч туманлараро иқтисодий суди биносидаги очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
****** (бундан буён матнларда палата деб юритилади) ****** (бундан
баён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида ****** (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади)дан ва ****** (бундан буён матнларда
шерик жавобгар деб юритилади) ****** сўм асосий қарз ва ******сўм пеня,
жами ****** сўм ундиришни сўраган.
Палата ўз даъво аризасида ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб
чиқишни сўраган.
Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида шерик
жавобгар қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлса-да, унинг
вакили иштирок этмади, даъво аризаси юзасидан фикр билдирмади.
Бундай ҳолда, суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128, 129 ва
170-моддаларига асосан палата ва шерик жавобгар вакилининг иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили билдирилган
талабларни қўллаб-қувватлаб, суддан даъвони тўлиқ қаноатлантиришни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили тушунтириш бериб,
ишни қонуний кўриб чиқишни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларини тинглаб ҳамда
ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони
қисман қаноатлантиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасига кўра, ҳар
кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг
ҳамда
бошқа
ташкилотларнинг,
улар
мансабдор
шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги
устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари лизинг шартномасидан
келиб чиққан.
ФКнинг 587-моддасига асосан, лизинг шартномаси бўйича лизинг
берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи)
иккинчи тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан
лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини
олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини
тўлаш мажбуриятини олади.
Ишдаги ҳужжатлардан маълум бўлишича, ****** (Лизинга берувчи) ва
****** (Лизинга олувчи) ўртасида *******-сонли лизинг шартномаси
тузилган.
Шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга *****қабул қилиб
олиш-топшириш
далолатномаси
билан
****** русумли айланма омоч техникаси топширилган.
Шунингдек, тарафлар ўртасида ******-сонли кафиллик шартномаси
тузилган бўлиб, унда ****** ва ******нинг даъвогар олдида солидар
жавобгарлиги белгиланган.
Кафиллик шартномасининг 1.1-бандига кўра, кафил, лизинг берувчи ва
лизинг олувчи ўртасида ****** тузилган ******-сонли лизинг шартномаси
бўйича лизинг олувчи ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақдирда лизинг берувчи олдида лизинг тўловлари, пеня ва
бошқа зарарларни тўлаш бўйича лизинг олувчи билан биргаликда солидар
(баравар) жавобгарликни ўз зиммасига олади.
Шунингдек, лизинг шартномасининг 4.3-бандида ҳар чораклик лизинг
тўловлари лизинг олувчи томонидан лизинг объекти қабул қилиб олинган
кундан бошлаб, ушбу шартноманинг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланган
1-иловасида кўрсатилган тўлов жадвал асосида дифференциал усулида
ҳисобланиши ҳамда лизинг тўловлари мазкур жадвал асосида лизинг олувчи
томонидан ҳар чоракнинг охирги иш кунигача бўлган муддатда тўлаб
берилиши белгиланган.
Бироқ, жавобгар томонидан лизинг тўловлари тўлов графиги бўйича
амалга оширилмаган ва натижада 2025 йил 29 август ҳолатига жавобгарнинг
даъвогар олдида ****** сўм кредиторлик қарздорлиги вужудга келган.
Мазкур қарздорликни тўлаб беришни сўраб, даъвогарнинг жавобгарга
2025 йил 12 сентябрда юборган 665-сонли талабномаси жавобгар томонидан
ижросиз ва жавобсиз қолдирилган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 292-моддасига асосан кафиллик шартномаси бўйича кафил
бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг
кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади.
ФКнинг 293-моддаси биринчи қисмига кўра, кафиллик билан
таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган
тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар,
башарти қонунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар
жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса.
Башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб
беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд
чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги туфайли кредитор кў ган бошқа зарарларни тўлайди.
Тарафлар ўртасида тузилган кафиллик шартномасида кафилнинг
субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилмаган, шу боис лизинг олувчи ва
кафил даъвогар олдида солидар тартибда жавоб берадилар.
Шунга кўра, суд даъвогарнинг асосий қарз ундириш талабини асосли
деб ҳисоблаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни ва ушбу қисм юзасидан суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади.
Шунингдек, даъвогар ўзининг даъво талабида жавобгарлардан тўлов
кечиктирилганлиги учун лизинг шартномаси ва “Хўжалик юритувчи
субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 32-моддасига асосан ******сўм пеня
ундиришни сўраган.
ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг
келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор
қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб
қилишга ҳақли.
“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий
базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 32-моддаси
иккинчи қисмида етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз
вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига
ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг
0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан
ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши белгиланган.
Тарафлар ўртасида тузилган лизинг шартномаси 8.3-бандига кўра,
лизинг тўлови ушбу шартноманинг 1-иловасида кўрсатилган миқдор ва
муддатларда амалга оширилмаса, лизинг олувчи тўлов муддати ўтказиб
юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи
миқдорида, аммо кечиктирилган умумий тўлов суммасининг 50 фоизидан
ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорининг 2-бандига асосан судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги
даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига
мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши
оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур
муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини
белгилашлари шарт.
ФКнинг
326-моддасига
мувофиқ,
суд
қарздор
томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.
Шунга кўра, суд даъво талабидаги кечиктирилган тўловлар учун
ҳисобланган пеня ундириш талабини кўриб чиқиб, даъвогар ўз вақтида
ундириш чораларини кўрмасдан, пеня суммасининг кўпайишига сабаб
бўлганлигини инобатга олиб, пеня суммасини камайтириб, жавобгарлардан
691.621 сўм пеня ундиришни, пенянинг қолган қисмини рад қилишни ва
ушбу қисм юзасидан суд харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим
деб топади.
ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
ИПКнинг 118-моддаси олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан
билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ
унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда
суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши
ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан
келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши
лозим.
Баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъвосини қисман
қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
деб топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 68, 118, 128, 129, 170, 176-179 ҳамда
180-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъвогарнинг даъвоси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар ****** ва шерик жавобгар ******дан солидар тартибда
даъвогар ****** фойдасига ****** сўм асосий қарз, ****** сўм пеня ва
***** сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар ******дан Республика бюджетига ****** сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали бир ой ичида апелляция
тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой
ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
******