Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1301-2501/9608 Дата решения 24.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья ASATOV OYBEK SUNATILLAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 913b5ce0-ad47-48f6-88ea-556dd051441c Claim ID PDF Hash e9aa41c1f233b99d... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 5-моддаси онуни 5 law
онунинг 5-моддаси онунинг 5 law
онуннинг 37-моддаси онуннинг 37 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
онуннинг 55-моддаси онуннинг 55 law
онуннинг 56-моддаси онуннинг 56 law
онуннинг 59-моддаси онуннинг 59 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1301-2501/9608-сонли иқтисодий иш судья О.Асатов Ўзбекистон Республикаси номидан Ҳал қилув қарори Жиззах шахри 2025 йил 24 октябрь Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья О.С.Асатовнинг раислигида, Ш.Каримовнинг котиблигида, аризачи «++++++++++++» МЧЖнинг қарздор «++++++++++++» АЖни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги ишни, аризачи вакили ++++++++++, қарздор вакили ++++++++ (ишончномага асосан), муваққат бошқарувчи +++++++ иштирокида, Жиззах туманлараро иқтисодий судининг биносида видеоконференцалоқа режими орқали бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, А Н И Қ Л А Д И: «++++++++++++» МЧЖ (бундан буён матнда “Аризачи” деб юритилади) Жиззах туманлараро иқтисодий судига аризаси билан мурожаат қилиб, қарздор «++++++++++++» АЖ (матнда кейинги ўринларда қарздор деб юритилади)ни тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган. Суднинг 2025 йил 25 июлдаги ажрими билан ариза иш юритишга қабул қилиниб, қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилиб, унга нисбатан кузатув тартиб таомили жорий этилган. Муваққат бошқарувчи ++++++++++++ тайинланган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили ариза талабларини қўллабқувватлаб, аризани тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган қарздорнинг вакили қарздорликни тан олиб, қарздорликни тўлаш чоралари қўрилаётганлигини маълум қилиб, жамиятда тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжуд эмаслигини билдириб, аризани қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган муваққат бошқарувчи қарздорда тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжуд эмаслигини, қарздор тўловга қобилиятли эканлигини, қарздорнинг активлари миқдори юқори эканлигини, қарздорнинг мол-мулкларининг қиймати 26.784.899.000 сўмни ташкил этишини, кредиторлар умумий йиғилишида қарздорда тўловга қобилиятсиз аломатлари аниқланмаганлиги сабабли иш юритувини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинганлигини маълум қилиб, олиб борилган ишлар бўйича ҳисоботини судга тақдим қилди. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан аризачининг аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, қарздор (СТИР: 000000000) 000000 давлат рўйхатидан юридик шахс сифатида рўйхатга олинган. Қарздорнинг устав ҳужжатларига асосан, унинг раҳбари +++++++++. Қарздорнинг почта манзили: +++++++. Аниқланишича Жиззах вилоят хўжалик судининг 2010 йил 18 ноябрдаги 13-1005/13786-сонли ҳал қилув қарори билан қарздордан аризачи фойдасига 444.417.106 сўм асосий қарз, 11.110.427 сўм пеня, 6.666.257 сўм давлат божи ва 5.000 сўм почта харажати, Жиззах вилоят хўжалик судининг 2010 йил 18 ноябрдаги 13-1005/13787-сонли ҳал қилув қарори билан қарздордан аризачи фойдасига 285.571.532 сўм асосий қарз, 7.139.288 сўм пеня, 4.283.573 сўм давлат божи ва 5.000 сўм почта харажати, Жиззах вилоят хўжалик судининг 2010 йил 18 ноябрдаги 13-1005/13788-сонли ҳал қилув қарори билан қарздордан аризачи фойдасига 438.510.000 сўм асосий қарз, 10.962.750 сўм пеня, 6.577.650 сўм давлат божи ва 5.000 сўм почта харажати, Жиззах вилоят хўжалик судининг 2010 йил 18 июндаги 13-1002/9691-сонли ҳал қилув қарори билан қарздордан аризачи фойдасига 542.465.420 сўм асосий қарз, 1.844.382 сўм пеня, 7.269.366 сўм давлат божи ва 5.000 сўм почта харажати, Жиззах туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 16 мартдаги 4-1301-2111/458-сонли ҳал қилув қарори билан қарздор дан аризачи фойдасига 1.299.000.000 сўм асосий қарз, 64.950.000 сўм пеня, 19.600 сўм почта харажати ундирилган. Мазкур ҳал қилув қарорларига асосан берилган ижро варақалари ижроси таъминланмаган. Шу боис аризачи ариза билан иқтисодий судга мурожаат қилиб, қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонунининг 5-моддаси биринчи қисмига асосан, агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса, унда корхонада доимий тўловга қобилиятсизлик аломати мавжудлигини белгилайди. Қарздорда жорий этилган кузатув тартиб-таомили жараёнида қарздор кредиторларининг 2025 йил 23 сентябрда 1-сонли йиғилиши бўлиб ўтган. Ушбу кредиторлар йиғилишида кузатув жарайнида олиб борилаётган ишлар бўйича муваққат бошқарувчиси ++++++++++++нинг хисоботи маълумот учун қабул қилиниб, қарздорни банкрот деб топмаслик ва уни тўловга қобилияти мавжудлиги тўғрисида кредиторлар йиғилиш қарори қабул қилган. Муваққат бошқарувчининг ҳисоботига кўра қарздор номида захирада сақланаётган 6.295.160.000 сўмлик тайёр махсулотлар, 6.354.895.000 сўмлик дебитор қарздорликлар, бошқа корхонлардаги улишлари 13.954.844.000 сўм, жами 26.784.899.000 сўмни ташкил этади. Бундан кўринадики, қарздорнинг активларининг қиймат мажбуриятларининг қийматидан юқори бўлиб, бу ҳолатда қарздор тўловга қобилиятли хисобланади. Қонунинг 5-моддаси 2-қисмига кўра, Ушбу қонуннинг 37-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган аломатлар мавжуд бўлганда суд томонидан қўзғатилиши мумкин, қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳамда уни банкрот деб топиш, шунингдек тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш учун қарздорнинг доимий тўловга қобилиятсизлиги асос бўлади. Ушбу қонуннинг 55-моддаси биринчи қисмида тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланмаганда қарздорни банкрот деб топишни рад этилишига асос бўлади. Ушбу қонуннинг 56-моддасига кўра, Суд томонидан қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисида иш қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилиниши қарздорнинг тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза қабул қилинганлиги ва (ёки) кузатув тартиб-таомили жорий этилганлиги оқибати бўлган барча чекловларнинг амал қилиши тугатилиши учун асос бўлади. Ушбу қонуннинг 59-моддаси 3-қисмига кўра, Суд қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги аломатлари аниқланмаганлиги муносабати билан уни банкрот деб топишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилган тақдирда, ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган харажатлар судга қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида ариза билан мурожаат этган кредиторларга тегишли бўлади ва кредиторлар ўртасида уларнинг талабларига мутаносиб равишда тақсимланади. Қайд этилганларга биноан суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, аризачининг аризасини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, суд харажатлари (давлат божи, ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ суд харажати ва почта харажати)ни қарздорнинг зиммасига юклашни лозим топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 25, 27, 118, 176-179, 210-моддаларини қўллаб ва Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонуннинг 5, 29, 37, 44, 241, 242-моддаларига асосланиб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Аризачи «++++++++++++» МЧЖнинг аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Қарздор «++++++++++++» АЖдан аризачи «++++++++++++» МЧЖ фойдасига 1.125.000 сўм давлат божи ва 37.500 сўм почта харажати ундирилсин. Қарздор «++++++++++++» АЖдан ишни видеоконференцалоқа режимида кўрилиши билан боғлиқ 93.750 сўм суд харажати Ўзбекистон Республикаси Олий суди фойдасига ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб, бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши ёки биринчи инстанция судининг ҳалқилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация шикояти (протести) бериши мумкин. Судья О.С.Асатов