← Назад
Решение #2863642 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 386 | — | law | |
| ФКнинг | 419 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2302-2501/ХХХ-сонли иш
Беруний тумани
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
судья ХХХ
2025 йил 24 октябрь
Беруний туманлараро иқтисодий судининг судьяси ХХХнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Р.Юсупованинг котибалигида, даъвогар жамият
раҳбари
ХХХ
ва
унинг
вакили
ХХХ
(01.07.2025
йилги
53-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар ХХХ масъулияти
чекланган жамиятининг жавобгар ХХХ масъулияти чекланган жамиятидан
128 600 000 сўм асосий қарз ва 25 077 000 сӯм пеня ундиришни сўраган
даъво аризасини суд биносида видеконференцалоқа режимидаги очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар ХХХ масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади), иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар ХХХ масъулияти чекланган жамияти(бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади)дан 128 600 000 сўм асосий қарз ва 25 077 000 сӯм
пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар ва унинг вакили даъво
аризасини қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили суд мажлисида қатнашмади ва ўзининг ёзма фикрини
судга тақдим қилмади.
Суд иш ҳужжатларида жавобгарнинг суд муҳокамасининг вақти ва жойи
ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат
мавжуд эканлигини ҳисобга олиб, ишни Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК) 128 ва 170моддаларига мувофиқ жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топди.
Суд, даъвогар ва вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги
тўпланган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан
даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур
ҳолатда
тарафларнинг
мажбуриятлари
олди-сотди
шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 386-моддасига кўра, олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф
(сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш
мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун
белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 419-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ агар қонун
ҳужжатлари ёки олди-сотди шартномасининг шартларидан товар баҳосини
муайян муддатда тўлаш мажбурияти келиб чиқмаса, сотиб олувчи уни
2
сотувчи ўзига товарни ёки ушбу товарни тасарруф қилиш ҳужжатларини
берганидан сўнг кечиктирмасдан тўлаши лозим.
Ишдаги
ҳужжатлардан
аниқланишича,
тарафлар
ўртасида
2025 йил 03 апрель куни тузилган умумий қиймати 160 000 000 сўмлик 19/01сонли ва 2025 йил 16 июнь куни тузилган умумий қиймати 67 200 000 сўмлик
47-сонли олди-сотди шартномаларига биноан даъвогар жавобгарга қуяш
станцияси (солнечная станция)ни сотиш, жавобгар эса уларни қабул қилиш
ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 03 апрелдаги 19/01-сонли
шартнома бўйича 21.08.2025 йилдаги 50-сонли ҳисоб-варақ фактурага асосан
160 000 000 сўмлик ва 2025 йил 16 июндаги 47-сонли шартнома бўйича
21.08.2025 йилдаги 51-сонли ҳисоб-варақ фактурага асосан 67 200 000
сўмлик қуяш станцияси (солнечная станция) етказиб берилган ва жавобгар
томонидан қабул қилиб олинган. Жавобгар томонидан олинган махсулотлар
учун жами 98 600 000 сўм тўловларни қисман амалга ошириб, қолган
128 600 000 сўм тўловлар амалга оширмаган.
Натийжада, 2025 йил 21 август ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдида
128 600 000 сӯм қарздорлик юзага келган ва шу кунга қадар тўлаб
берилмаган.
Даъвогар жавобгарга қарзини тӯлаш юзасидан 2025 йил 22 сентябрь
куни талабнома юборилган. Бироқ жавобгар томонидан ушбу талабнома
жавобсиз қолдирилган ва қарздорлик тўлаб берилмаган.
Даъвогарнинг ушбу талаблари ишдаги шартномалар, ҳисобварақфактуралар, талабнома ва маълумотнома билан тасдиқланади.
ФКнинг 236-моддасига кӯра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Лекин жавобгар томонидан мажбуриятлар лозим даражада
бажарилмаган.
Шунга асосан, суд даъвогарнинг жавобгардан 128 600 000 сӯм асосий
қарзини ундиришни сӯраган талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди.
Шунингдек, даъвогар даъво аризасида жавобгардан Ўзбекистон
Республикасининг
“Хўжалик
юритувчи
субъектлар
фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни (бундан буён матнда –
Қонун)га асосан 25 077 000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд даъвогарнинг пеня ундириш талабини ҳам асосли ва тўғри ҳисобкитоб қилинган деб ҳисоблайди.
ФКнинг 333-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли
қарорининг 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор
3
томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда
иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли
эканлиги, шу билан бирга судлар шуни эътиборга олишлари лозимки,
неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар
миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Суд, пенянинг тўлиқ ундирилиши жавобгарнинг иқтисодий аҳволига
салбий таъсир кўрсатишини эътиборга олиб, талаб қилинган пеня миқдорини
5 000 000 сўмга қаноатлантиришни, пенянинг қолган қисмини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга иш бўйича қилинган
барча суд харажатларининг ўрни, гарчи бошқа тараф давлат божини
тўлашдан озод этилган бўлса ҳам ушбу бошқа тараф ҳисобидан қопланади.
Даъвогар томонидан иш бўйича олдиндан 2025 йил 29 сентябрдаги
тўлов топшириқномаси билан 41 200 сўм почта харажати тўланган.
Шу боис, суд жавобгардан республика бюджетига 3 073 540 сўм давлат
божи, даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати ва Олий суд депозит
ҳисоб рақамига 103 000 сўм суд харажати ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 113-118,
176-179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар ХХХ масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар ХХХ
масъулияти чекланган жамиятининг фойдасига 128 600 000 сўм асосий қарзи,
5 000 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар ХХХ масъулияти чекланган жамиятидан республика
бюджетига 3 073 540 сўм давлат божи ундирилсин.
Жавобгар ХХХ масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Ўзбекистон
Республикаси Олий суди депозитига ишни кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм
видеоконференцалоқа харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ушбу ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Қорақалпоғистон
Репсубликаси судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир
ойлик муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний
кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят
бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
ХХХ