Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1303-2502/6343 Дата решения 24.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья MADATOV XABIBULLA NURMURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID bdc8e505-f42a-4452-b0e1-f1eef85782da Claim ID PDF Hash 0774f5102b2935a9... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 128-моддаси нинг 128 law
Ушбу Кодекснинг 170-моддаси Ушбу Кодекс 170 code_article
збекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 130 law
онунининг 40-моддаси онуни 40 law
онунининг 5-моддаси онуни 5 law
ИПКнинг 157-моддаси ИПКнинг 157 law
ИПКнинг 110-моддаси ИПКнинг 110 law
онунининг 57-моддаси онуни 57 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1303-2502/6343-сонли иқтисодий иш ЗОМИН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМИ (аризадан воз кечишни қабул қилиш ва иш юритишни тугатиш тўғрисида) Зомин тумани 2025 йил 24 октябрь Зомин туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Н.Мадатов раислигида, судья ёрдамчиси Н.К.Абдазов котиблигида, аризачи “ D D GRO BIO I SERVIS” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисининг қарздор “S ND R-IBRO I ” фермер хўжалигини умумий тартиб-таомилига кўра тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, муваққат бошқарувчиси Ф.Носиров иштирокида, аризачи ва қарздор вакиллари иштирокисиз, Зомин туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: “ D D GRO BIO I SERVIS” масъулияти чекланган жамиятининг тугатиш бошқарувчиси судга ариза билан мурожаат қилиб, қарздор “S ND R-IBRO I ” фермер хўжалиги (бундан буён матнда “Қарздор” деб юритилади)га нисбатан тўловга қобилиятсизликнинг умумий тартиб-таомили бўйича тўловга қобилиятсиз деб топиб, тугатиш ишлари очишни сўраган. Жиззах туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 26 сентябрдаги 4-1301-2402/10335-сонли ҳал қилув қарорига асосан Жиззах шаҳридаги “ D D GRO BIO I SERVIS” масъулияти чекланган жамияти тўловга қобилиятсиз деб эътироф этилиб, тугатишга доир иш юритиш очилганлигини ва тугатиш бошқарувчиси этиб Ҳ.Қувандиқов тайинланганлиги аниқланди. Мазкур иқтисодий иш Фориш туман иқтисодий суди томонидан иш юритишга қабул қилиниб, қарздорга нисбатан кузатув жорий этилиб, ишни кўриб чиқиш 2025 йил 26 сентябрга суд муҳокамасига тайинланган ва суднинг 2025 йил 25 августдаги ажрими билан қарздорга нисбатан муваққат бошқарувчи этиб 3тоифали суд бошқарувчи Ф.Носиров тайинланган. Фориш туман иқтисодий суди раиси Ҳ.Мамарасулов меҳнат таътилига чиққанлиги сабабли мазкур иқтисодий иш Ғаллаорол туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 26 сентябрдаги ажрими билан иш юритишга қабул қилинган. Мазкур иқтисодий иш Ғаллаорол туманлараро иқтисодий суди томонидан кўриб чиқилиши давомида қарздор юридик шахс сифатида Жиззах вилояти, Зарбдор туманида давлат рўйхатидан ўтганлиги аниқланиб, суднинг 2025 йил 26 сентябрдаги ажрими билан ишни тегишлилиги бўйича қарздор юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтган жойидаги Зомин туманлараро иқтисодий судига ўтказиш белгиланган. Шундан келиб чиқиб, мазкур иқтисодий иш қарздор юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтган жойи Зарбдор туманида эканлигини инобатга олиб, Зомин туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 3 октябрдаги ажрими билан иш юритишга қабул қилиниб, ишни кўриб чиқиш 2025 йил 16 октябрга суд муҳокамасига тайинланган эди, аммо иш ҳужжатларини қўшимча ўрганиш мақсадида суд мажлиси 2025 йил 24 октябрга қолдирилган. Бугунги суд мажлисида қарздорнинг муваққат бошқарувчиси иштирок этиб, ўз сўзида қарздорнинг “ D D GRO BIO I SERVIS” масъулияти чекланган жамиятидан қарздорлиги тўлиқ тўлаб берилганлигини ва бошқа кредиторлари мавжуд эмаслигини, бу бўйича 2025 йил 6 октябрда кредиторлар йиғилиши ўтказилганлигини, бундан ташқари, аризачи тугатиш бошқарувчи Ҳ.Қувандиқов 2025 йил 23 октябрдаги 22-сонли аризасини судга тақдим қилганлигини, унга кўра ариза талабларидан воз кечишини билдирганлигини инобатга олиб, аризачининг аризаси талаблари бўйича иш юритиш тугатишни сўради. Бундан ташқари, суд мажлисида қарздор вакили иштирок этмади, иш ҳужжатларида суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида суд ажрими нусхаси “Гибрид почта” орқали жавобгарнинг юридик манзилига юборилганлиги ва қабул қилиб олувчи кўрсатилган манзилда яшамайди деб қайтиб келганлиги аниқланди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси иккинчи қисмига кўра, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади, агар: ажрим йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад этган ва ушбу рад этиш қайд этилган бўлса; суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса; ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса деб белгиланган. Ушбу Кодекснинг 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Мазкур ҳолатда суд ишни аризачи ва қарздор вакиллари иштирокисиз кўришни лозим деб топади. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, ишда иштирок этган муваққат бошқарувчининг тушунтиришлари ҳамда кўрсатмаларини тинглаб, аризачининг 2025 йил 23 октябрдаги 22-сонли аризасидан воз кечиш тўғрисидаги аризасини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра аризачининг ариза талаблари бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни ижро этиш юзасидан қабул қилинади. Бирорта қонун ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат Конституциянинг принцип ва нормаларига зид бўлиши мумкин эмас. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси биринчи қисмида, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилиши белгиланган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Зомин туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 6 сентябрдаги 4-1303-2201/1402-сонли ҳал қилув қарори билан “S ND R-IBRO I ” фермер хўжалиги ҳисобидан “ D D GRO BIO I SERVIS” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 3 180 000 сўм асосий қарз, 238 500 сўм пеня ва 24 000 сўм почта харажати ундириш белгиланган. Мазкур ҳал қилув қарорининг ижросини таъминлаш учун мажбурий ижро бюросининг Зарбдор туман бўлимига юборилганлигини, мажбурий ижро бюронинг 2023 йил 9 январдаги 130623000179-сонли ижро иши қўзғатиш тўғрисидаги қарори қабул қилинганлигини, кейинчалик қарздорнинг мол-мулки бўлмаганлиги учун Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 40-моддаси биринчи қисми 3-бандига асосан 2023 йил 14 январда ижро иши юритишни тамомлаш тўғрисида қарор чиқарилган. Ўзбекистон Республикаси 2022 йил 12 апрелдаги “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги ЎРҚ-763-сонли Қонунининг 5-моддасида, вақтинча тўловга қобилиятсизлик - агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик - агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса, тўловга қобилиятсизлик аломатлари деб эътироф этилиши белгиланган. Мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб, аризачи томонидан қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топишни ва тугатиш ишларини бошлашни сўраб судга ариза билан мурожаат қилган. Аризачи томонидан тақдим этилган маълумотлардан кўринишича, қарздорнинг аризачидан 3 442 500 сўм қарздорлиги мавжудлиги аниқланди. Бироқ, қарздорнинг аризачидан 3 442 500 сўм қарздорлигини 2025 йил 23 октябрь куни ҳолатига тўлиқ тўлаб берилганлигини ва бу ҳақда муваққат бошқарувчининг 2024 йил 23 октябрдаги маълумотномасини судга тақдим этилган. Шунингдек, қарздорнинг кредиторлари билан 2025 йил 6 октябрда кредиторлар йиғилиши ўтказилганлигини, қарздорнинг аризачидан бошқа кредиторлари мавжуд эмаслиги ва кредиторлар реестри шаклланмаганлигини маълум қилган. Мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб, аризачининг 2025 йил 23 октябрдаги 22-сонли аризасидан воз кечиш тўғрисидаги аризаси иш ҳужжатлари мавжудлиги аниқланди. Суд, қарздорнинг муваққат бошқарувчисининг судга тақдим қилган маълумоти ва иш ҳужжатларини, шунингдек аризачининг 2025 йил 23 октябрдаги 22-сонли аризасидан воз кечиш тўғрисидаги аризасини ўрганиб, қуйидагиларга асосан аризачининг аризасидан воз кечишни иш юритишга қабул қилишни ва мазкур иқтисодий иш бўйича иш юритишни тугатишни лозим топди. ИПКнинг 157-моддаси иккинчи қисмида, даъвогар ишни ҳар қандай инстанция судида кўришда тегишли суд инстанциясида ишни кўриш якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақли эканлиги белгиланган. Аризачи ариза тақдим қилиб, унда қарздор томонидан қарздорлик суммаси тўлиқ қопланганлиги сабабли ариза талабларидан воз кечишини маълум қилган. ИПКнинг 110-моддаси биринчи қисми 6-бандида, даъвогар даъвосидан воз кечган ва суд уни қабул қилган ҳолларда иш юритишни тугатади деб кўрсатилган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг 57-моддаси биринчи қисми 4-бандида, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда иштирок этувчи барча кредиторлар билдирилган талабларидан воз кечганда иш юритиш тугатилиши белгиланган. Суд, мазкур иш бўйича аризачининг аризасидан воз кечишини ўрганиб, у қонун ҳужжатларига хилоф эмас ҳамда бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмайди деб ҳисоблайди. Қайд этилганларга асосан суд, аризачининг мазкур аризадан воз кечишни иш юритишга қабул қилишни ва иш бўйича иш юритишни тугатишни, суд харажатларини эса даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқорида қайд этилганларга биноан, суд, иш ҳужжатларини, қарздорнинг мол-мулки ҳолатини, дебиторлик ва кредиторлик қарзларини, шу жумладан тўлаш муддати ўтган қарзларнинг таҳлилини, қарздорни тўлов қобилиятини тиклаш имкониятларини ўрганиб чиқиб, қарздор томонидан аризачининг қарздорлиги бўйича тўловларни тўлиқ тўлаб берилганлигини ва бошқа кредиторлари кредиторлар реестрига киритилмаганлигини ҳамда аризачининг ариза талабидан воз кечиши тўғрисидаги аризасини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг 57-моддасини қўллаб, аризачининг ариза талаби бўйича иш юритишни тугатишни, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан аризачи томонидан ариза тақдим этишда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ўзининг зиммасида қолдиришни, шунингдек аризачи ҳисобидан Республика бюджетига 1 236 000 сўм давлат божи ундиришни лозим деб топади. Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 110, 111, 128, 157, 170, 195, 196-моддаларини қўллаб, суд а ж р и м қ и л д и: Зомин туманлараро иқтисодий судининг 4-1303-2502/6343-сонли иқтисодий иш бўйича аризачи “ D D GRO BIO I SERVIS” масъулияти чекланган жамиятининг тугатиш бошқарувчиси қарздор “S ND R-IBRO I ” фермер хўжалигини умумий тартиб-таомилига кўра тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризасидан воз кечиш ҳақидаги 2025 йил 23 октябрдаги 22-сонли аризаси иш юритишга қабул қилинсин ва аризаси бўйича иш юритиш тугатилсин. “ D D GRO BIO I SERVIS” масъулияти чекланган жамиятининг тугатиш бошқарувчиси томонидан ариза беришда олдин тўланган 41 200 сўм почта харажати ўзининг зиммасида қолдирилсин. “ D D GRO BIO I SERVIS” масъулияти чекланган жамиятининг тугатиш бошқарувчиси ҳисобидан Республика бюджетига 1 236 000 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ажрим нусхаси тарафларга юборилсин. Ажрим бўйича ижро варақалари дарҳол берилсин. Мазкур ажрим устидан шикоят (протест) берилиши мумкин. Раислик қилувчи, судья Х.Н.Мадатов