← Назад
Решение #2862942 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 384 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| ариши ва у ИПК | 108 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 109 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1304-2501/6490-сонли иш
ДЎСТЛИК ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМИ
(даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2025 йил 24 октябрь
Дўстлик шаҳри
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Хужаназаров
раислигида, судья ёрдамчиси А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг
жавобгар “KI
L RICH” нодавлат таълим муассасасига нисбатан тарафлар
ҳамда Жиззах вилояти ҳокимлиги ўртасида 2018 йил 17 июлда имзоланган
0585/04-сонли битимни бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили Б.Мадрахимов (ишончнома
асосида), жавобгар вакили А.Тагаев (раҳбар) ва учинчи шахс вакили
Д.Тошмуродов (ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
(бундан буён матнда - даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар “KI
L RICH” нодавлат таълим муассасаси
(бундан буён матнда - жавобгар деб юритилади)га нисбатан Ўзбекистон
Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги давлат муассасаси ва
“KI
L RICH” нодавлат таълим муассасаси ҳамда Жиззах вилояти ҳокимлиги
ўртасида 2018 йил 17 июлда имзоланган 0585/04-сонли битимни бекор
қилишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даьвогар вакили даъво талабини
қувватлаб, даъво аризасини қаноатлантиршни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабларига
эътироз билдириб, битимни бекор қилиш юзасидан унга огоҳлантириш
берилмаганлигини, шу сабабли даъвони кўрмасдан қолдиришни сўради.
Суд даьвогар ва жавобгар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони кўрмасдан
қолдиришни лозим деб топди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан
аниқланишича, Дўстлик туман ҳокимининг 26.03.2018 йилдаги 508-сонли
қарори билан жавобгар “KI
L RICH” нодавлат таълим муассасасига Дўстлик
тумани, Қахрамон ҚФЙ ҳудудидан 7000.0 кв.м ер майдонига нодавлат
мактабгача таълим муассасаси биноси қурилишига рухсат берилган.
Ушбу ер майдонида 100 ўринли нодавлат мактабгача таълим муассасаси
биносини янгидан қуриш ишларини амалга ошириш юзасидан тарафлар ҳамда
Жиззах вилояти ҳокимлиги ўртасида 2018 йил 17 июлда 0585/04-сон билан
рўйхатдан ўтказилган мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикчилик
тўғрисида битим имзоланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 384-моддаси иккинчи
қисмига кўра, бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги
таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда
кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай
муддат бўлмаганида эса — ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин,
шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим
этиши мумкин.
Бироқ, иш ҳужжатларида даъвогар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача
ва мактаб таълими вазирлиги томонидан жавобгар “KI
L RICH” нодавлат
таълим муассасасига тарафлар ўртасида 2018 йил 17 июлда 0585/04-сон билан
рўйхатдан ўтказилган мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикчилик
тўғрисида битимни бекор қилиш юзасидан таклиф берилганлигини
тасдиқловчи далиллар мавжуд эмас ва бўлиб ўтган суд муҳокамаларида ҳам
даъвогар вакиллари томонидан судга тақдим этилмади. Суд мазкур ҳолатда
даъвогар томонидан низони судгача ҳал этиш чоралари кўрилмаган деб
ҳисоблайди.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
107-моддаси 5-бандига кўра, даъвогар низони судгача ҳал қилиш (талабнома
юбориш) тартибига риоя этмаган бўлса, башарти бу шу тоифадаги низолар
учун қонунда ёки тарафлар шартномасида назарда тутилган бўлса, суд даъвони
кўрмасдан қолдиради деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2019 йил 24 майдаги 13-сонли
“Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун
нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг
21-бандида даъво аризасини кўрмасдан қолдириш низонинг мазмуни бўйича
ҳал қилув қарори қабул қилмасдан туриб суд муҳокамасини тамомлаш
шаклларидан бири ҳисобланиши, даъво аризасни кўрмасдан қолдириш
тўғрисида суд ажрим чиқариши ва у ИПКнинг 108-моддаси талабларига
мувофиқ бўлиши кераклиги ҳақида тушунтириш берилган.
Шунингдек,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг 109-моддасига мувофиқ даъво аризасини кўрмасдан қолдириш
учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин даъвогар
судга даъво аризаси билан умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Бундай ҳолатда суд, тарафлар ўртасида низони судгача ҳал қилиш
тартибига риоя қилинмаганлиги сабабли даъвони Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси 5-бандига асосан кўрмасдан
қолдиришни, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасига асосан олдиндан ихтиёрий тўланган давлат божи ва почта
харажатини даьвогар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими
вазирлиги зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 107-моддаси 5-банди ва 108-моддаларини қўллаб, суд
а ж р и м қ и л д и:
Даьвогар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими
вазирлигининг жавобгар “KI
L RICH” нодавлат таълим муассасасига
нисбатан тарафлар ҳамда Жиззах вилояти ҳокимлиги ўртасида 2018 йил
17 июлда имзоланган 0585/04-сонли битимни бекор қилиш тўғрисидаги даъво
аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Ишни судда кўриш билан боғлиқ олдиндан тўланган 4.120.000 сўм давлат
божи ва 41.200 сўм почта ҳаражати даьвогар Ўзбекистон Республикаси
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги зиммасида қолдирилсин.
Ажрим устидан шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
А.Хужаназаров