← Назад
Решение #2863732 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| онуни | 7 | — | law | |
| онуннинг | 239 | — | law | |
| онуннинг | 140 | — | law | |
| онуннинг | 52 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| збекистон Республикаси ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1203-2501/4164-сонли иш
ЎзбекистонРеспубликасиномидан
Ҳ АЛ Қ ИЛУВ Қ АРОРИ
Ховос тумани
2025 йил 24 октябрь
Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида, судья
ёрдамчиси Э.Эгамқуловнинг котиблигида, аризачи Сирдарё вилоят солиқ
бошқармасининг қарздор «V l tud » масъулияти чекланган жамиятини
соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб топиш
тўғрисидаги аризаси асосида иқтисодий ишни аризачи вакили Ш.Эргашев
(22.10.2025 йилдаги №35-58679-сонли ишончнома асосида) иштирокида ўз
биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,а н и қ л а д и:
Аризачи Сирдарё вилоят солиқ бошқармаси судга ариза билан мурожаат
қилиб, Боёвут туман Давлат хизматлари марказидан 29.05.2024 йил №2478058сонли рақам билан рўйхатдан ўтган «V l tud » масъулияти чекланган
жамиятининг жами 19 618 557 983.9 сўм кредиторлик қарзи пайдо бўлгандан
бошлаб уч ойдан ортиқ вақт давомида бажармасдан келаётганлиги, қарздор
фаолият юритмаётганлиги сабабли тўлов қобилиятини йўқотганлигини баён
қилиб, қарздорни соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб
топишни сўраган.
Иш ҳужжатларига кўра, қарздор солиқ органидан солиқ тўловчи сифатида
рўйхатдан ўтиб, ўз фаолиятини тегишли тартибда ташкиллаштира олмаган ва
кўзланган даромад олинишига эришилмаган, ҳозирги кунда тўлов қобилиятига
эга эмас.
Суд мажлисида аризачи вакили ариза важларини қувватлаб, қарздорликни
ундириш самара бермагани ва ижро ҳужжатлар ижросиз қайтарилгани ва молмулклари мавжуд эмаслиги сабабли қарздорликни ундириш имкони йўқлигини
билдириб, аризани қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасида қарздор вкиллари иштирок этмади ва иштирок этмаслик
сабаби судга маълум қилинмади, шу сабабли суд ишни Ўзбекистон
Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 170-моддасига асосан унинг
иштирокисиз мавжуд ҳужжатлар асосида кўришни лозим топди.
«V l tud » масъулияти чекланган жамияти солиқ органидан солиқ тўловчи
сифатида рўйхатдан ўтган ва Тошқариев Хуршид Қурбонмурот ўғли рахбарлик
қилган.
Қарздорнинг мол-мулки хисобидан солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича
боқиманда қарзларини ундириш юзасидан бир нечта суд ижро ҳужжатлари
мавжуд бўлиб, ушбу суд ҳужжатларининг ижроси юзасидан олиб борилган ижро
ҳаракатлари самарасиз якунланган.
Солиштирма далолатнома ва илова қилинган ҳужжатлардан кўринишича,
қарздорнинг бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдидаги қарзи
19 618 557 983.9 сўмни, бошқа кредиторлардан қарзи 0 сўм жами
19 618 557 983.9 сўмни ташкил этган.
Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонунининг 7-моддасига асосан қарздор пул мажбуриятларини бажармаганлиги
муносабати билан унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш
ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи ва кредитор
эга, қарздор солиқлар ва йиғимлар бўйича мажбуриятларини бажармаганлиги
муносабати билан унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш
ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи, солиқ
хизмати органлари, шунингдек устав фондида (устав капиталида) давлат улуши
бўлган ва (ёки) пул мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикаси олдида
қарзи бўлган юридик шахсларга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги
ишлар бўйича ваколатли давлат органи ва унинг ҳудудий бошқармалари эга
бўлади.
Қонуннинг 239-моддасига асосан суд тугатилаётган юридик шахсни
банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор
қабул қилади, тугатиш бошқарувчисини тайинлайди, тугатилаётган юридик
шахснинг тўловга қобилиятсизлигида кузатув, суд санацияси ва ташқи бошқарув
тартиб-таомиллари қўлланилмайди ва кредиторлар тугатилаётган юридик шахсга
нисбатан ўз талабларини тугатилаётган юридик шахсни банкрот деб топиш
ҳақидаги эълон чиқарилган пайтдан эътиборан бир ойлик муддатда тақдим этишга
ҳақли.
Қонуннинг 140-моддасига асосан суд томонидан қарздорни банкрот деб
топиш тўғрисида қарор қабул қилиниши тугатишга доир иш юритишнинг
бошланишига сабаб бўлади, тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомили муддати
ўн икки ойдан ошиши мумкин эмас, зарурат бўлганда бу муддат тўловга
қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда иштирок этувчи шахснинг илтимосномасига
кўра ёки суднинг ташаббуси билан уч ойгача узайтирилиши мумкин.
Шунингдек Қонуннинг 52-моддасига асосан тўловга қобилиятсизликка оид
тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини
тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун
асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш
ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг
5-моддаси биринчи қисмиданазарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари
аниқланган ҳолларда қабул қилинади.
Қонунининг 20, 24 ва 29-моддаларида Ўзбекистон Республикаси Давлат
активларини бошқариш агентлиги ваколатли давлат органи ҳисобланиб, тўловга
қобилиятсизлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишнинг соддалаштирилган
тартиби жараёнида, шунингдек устав фондида (устав капиталида) давлат улуши
бўлган корхоналарни тугатишга доир иш юритиш амалга оширилаётганда суд
бошқарувчилигига номзодларни тақдим этиш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган.
Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан иш бўйича Эралиев
Азизжон Халиловични тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлаш тавсияси этилган.
Суд, қарздорнинг фаолият юритмаётганлиги, кредиторлик қарзлари юзага
келган кундан бошлаб уч ойдан ортиқ вақт ўтган бўлишига қарамасдан
бажарилмаётганлиги, тўлов қобилиятини йўқотганлигини инобатга олиб,
«V l tud » масъулияти чекланган жамиятини банкрот деб топишни ва Давлат
активларини бошқариш агентлигининг тавсиясига асосан Эралиев Азизжон
Халиловични тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлашни лозим деб топади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ давлат
божи ва почта харажатларини қарздор хисобидан ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонуни 5, 7, 52, 140, 239-моддалари ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 118, 176-179, 187, 188, 190-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Сирдарё вилоят солиқ бошқармасининг аризаси қаноатлантирилсин.
Қарздор «V l tud » масъулияти чекланган жамияти соддалаштирилган
тартибда банкрот деб топилсин ҳамда тугатишга доир иш юритиш бошлансин.
Қарздор «V l tud » масъулияти чекланган жамиятидан Республика
бюджетига 1 236 000 сўм давлат божи ва Сирдарё вилоят солиқ бошқармаси
фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Қарздор «V l tud » масъулияти чекланган жамияти банкрот деб эълон
қилинган пайтдан бошлаб, тугатишга доир иш юритиш таомили “Тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунига риоя қилинган ҳолда амалга оширилсин
(140-160, 238-289 модда).
Қарздорнинг барча қарз мажбуриятларининг муддати ўтган деб
ҳисоблансин, унга янги талабларни тақдим этишга йўл қўйилмасин.
Эралиев Азизжон Халилович «V l tud » масъулияти чекланган жамиятини
тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлансин.
«V l tud » масъулияти чекланган жамиятини банкрот деб топиш ва
тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги хабарни уч кунлик муддат
ичида расмий нашрда эълон қилиш ва маълумотни судга далил сифатида тақдим
қилиш, бир ой муддатда сохта банкротлик аломатлари юзасидан хулосани судга
тақдим этиш тугатиш бошқарувчиси зиммасига юклатилсин (53-54 модда).
Тугатишга доир иш юритиш таомилини ўтказиш натижалари тўғрисида
икки ойлик муддатда тугатиш бошқарувчиси томонидан якуний ҳисобот кўриб
чиқилиб, Боёвут туманлараро иқтисодий судига тақдим этилсин (140 модда).
Иқтисодий судининг қарздорни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир
иш юритишни бошлаш тўғрисидаги ҳал қилув қарори дарҳол ижро этилиши
лозим.
Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддат ичида шу суд орқали
Сирдарё вилоят судига апелляция шикояти билан мурожаат қилишга ҳақлидир.
Судья
Ў.Х. Йўлдошев