Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1303-2502/6916 Дата решения 24.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья MADATOV XABIBULLA NURMURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение O’ZBEKISTON SUD BOS Q RUVC IL RI SSOSI TSIY SI JIZZ VILOY T BO Ответчик / Подсудимый Z RBDOR TU NI IQTISODIYOT V OLIY BO
Source ID b56013aa-f2be-4eca-b511-8dfc219cafca Claim ID PDF Hash 260a89a41aecd5e8... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 130 law
онуни 41-моддаси онуни 41 law
нинг 150-моддаси нинг 150 law
ФКнинг 153-моддаси ФКнинг 153 law
ФКнинг 159-моддаси ФКнинг 159 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1303-2502/6916-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Зомин тумани 2025 йил 23 октябрь Зомин туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Н.Мадатов раислигида, судья ёрдамчиси Н.К.Абдазовнинг котиблигида, даъвогар “O’ZBEKISTON SUD BOS Q RUVC IL RI SSOSI TSIY SI JIZZ VILOY T BO’LI I”нинг жавобгар “Z RBDOR TU NI IQTISODIYOT V OLIY BO’LI I” давлат муассасасидан суд бошқарувчиси Тураев Файзулла Бозорбоевнинг 17 262 000 сўм мукофот пулини ва олдиндан тўлаб чиқилган суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида Жиззах вилояти Иқтисодиёт ва молия бошқармасини ва Жиззах вилоят солиқ бошқармасини жалб қилган ҳолда ҳамда Зарбдор туман прокурорини хабардорлигида, тарафлардан даьвогар вакили – Ф.Тўраев (2025 йил 14 августдаги 4-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили – Ш.Эшмурадов (2025 йил 14 октябрдаги 01-20-220-08-01-228-сонли ишончнома асосида), Зомин туман прокурори ёрдамчиси – Р.Элонов, низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган Жиззах вилояти Иқтисодиёт ва молия бошқармаси вакили – И.Юлдашев (2025 йил 15 апрелдаги 02-01-13-3-сонли ишончнома асосида) иштирокида, низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган Жиззах вилоят солиқ бошқармаси вакили иштирокисиз, Зомин туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги “Банкротлик таомилларини янада соддалаштириш ва суд бошқарувчилари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4146-сонли Қарорининг 3-бандида, 2019 йил 1 майдан давлат солиқ хизмати органларининг аризалари бўйича қўзғатилган банкротликнинг соддалштирилган таомилларини ўтказишда қарздор турган жойдаги туман, шахар солиқ инспекциясининг қарорига асосан ҳар бир якунланган тугатишга доир иш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан суд бошқарувчиларига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 7 баравари миқдорида ҳақ тўланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 сентябрдаги 765-сонли қарори билан тасдиқланган “Суд бошқарувчилари, уларни атестациядан ўтказиш ва малака атестатини бериш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 15-бандида, суд бошқарувчиси корхонани тугатиш ишлари якунланганлиги тўғрисидаги ҳужжатларни (иқтисодий суднинг ажрими ва корхона юридик шахслар давлат рўйхатидан чиқарилганлиги тўғрисидаги маълумот) қарздор жойлашган жойдаги давлат солиқ инспекциясига тақдим этилиши, мазкур Низомнинг 16-бандига биноан қарздор жойлашган жойдаги давлат солиқ инспекцияси тугатиш ишлари якунланганлиги тўғрисидаги ҳужжатларни олган кундан бошлаб уч кун муддатда тегишли қарорни суд бошқарувчисини хабардор этган ҳолда ҳудудий молия органига юбориши, Низомнинг 17-бандида, Молия вазирлиги Ғазначилигининг ҳудудий бўлинмаси қарздор жойлашган жойдаги давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг қарорини олган кундан бошлаб етти иш кунидан кечикмасдан суд бошқарувчисини хабардор этган ҳолда, суд бошқарувчисига мукофот тўлаш учун пул маблағларини Ассоциациянинг ҳудудий бўлинмасининг банкдаги махсус ҳисобрақамига ўтказилиши кўрсатилган. Зомин туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарори билан “Burj lif ”, “Y vkir n h hi”, “Oq rlik b k”, “Sh vk t d l si”, “Z f r sh vki”, “Yuks k irm n Z vki” фермер хўжаликлари банкрот деб топилиб, тугатишга доир иш очилган ҳамда суднинг ажримлари билан тугатишга доир иш юритиш тамомланиб, давлат реестрдан чиқарилган, аммо тугатиш бошқарувчига “Z RBDOR TU NI IQTISODIYOT V BOLIY BO’LI I” давлат муассасаси томонидан мехнатга ҳақ тўлашнинг 7 баробари миқдорида, жами 17 262 000 сўм миқдоридаги мукофот пули тўлаб берилмаганлигини маълум қилган. Юқоридагилардан келиб чиқиб, “O’ZBEKISTON SUD BOS Q RUVC IL RI SSOSI TSIY SI JIZZ VILOY T BO’LI I” (бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) томонидан Зомин туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, “Z RBDOR TU NI IQTISODIYOT V МOLIY BO’LI I” давлат муассасаси (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан суд бошқарувчиси Тураев Файзулла Бозорбоевнинг 17 262 000 сўм миқдоридаги мукофот пулини ва олдиндан тўлаб чиқилган суд харажатларини ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил 14 октябрдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Жиззах вилояти Иқтисодиёт ва молия бошқармаси ва 2025 йил 23 октябрдаги ажрими билан Жиззах вилоят солиқ бошқармаси жалб қилинган ҳамда Зарбдор туман прокурори хабардор қилинган. Суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этиб, ўз сўзида бир неча марта солиқ ташкилотига ва ҳудудий молия бўлимларига мурожаат қилганлигини, қилинган мурожаатларига жавобан солиқ ташкилоти томонидан молия бўлимига, Молия бўлими томонидан эса солиқ ташкилотига мурожаат қилиш тушунтирилганлиги натижасида ҳалигача банкрот деб топилган ва давлат реестридан чиқиб кетган фермер хўжаликларининг тугатиш бошқарувчисига ойлик маошлари берилмасдан келаётганлигини инобатга олиб, жавобгар вакилларининг даъво муддати қўллаш тўғрисидаги оғзаки билдирилган илтимосномасини қаноатлантиришдан рад қилиб, даъво талабини қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этиб, ўз сўзида даъвогарнинг даъво талаби бўйича солиқ ташкилотлари томонидан тўлаб берилишини бу бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сонли қарорининг 9-илова 6-бандида, солиқ солишнинг соддалаштирилган тартиби қўлланилганда, агар қарздор билан бошқача келишув бўлмаса, суд бошқарувчиларга ҳақ тўлаш харажатларининг ўрни қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик ҳақида иш қўзғатиш тўғрисида ариза берган солиқ органи томонидан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланиши, шунингдек суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш учун суднинг депозит ҳисоб варағига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида олдиндан тўлов амалга оширилда деб белгилаб қўйилганлигини инобатга олиб, солиқ ташкилоотларига мурожаат қилиши мақсадга мувофиқлигини ва бундан ташқари даъвогарнинг даъво талаби бўйича даъво қилиш муддати ўтиб кетганлиги учун даъво муддатини қўллаган ҳолда қаноатлантиришдан рад қилишни сўради. Суд мажлисида Зомин туман прокурори ёрдамчиси иштирок этиб, даъвогарнинг даъво талаби бўйича жавобгар томонидан билдирилган даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги оғзаки илтимосномасини инобатга олиб, қаноатлантиришдан рад қилишни сўради. Суд мажлисида низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс Жиззах вилояти Иқтисодиёт ва молия бошқармаси вакили иштирок этиб, даъвогарнинг даъво талабида билдирилган суд бошқарувчиларига ойлик маош тўлаб бериш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сонли қарорининг 9-илова 6-бандида белгилаб қўйилган асослар бўйича солиқ органлири тўлаб беришини ва бу бўйича бир неча марта тугатиш бошқарувчисига жавоб берилганлигини инобатга олишни ва жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги оғзаки билдирилган илтимосномаси инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришдан рад қилишни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги ажрим нусхаси “Гибрид почта” орқали низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган Жиззах вилоят солиқ бошқармасига юборилганлиги ва ажрим нусхасини қабул қилиб олганлиги бўйича почта маълумотномаси иш ҳужжатлари мавжуд бўлсада, аммо суд мажлисида иштирок этмади. Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган Жиззах вилоят солиқ бошқармаси вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, тақдим қилинган далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни ижро этиш юзасидан қабул қилинади. Бирорта қонун ёки бошқа нормативҳуқуқий ҳужжат Конституциянинг принцип ва нормаларига зид бўлиши мумкин эмас. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси биринчи қисмида, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилиши белгиланган. Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги “Банкротлик таомилларини янада соддалаштириш ва суд бошқарувчилари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4146-сонли Қарорининг 3-бандида, 2019 йил 1 майдан давлат солиқ хизмати органларининг аризалари бўйича қўзғатилган банкротликнинг соддалштирилган таомилларини ўтказишда қарздор турган жойдаги туман, шахар солиқ инспекциясининг қарорига асосан ҳар бир якунланган тугатишга доир иш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан суд бошқарувчиларига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 7 баравари миқдорида ҳақ тўланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 сентябрдаги 765-сонли қарори билан тасдиқланган “Суд бошқарувчилари, уларни атестациядан ўтказиш ва малака атестатини бериш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 15-бандида, суд бошқарувчиси корхонани тугатиш ишлари якунланганлиги тўғрисидаги ҳужжатларни (иқтисодий суднинг ажрими ва корхона юридик шахслар давлат рўйхатидан чиқарилганлиги тўғрисидаги маълумот) қарздор жойлашган жойдаги давлат солиқ инспекциясига тақдим этилиши, мазкур Низомнинг 16-бандига биноан қарздор жойлашган жойдаги давлат солиқ инспекцияси тугатиш ишлари якунланганлиги тўғрисидаги ҳужжатларни олган кундан бошлаб уч кун муддатда тегишли қарорни суд бошқарувчисини хабардор этган ҳолда ҳудудий молия органига юбориши, Низомнинг 17-бандида, Молия вазирлиги Ғазначилигининг ҳудудий бўлинмаси қарздор жойлашган жойдаги давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг қарорини олган кундан бошлаб етти иш кунидан кечикмасдан суд бошқарувчисини хабардор этган ҳолда, суд бошқарувчисига мукофот тўлаш учун пул маблағларини Ассоциациянинг ҳудудий бўлинмасининг банкдаги махсус ҳисобрақамига ўтказилиши кўрсатилган бўлсада, аммо Зомин туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарори билан “Burj lif ”, “Y vkir n h hi”, “Oq rlik b k”, “Sh vk t d l si”, “Z f r sh vki”, “Yuks k irm n Z vki” фермер хўжаликлари банкрот деб топилиб, тугатишга доир иш очилган ҳамда суднинг ажримлари билан тугатишга доир иш юритиш тамомланиб, давлат реестрдан чиқарилган, аммо тугатиш бошқарувчига “Z RBDOR TU NI IQTISODIYOT V BOLIY BO’LI I” давлат муассасаси томонидан мехнатга ҳақ тўлашнинг 7 баровари миқдорида жами 17 262 000 сўм миқдоридаги мукофот пули тўлаб берилмаганлигини билдирган. Жиззах вилоят солиқ бошқармасининг 2022 йил 3 мартдаги 25-05462-сонли ва 2022 йил 28 мартдаги 25-09209-сонли хатларига асосан хўжалик юритувчи субъектлар соддалаштирилган тартибда банкрот деб эътироф этилганлиги сабабли суд бошқарувчиси Ф.Тўраевни мукофотлаш тўғрисидаги аризаси муҳокамаси қилиниб, ўтказилган йиғилиш баённомаси ва қарори жавобгарга юборилган бўлсада, мукофот пули бугунги кунга қадар тўлиқ тўлаб берилмаганлиги жавобгарга юборилган огохлантириш хатларига муносабат билдирилмаганлиги сабабли, ушбу 6 та хўжалик юритувчи субъектларни соддалаштирилган тартибда банкрот деб топиш тўғрисидаги ишлар бўйича мукофот пулини ундириш бўйича судга мурожаат қилган. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-73-сонли қарори билан ПҚ-4146-сонли қарорнинг 3-банди “б” кичик бандининг учинчи хатбошиси янги таҳрирда қабул қилинган бўлиб, унда банкротликнинг соддалаштирилган тартиби қўлланилганда, агар қарздор билан бошқача келишув белгиланган бўлмаса, суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш харажатларининг ўрни қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик ҳақида иш қўзғатиш тўғрисида ариза берган солиқ органи томонидан давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланиши, бунда суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш учун суднинг депозит ҳисобварағига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида олдиндан тўлов амалга оширилиши белгиланган. Чунки, ушбу қарорда 2021 йилда банкрот деб топилган ва 2022 йилда тугатиш ишлари якунланган корхоналар тугатиш бошқарувчиларига ҳам ҳақ тўлаш худди шу тартибда амалга оширилиши белгиланган. Ваҳоланки, “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 41-моддасининг биринчи қисмига кўра, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга киритилганидан кейин юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан қўлланилади, бундан ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно. Ушбу модданинг иккинчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикаси қонунининг амал қилиши у амалга киритилгунига қадар юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан қонунда тўғридан-тўғри назарда тутилган ҳоллардагина татбиқ этилади. Иккинчидан, ушбу қарорда суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш учун суднинг депозит ҳисобварағига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида олдиндан тўлов амалга оширилиши белгиланган. Яъни, ушбу қарорда соддалаштирилган тартибда банкрот деб топиш ҳақида 2022 йилда бериладиган ишлар назарда тутилган. Чунки, 2021 йилда берилган аризалар бўйича тўловларни олдинган амалга оширишнинг имконияти мавжуд эмас. Мазкур ҳолатларни инобатга олиб суд, даъвогарнинг даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. Бунга асос сифатида, Зомин туманлараро иқтисодий суди томонидан тугатишга доир иш юритишни тамомлаш тўғрисидаги ажримларига асосан қарздорлар 2021 йилнинг октябрь ойида банкрот деб топилган ва 2022 йилнинг февраль ва март ойларида давлат реестридан чиқарилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги “Банкротлик таомилларини янада соддалаштириш ва суд бошқарувчилари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ 4146-сонли қарорининг (шу даврда амалда бўлган тахрирининг) 3-бандида, 2019 йил 1 майдан бошлаб қарздор турган жойдаги туман (шаҳар) солиқ инспекциясининг қарорига асосан, ҳар бир якунланган тугатишга доир иш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан суд бошқарувчиларига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 7,03 баравари миқдорида ҳақ тўланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 сентябрдаги “Суд бошқарувчилари фаолиятини ташкил этиш чоратадбирлари тўғрисида”ги 765-сонли қарорининг (шу даврда амалда бўлган тахрида) 2-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги банкротликнинг соддалаштирилган тартиботларини амалга оширишда суд бошқарувчиларига мукофотлар тўлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун 2019 йил Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрлари доирасида маблағлар ажратиш ва 2020 йилдан бошлаб ҳар йили зарур бюджет маблағлар ажратилишини назарда тутиши лозимлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.09.2019 йилдаги “Суд бошқарувчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 765-сонли қарори билан тасдиқланган “Суд бошқарувчилари, уларни аттестациядан ўтказиш ва малака аттестатини бериш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг шу даврда амлда бўлган тахририда 15-бандига асосан, суд бошқарувчиси корхонани тугатиш ишлари якунланганлиги тўғрисидаги ҳужжатларни (иқтисодий суднинг ажрими ва корхона юридик шахслар давлат реесридан чиқарилганлиги тўғрисидаги маълумотнома) қарздор жойлашган жойдаги Давлат солиқ инспекциясига тақдим этиши белгиланган. Шу даврда амалда бўлган мазкур низомнинг 16-бандига асосан қарздор жойлашган жойдаги Давлат солиқ инспекцияси тугатиш ишлари якунланганлиги тўғрисидаги ҳужжатларни олган кундан бошлаб уч кун муддатда тегишли қарорини суд бошқарувчисини хабардор этган ҳолда ҳудудий молия органига юбориши, 17-бандида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигининг ҳудудий бўлинмаси қарздор жойлашган жойдаги Давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг қарорини олган кундан бошлаб етти иш кунидан кечикмасдан суд бошқарувчисини хабардор этган ҳолда, суд бошқарувчисига мукофот пулини тўлаш учун пул маблағларини Ассоциациянинг ҳудудий бўлинмасининг банкдаги махсус ҳисоб рақамига ўтказиши кўрсатилган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 октябрдаги №02/1-2069 сонли йиғилиш Баёни 11-бандида, Молия вазирлиги (Ишметов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига: ўн кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.02.2019 йилдаги “Банкротлик таомилларани янада соддалаштириш ва суд бошқарувчилари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ 4146-сонли қарорига мувофиқ, 2019 йил 1 майдан бугунги кунга қадар Давлат солиқ хизмати органларининг аризалари бўйича қўзғатилган банкротликнинг соддалаштирилган таомилларини ўтказишда ҳар бир якунланган банкрот корхоналар бўйича суд бошқарувчиларидан бўлган қарздорликни 50 фоизини Республика бюджетидан, қолган 50 фоизини маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш чораларини кўриш вазифаси белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.09.2019 йилдаги “Суд бошқарувчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 765-сонли қарори билан тасдиқланган “Суд бошқарувчилари, уларни аттестациядан ўтказиш ва малака аттестатини бериш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг (2021 йил 30 декабрга қадар амалда бўлган) тахрирининг 19-бандида, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тегишли ҳудудий молия органлари ва Ғазначилигининг ҳудудий бўлинмалари суд бошқарувчисига ҳар бир якунланган тугатишга доир иш учун мукофот тўлаш бўйича давлат ҳисобига ўтказилган харажатлар қопланиши учун масъул эканлиги белгиланган. Шу сабабли, даъвонинг соддлаштирилган тартибда банкрот деб топилган 6 та қарздорни тугатишга доир иш юритиш таомиллари 2021 йил октябрь ойида бошланиб, 2022 йилнинг февраль ва март ойларида якунланиб, давлат реесридан чиқарилганлиги боис, 17 262 000 сўм миқдоридаги мукофот пулини жавобгар томонидан тўлаб берилмаган. Мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб, даъвогар томонидан жавобгар ҳисобидан 17 262 000 сўм миқдоридаги мукофат пулини ундириш юзасидан даъво аризаси берилган. Жавобгар томонидан даъвогарнинг даъво талабига эътироз билдириб, даъвогарнинг 17 262 000 сўм миқдоридаги мукофат пулини ундириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик қонунчилигига мувофиқ даъво қилиш муддати ўтганлигини билдирган. Ўзбекитон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 150-моддасида, умумий даъво муддати — уч йил деб белгиланган. ФКнинг 153-моддасида, бузилган ҳуқуқни ҳимоя қилиш талаби даъво муддатининг ўтганлигидан қатъи назар, судда кўриб чиқиш учун қабул қилинади. Даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд қарор чиқаргунича берган аризасига мувофиқ қўлланади. Ҳақиқатдан ҳам жавобгар томонидан даъвогарнинг даъво талаби бўйича даъво қилишнинг уч йиллик муддати ўтганлигини асос қилиб, даъво муддатини қўллашни сўраши мумкинлиги белгиланган. Аммо, ФКнинг 159-моддасида, башарти суд даъво муддатининг ўтказиб юборилганлиги сабабини узрли деб топса, бузилган ҳуқуқ ҳимоя қилиниши кераклиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 19 июндаги “Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 282-сонли қарорининг 16-банди тўртинчи хатбошисида, ФКда қайси ҳолатлар (сабаблар) даъво муддатининг ўтказиб юборилганлигини узрли деб топиш учун асос бўлиши кўрсатилмаган. Шу муносабат билан судлар даъво муддатини ўтказиб юборилишининг сабабларини ушбу ҳолатларни тасдиқлаш учун тақдим этилган далиллар билан бирга ўрганишлари, уларни муҳокама қилиб, мазкур масала юзасидан ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг фикрларини эшитиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериши лозим. Агар даъво муддатининг ўтказиб юборилганлигини узрли деб топиш ва ушбу муддатни тиклаш тўғрисида ариза берилган бўлса, ушбу аризани кўриб чиқиш натижаси ҳал қилув қарорида кўрсатилиши керак. Агар даъво муддатининг ўтказиб юборилганлигини узрли деб топиш тўғрисида ариза берилмаган бўлса, лекин суд даъво муддати ўтказиб юборилишини узрли деб топса, бу ҳақида ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида баён этиши лозимлиги белгиланган. Мазкур ҳолатларни инобатга олиб, иш ҳужжатларида Жиззах вилоят солиқ бошқармасининг 2022 йил 3 мартдаги 25-05462-сонли ва 2022 йил 28 мартдаги 25-09209-сонли хатларига асосан хўжалик юритувчи субъектлар соддалаштирилган тартибда банкрот деб эътироф этилганлиги сабабли суд бошқарувчиси Ф.Тўраевни мукофотлаш тўғрисидаги аризаси муҳокамаси қилиниб, ўтказилган йиғилиш баённомаси ва қарори жавобгарга юборилган бўлсада, мукофот пули бугунги кунга қадар тўлиқ тўлаб берилмаганлигини, жавобгарга юборилган огохлантириш хатларига муносабат билдирилмаганлигини, бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.09.2019 йилдаги “Суд бошқарувчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 765-сонли қарори билан тасдиқланган “Суд бошқарувчилари, уларни аттестациядан ўтказиш ва малака аттестатини бериш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг (2021 йил 30 декабрга қадар амалда бўлган) тахрирининг 19-бандида, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тегишли ҳудудий молия органлари ва Ғазначилигининг ҳудудий бўлинмалари суд бошқарувчисига ҳар бир якунланган тугатишга доир иш учун мукофот тўлаш бўйича давлат ҳисобига ўтказилган харажатлар қопланиши учун масъул эканлиги белгиланганлиги, ушбу мажбуриятни ихтиёрий бажармаганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво қилиш муддатини узрли деб топишни ва жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш тўғрисида талабини қаноатлантиришдан рад қилишни лозим деб ҳисоблайди. Ваҳоланки, ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмида, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги белгиланган. Юқоридаги ҳолатларни инобатга олиб, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 17 262 000 сўм мукофот пулини ундириш тўғрисидаги даъво талаби юзасидан тарафлар томонидан билдирилган фикрлари ва тақдим қилинган ҳужжатлар билан ўз исботини топганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши кўрсатилган. Юқорида баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 17 262 000 сўм миқдоридаги мукофот пулини ва олдиндан тўлаб чиқилган 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундиришни ҳамда даъвогар томонидан олдиндан ортиқча тўлаб чиқилган 56 560 сўм давлат божи суммасини қайтаришни лозим деб топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 128, 170, 176-179, 186 ва 192моддаларига амал қилиб, суд қ а р о р қ и л д и: “Z RBDOR TU NI IQTISODIYOT V OLIY BO’LI I” давлат муассасаси вакилининг даъвогарнинг даъво талаби бўйича даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги оғзаки билдирилган илтимосномасини қаноатлантириш рад қилинсин. “O’ZBEKISTON SUD BOS Q RUVC IL RI SSOSI TSIY SI JIZZ VILOY T BO’LI I”нинг “Z RBDOR TU NI IQTISODIYOT V OLIY BO’LI I” давлат муассасасидан 17 262 000 сўм мукофот пули ва олдиндан тўлаб чиқилган давлат божи ҳамда почта харажатини ундириш тўғрисидаги даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. “Z RBDOR TU NI IQTISODIYOT V OLIY BO’LI I” давлат муассасаси ҳисобидан “O’ZBEKISTON SUD BOS Q RUVC IL RI SSOSI TSIY SI JIZZ VILOY T BO’LI I” фойдасига 17 262 000 сўм мукофот пули ҳамда олдиндан тўлаб чиқилган 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. “O’ZBEKISTON SUD BOS Q RUVC IL RI SSOSI TSIY SI JIZZ VILOY T BO’LI I” томонидан олдиндан ортиқча тўлаб чиқилган 56 560 сўм давлат божи қайтарилсин. Мазкур ҳал қилув қарорининг нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб бир ой ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ушбу ҳал қилув қароридан норози тараф Зомин туманлараро иқтисодий суди орқали Жиззах вилоят судига мазкур ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида апелляция шикояти (протести) бериши, ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг олти ойлик муддат ичида кассация шикояти (протести) бериши мумкин. Раислик қилувчи, судья Х.Н.Мадатов