← Назад
Решение #2863006 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
******-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Жиззах шаҳри
2025 йил 24 октябрь
Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья **** раислигида, судья ёрдамчиси
****нинг котибалигида, даъвогар “******” АЖнинг жавобгар “******” ФХ
ҳисобидан
3 347 164 сўм асосий қарз, 26 877 789 сўм пеня ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили ****
(ишончнома асосида) ва жавобгар вакили **** (фермер) иштирокида, ўз биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“******” АЖ (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) Жиззах
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “******” ФХ
(кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 3 347 164 сўм асосий қарз,
26 877 789 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили бугунги кун ҳолатига мавжуд
қарздорлик тўғрисидаги таққослаш далолатномасини тақдим қилиб, жавобгар ушбу
кунгача қарздорликни тўламаганлигини маълум қилди ва даъво аризасини тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили молиявий аҳволи оғирлиги
сабабли қарздорликни тўлай олмаганлигини маълум қилиб, пеня ундирмасликни
сўради.
Суд, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини
ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабларини қисман қаноатлантиришни
ҳамда ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига асосан, мажбуриятлар –
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар улгуржи истеъмолчиларга
электр энергияси етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан.
ФК 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия
билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия
истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан
фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи
асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 1 январда
17906780-сонли электр энергияси етказиб бериш тўғрисида шартнома (кейинги
ўринларда шартнома деб юритилади) тузилган бўлиб, шартномага кўра даъвогар
жавобгарга электр энергияси етказиб бериш, жавобгар эса етказиб берилган электр
энергияси учун бир ставкали тариф бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш
мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.6. бандига асосан, истеъмолчига электр энергияси етказиб
бериш 100 фоиз олдиндан тўланган тўлов доирасида амалга оширилади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар томонидан тақдим қилинган 2025
йил 1 сентябрь ҳолатига 3 347 164,0 сўм қийматдаги электр энергиясини етказиб
берганлиги, тўлов ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли 26 877 789,0 сўм пеня
ҳисобланганлиги кўрсатилган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФК 244-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қонунчилик ёки шартномада
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга
ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмайди.
Юқоридагиларга асосан, суд даъвогарнинг жавобгардан 3 347 164 сўм асосий
қарз ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Шунга кўра, асосий қарзни тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар тўлов кечиктирилганлиги боис жавобгардан 26 877 789
сўм пеня ундиришни сўраган.
Шартнома 3.12. бандининг учинчи хатбошисида “ҳисоб-китоб ойидан кейинги
календарь ой тугагач, қарздорлик тўлов муддати ўтган деб ҳисобланади ва тўлов
муддати ўтган ҳар бир кун учун истеъмолчига тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1
фоизи миқдорида, электр энергияси махсус етказиб бериладиган корхоналар учун
эса 0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилади. Бунда пенянинг умумий миқдори
муддати ўтган тўловнинг 50 фоизидан ошмаслиги лозим”, деб белгиланган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Мазкур ҳолатда, жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга
оширилмаганлиги сабабли, суд даъво талабининг 26 877 789 сўм пеня ундириш
қисмини асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, ФКнинг 326-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик
суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163сонли қарорининг 4-бандида берилган тушунтиришларга таяниб, ҳамда жавобгар
томонидан муддати ўтган қарздорлик судга даъво киритилгунига қадар тўлаб
берилганлигини ва жавобгарнинг моддий аҳволини инобатга олиб, суд пеня
миқдорини камайтириб, уни 3 000 000 сўмга қаноатлантиришни, пенянинг қолган
қисмини рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда
ИПК деб юритилади) 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан билдирилган
неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори
қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан
камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган
ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Даъвогар судга даъво тақдим қилишда почта харажати тўламаган.
Шунга асосан, суд ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни, жумладан, жавобгардан Республика бюджетига 604 499,06 сўм
давлат божи, суднинг депозит ҳисоб рақамига 41 200 сўм почта харажати ундиришни
лозим деб топади.
Бинобарин, ФКнинг 234, 236, 244, 326, 333, 468-моддалари, ИПКнинг 118, 176180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “******” ФХ ҳисобидан даъвогар “******” АЖ фойдасига 3 347 164
сўм асосий қарз ва 3 000 000 сўм пеня ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “******” ФХ ҳисобидан Республика бюджетига
604 499,06 сўм
давлат божи ундирилсин.
Жавобгар “******” ФХ ҳисобидан Жиззах туманлараро иқтисодий судининг
депозит ҳисоб рақамига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб бир ой ўтгач қонуний кучга
киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
қилиш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, олти ой ичида
кассация тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
*******