← Назад
Решение #2863483 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2034 | — | law | |
| аролик кодекси | 474 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 468 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2203-2501/9730-сонли иқтисодий иш
Судья: А.Туракулов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Боғот тумани
2025 йил 24 октябрь
Боғот туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Туракулов, даъвогар “***”
АЖнинг жавобгар “***” масъулияти чекланган жамиятидан 5 968 555 сўм
асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“***” АЖ Боғот туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар “***” масъулияти чекланган жамиятидан 5 968 555
сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда – ИПК деб юритилади)нинг 2034-моддасига кўра, даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш тўғрисида суд ажрим чиқаради,
ажримда иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўрилишини ҳамда иш
кўриб чиқиладиган санани кўрсатади.
Жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасининг
кўчирма нусхаси ўзига топширилган пайтдан эътиборан ўн беш кунлик
муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган
ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга
юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Даъво аризаси
юзасидан ёзма фикр жавобгар ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил
томонидан имзоланган ёзма фикрга ишончнома илова қилинади.
Даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим
этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида
кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Белгиланган муддат ўтганидан кейин судга келиб тушган даъво аризаси
юзасидан ёзма фикр, далиллар ва бошқа ҳужжатлар, агар уларни белгиланган
муддатда тақдим этишнинг имкони бўлмаганлиги тараф томонидан
асослантирилган ва улар суд томонидан ҳал қилув қарори қабул қилингунига
қадар келиб тушган бўлса, қабул қилинади.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан
эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма
фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган
муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Ишни
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш муддати
узайтирилмайди. Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни
суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг
тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган
тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан
танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул
қилади.
Бироқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр
тақдим этилмади.
Ушбу ҳолатда суд тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб
чиқиш имкониятини беришини инобатга олиб, ишни соддалаштирилган иш
юритиш тартибида кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Ишдаги ҳужжатлардан маълум бўлишича, «***» акциядорлик жамияти ва
жавобгар ўртасида 2023 йил 5 январда электр таъминоти шартномаси тузилган.
Ушбу шартноманинг 2.3-бандига асосан истеъмолчига шартноманинг
1-иловасига мувофиқ энергия етказиб берилган.
Шартноманинг 3.6-бандида истеъмолчига энергияни етказиб бериш
келгуси ҳисоб-китоб даври бошланишидан олдин, энергиянинг шартномавий
миқдори қиймати учун 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга
оширилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 474-моддасига
кўра, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул
қилган энергия миқдори учун тўланади.
“***” АЖ томонидан туташтирилган тармоқ орқали “Истеъмолчи”га
электр энергияси етказиб берилиб, тарафлар ўртасида тузилган шартнома
шартлари бажарилган.
Бироқ, “Истеъмолчи”га туташтирилган тармоқ орқали электр энергияси
етказиб берилган бўлсада, жавобгар томонидан электр энергияси учун тўлов
вақтида тўланмаганлиги натижасида муддати ўтган 5 968 555 сўм қарздорлик
юзага келган.
Даъвогар томонидан юборилган истеъмол қилинган электр энергияси учун
қарздорликни тўлаш ҳақидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 468-моддасига асосан,
энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи
ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия
бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини
тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш
тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шаҳобчаларидан фойдаланиш
хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва
ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
Бундай ҳолатда суд даъвогарнинг талабини асосли деб ҳисоблаб, даъво
талабининг асосий қарз ундириш қисмини тўлиқ қаноатлантиришни ва суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади.
Ўзбекистон
Республикасининг
Иқтисодий
процессуал
кодекси
68-моддасида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак деб
белгиланган.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади
Баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъвосини тўлиқ
қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
деб топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-179, 180, 186, 2031-5моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р
қ и л д и:
Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
“***” масъулияти чекланган жамиятидан “***” АЖ фойдасига 5 968 555
сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
“***” масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига
412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида Хоразм вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида
шикоят бериши (протест келтириши) мумкин.
Судья
А.Туракулов