Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1301-2504/12597 Дата решения 24.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья TURSUNKULOV NIZOMJON RAJABOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 62f8886a-e848-4a5c-a4cc-0844963c5ed6 Claim ID PDF Hash 40533893e64282c0... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
кодекси 16-моддаси кодекси 16 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
******-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Жиззах шаҳри 2025 йил 24 октябрь Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья ***** раислигида, судья ёрдамчиси *****нинг котибалигида, даъвогар *******нинг жавобгар “*****” МЧЖдан 255 517 900 сўм туристик йиғим ва 53 093 964 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар вакили ***** (ишончнома асосида) ва жавобгар вакили ****** (ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида, видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: ********* (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Жиззах туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “*****” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 255 517 900 сўм туристик йиғим ва 53 093 964 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасини қувватлаб, даъво аризасини қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили йиғимни тан олишини маълум қилиб, лекин пеняни камайтириб беришни сўради. Суд, тарафлар вакилларининг тушунтиришлари, важлари ва эътирозларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини эса жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 16-моддасининг иккинчи қисмига кўра, йиғим деганда бюджет тизимига ушбу Кодексда ёки бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган мажбурий тўлов тушунилади, бу йиғимнинг тўланиши уни тўловчи шахсга нисбатан ваколатли орган ёки унинг мансабдор шахси томонидан юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни амалга ошириш, шу жумладан унга муайян ҳуқуқларни ёхуд рухсат этувчи ҳужжатларни бериш шартларидан бири бўлади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар туристик фаолиятни амалга ошириш учун лицензия олган бўлиб, меҳмонхона хизматларини кўрсатиш фаолияти билан шуғулланиб келган. Туристик (меҳмонхона) йиғимни ундириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.08.2022 йилдаги 475-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туристик (меҳмонхона) йиғимни ундириш тартиби тўғрисидаги низом (кейинги ўринларда Низом деб юритилади)га асосан тартибга солинади. Низомнинг 2-бандига кўра мазкур низомда қўлланиладиган атамаларга қуйидагича таъриф берилади: жойлаштириш воситалари — меҳмонхоналар, туристик базалар ва мажмуалар, дам олиш уйлари ва зоналари, пансионатлар, кемпинглар, мотеллар, меҳмон уйлари, ўтов ва чодирли оромгоҳлар, санаторийлар ҳамда меҳмонхона хизматлари (жойлаштириш бўйича хизматлар) кўрсатиладиган бошқа объектлар, шунингдек, жойлаштириш воситаси сифатида тунаб қолиш учун жиҳозланган ер усти транспорти; туристик (меҳмонхона) йиғим — жойлаштириш воситалари томонидан 16 ёшгача бўлган болалардан ташқари, маҳаллий фуқаролардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,4 фоизи миқдорида, хорижий фуқаролардан ушбу Низомга иловага мувофиқ миқдорларда, улар яшаган ҳар бир кун учун ундириладиган йиғим. Тўлиқ бўлмаган яшаш куни учун туристик (меҳмонхона) йиғим тўлиқ яшалган кун миқдорида ундирилади. Мазкур низомнинг иловасида жойлаштириш воситаларидан ундириладиган туристик (меҳмонхона) йиғимнинг табақалаштирилган миқдорлари қуйидагича келтирилган: Туристик (меҳмонхона Хоналар ) йиғимнинг Жойлаштириш воситалари сони миқдори (БҲМнинг фоизида) Меҳмонхона ва бошқа жойлаштириш воситалари: 40 дан 15 меҳмонхоналар, апартотеллар, апартаментлар комплекси ортиқ (резиденция), спа-меҳмонхоналар, бутик-отеллар, мотеллар, 11 — 40 10 туристик базалар, туристик лагерлар, палаткали (кемпинг) лагерлар, ўтовли лагерлар, дам олиш зоналари ва уйлари 10 гача 5 (марказлари), кемпинглар ва бошқалар* Дам олиш ва дам олишни ташкил қилиш учун ихтисослаштирилган жойлаштириш воситалари: дам олиш уйлари (марказлар, зоналар), спорт 10 базалари ва бошқалар Якка тартибдаги жойлаштириш воситалари, жумладан (хоналар фонди 5 тагача бўлган): дала ҳовли, шахсий уй, квартира, экоферма, тоғдаги уй, қишлоқдаги уй, апартаментлар, хостеллар ва бошқалар Санаторий-курорт жойлаштириш воситалари: санаторийлар, пансионатлар 5 Палаткали лагерлар ва тунаш учун жойлаштириш воситаларига қайта жиҳозланган ер усти транспорти (мустақил, туроператор орқали, туристик ахборот бюроси ва жойлаштириш воситалари) Мустақил саёҳат қиладиган, палаткали лагерлар ва тунаш учун қайта жиҳозланган ер усти транспортида яшайдиган хорижий фуқаролар Даволаш муассасалари Оилавий меҳмон уйлари (ўринлар сони 10 тагача бўлган, уларга 2 қўйиладиган талабларга мувофиқ ташкил этилган), ўтов Нотижорат мақсадлардаги шахсий уйлар (квартиралар) Низомнинг 4-бандига мувофиқ, жойлаштириш воситалари (даволаш муассасалари): фақат туристик (меҳмонхона) йиғимни ундиришдан тушадиган тушумни жамлаш ва уни кейинчалик Жамғарманинг махсус ҳисобварағига ўтказиш учун фойдаланиладиган, миллий валютадаги махсус ҳисобварақларни тижорат банкларида очади; меҳмонхона хизматларини кўрсатиш учун туроператор (турагент) ва бошқа ташкилотлар билан шартномалар тузиш чоғида тижорат банкларида очилган ва ундириладиган туристик (меҳмонхона) йиғимдан тушадиган тушумлар ўтказиладиган миллий валютадаги махсус ҳисобварақни шартнома реквизитларида алоҳида кўрсатади; меҳмонхона хизматларини кўрсатишда юридик ва жисмоний шахсларга тўлов учун ҳисоб (инвойс, квитанция, ҳисоб-фактура) ҳамда меҳмонхона хизматлари қиймати ва яшаган кунлари учун ундирилган туристик (меҳмонхона) йиғимнинг умумий миқдорини кўрсатган ҳолда меҳмонхона хизматлари кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни (ҳисоб-фактура, бажарилган ишлар ва/ёки кўрсатилган хизматлар далолатномаси) беради; туристик (меҳмонхона) йиғим ундирилиши лозим бўлган, жойлаштириш воситаларида яшовчи жисмоний шахслар ва жойлаштириш воситаларида мустақил саёҳат қилувчи сифатида рўйхатдан ўтган жисмоний шахсларнинг сонини, уларнинг яшаш кунлари сонини ҳамда Жамғарманинг махсус ҳисобварағига ўтказилиши лозим бўлган сумманинг миллий валютадаги миқдори ҳисобини юритади; жойлаштириш воситаларида яшовчиларнинг ҳисобини юритиш махсус электрон автоматлаштирилган дастурни (кейинги ўринларда — Дастур) қўллаган ҳолда туристик (меҳмонхона) йиғим ундирилиши лозим бўлган, амалда яшаётган жисмоний шахслар ва жойлаштириш воситаларида мустақил саёҳат қилувчи сифатида рўйхатдан ўтган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотларни Вазирликка ўз вақтида тақдим қилади; Вазирликка тақдим қилинган маълумотларга мувофиқ ўтган ой мобайнида уларга тушган туристик (меҳмонхона) йиғимни, тўлиқ ҳажмда Жамғарманинг махсус ҳисобварағига ҳар жорий ойнинг 5-санасигача ўтказилишини таъминлашга мажбурдирлар. Бунда кўрсатилган муддатга жойлаштириш воситалари шахсий маблағлари ҳисобидан туристик (меҳмонхона) йиғим миқдорини жисмоний шахслардан тўлиқ бўлмаган ҳажмда (нотўғри) ундириш натижасида шаклланган қарздорликни тўлаб беради. Низомнинг 6-бандига кўра, туристик (меҳмонхона) йиғим миқдори Жамғарма махсус ҳисобварағига ўз вақтида ёки тўлиқ ўтказилмаганлиги учун жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасалари кечиктирилган ҳар бир кун учун туристик (меҳмонхона) йиғим ўтказилмаган миқдорнинг 0,05 фоизи, бироқ қарздорлик умумий миқдорининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлайдилар. Жиззах шаҳри, Заргарлик маҳалласи, И.Каримов кўчаси, 37-уй манзилида фаолият юритувчи жавобгар 2023, 2024, 2025 йиллар фаолияти учун жами ҳисобланган 255 517 900 сўм туристик йиғимни (мазкур йиғим е-m hm n электрон дастурида жойлаштириш воситаларининг ўзлари томонидан киритилган маълумотлар асосида ҳисобланади) тўламаган. Натижада туристик йиғим бўйича муддати ўтган қарздорликка низомнинг 6-бандига асосан жами 53 093 964,51 сўм пеня ҳисобланган. Туристик йиғимни ўз вақтида тўлаш тўғрисидаги даъвогар томонидан жавобгарга йўлланган талабномалар эътиборсиз қолдирилган. Шу сабабли, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 255 517 900 сўм туристик йиғим ва 53 093 964 сўм ҳисобланган пеняни ундиришни сўраган. Солиқлар ва йиғимлар маъмурий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқиб, тўлов интизомига риоя қилинмаганлиги натижасида ҳисобланадиган санкцияларни (пеня ёки жарима) суд томонидан камайтириш қонунчиликда кўзда тутилмаган. Юқоридагиларга кўра, суд, даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Даъвогар суд мурожаат қилишда 6 172 237 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатлари тўлаб чиққан. Қайд этилганларга кўра, суд ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклаб, жавобгардан даъвогар фойдасига 6 172 237 сўм суд харажати ва 41 200 сўм почта харажатлари ундиришни, жавобгардан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажати ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 16моддаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “*****” МЧЖ ҳисобидан даъвогар ****** фойдасига 255 517 900 сўм туристик йиғим, 53 093 964 сўм пеня, 6 172 237 сўм суд харажати ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар “*****” МЧЖ ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, олти ой ичида кассация тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья ********